Эралиев Умиджан Эргашовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда диареяли инфекцияларни ташхислаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш», 14.00.10–Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Tib246.
Илмий рахбар: Туйчиев Лазиз Надирович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Таджиев Ботир Мирхашимович, тиббиёт фанлари доктори; Ахмедова Мубарахон Джалиловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Вирусология илмий-текшириш институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда кечадиган инфекцион диареяларнинг ташхиси ва даволашга бўлган ёндашувни такомиллаштириш.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
беш ёшгача бўлган болаларда ўткир юқумли диареяларнинг ротавирусга қарши эмлаш давридаги этиологик тузилиши, моно- ва микст- диареяларнинг клиник-лаборатор ва эпидемиологик хусусиятларини таққосланган ҳолда асосланган;
амбулатор ва шифохона шароитида диареяларни ташхислаш ва даволаш чора-тадбирларининг ҳажми ва самараси такомилаштирилган;
болаларда ўткир юқумли диареяларни скрининг тизимида экспресс-тестлаш тизимини қўллашнинг самарадорлиги исботаланган;
юқумли диарея касаллиги кечишининг клиник, иммунологик ва вирусологик ўзига хос хусусиятлари, диарея билан касалланган болалар ҳаёти сифатини яхшилашга қаратилган ташхислаш тартиби такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда диареяли инфекцияларни ташхислаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Болаларда ўткир диареянинг ташхислаш алгоритми» услубий қўлланмаси тасдиқланган. Мазкур услубий қўлланма юқумли диарея билан хасталанган болалар орасида касалликни эрта ташхислаш ва самарали даволаш механизмини исботлаш ҳамда касалликнинг даволаш тартибини амалга ошириш имконини берган;
болаларда диареяли инфекцияларни ташхислаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш касалликнинг асоратларини камайтириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-тадқиқот инстиути клиникаси ва Тошкент шаҳридаги 4-сон Болалар юқумли касалликлар шифохонасининг клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 29 январдаги 8Н-з\\12-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши касалликни даволаш самарадорлигини ошириб, касаллик тарқалишини ҳамда келиб чиқадиган асоратларнинг олдини олиш, шифохонада даволаниш вақтини 1,3 баробарга камайтириш имконини берган.