Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайитқулов Сардор Олтибоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Пахтани майда ва йирик ифлосликлардан тозалагичнинг такомиллашган конструкциясини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш”, 05.06.02-Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/T1656
Илмий раҳбар: Джураев Анвар Джураевич, техника фанлари доктори, профессор
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро мухандислик - технология институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро мухандислик-технология институти, PhD. 03/29.10.2021.Т.101.03. 
Диссертация йўналиши:  амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пахтани майда ва йирик ифлосликлардан тозалаш агрегатини такомиллаштириш, комплекс назарий ва тажрибавий тадқиқотлар натижасини параметрларини асослаш, тозалаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта бўлагини қозиқча илиб олиб кетишида унга таъсир қилувчи кучларни, қўшимча ишқаланиш кучини иноботга олиб қозиқча радиусини аниқлаш формуласи олинган, намликни ишқаланиш коэффициентига таъсирини инобатга олиб, пахта массаси қозиқча диаметрини ўзгаришига боғлиқлик қонунияти аниқланган; 
пахта бўлаги ва ундан ажралган йирик ифлосликларни кўп қиррали колосник текис ва оғма юзалари билан зарбали таъсирлашишидан сўнги тезликларини ифодаловчи формулалар олинган, боғланиш қонуниятлари таҳлили натижасида урилиш бурчагини каттароқ қилиб олиш мақсадга мувофиқ эканлиги аниқланган;
қозиқчалар диаметрини тозалаш самарадорлигига боғлиқлик графиклари таҳлилига кўра, пахта титилиши ортиши ҳисобига тозалаш самарадорлигини 2,6 ÷ 3,1 % га оширишни таъминлаш учун, қозиқчалар диаметри 8 мм бўлиши асосланган. 
кўп қиррали колосниклар қирралар сони кам бўлганда пахтани яхши титилиши ва қирралар сони ортиши билан титилишни камайишини эътиборга олиб, тозалаш самарасини ўзгариш қийматлари аниқланган.
пахтани етарлича титилиши ва керакли тозалаш самарадорлигини таъминлайдиган қозиқчалар диаметри ўрнатилиш кетма-кетлиги 12, 10, 8 мм ва колосниклар қирралари сони бўйича ўрнатилиш кетма-кетлиги 6, 7, 8 бўлган тозалагич конструкцияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта хомашёси таркибидаги майда ва йирик ифлосликлардан тозалашда такомиллаштирилган қозиқчалари турли диаметрда бўлган қозиқчали барабан ва кўп қиррали колосникли панжарадан фойдаланилган ҳолда пахтани тозалаш самарасини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:
такомиллаштирилган қозиқчали барабан ҳамда колосникли панжараларнинг юқори тозалаш самарасига эга бўлган технологияси Бухоро вилоятидаги «Когон пахта тозалаш» АЖ да ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзбекистон пахта - тўқимачилик кластерлари» уюшмасининг 2022 йил17 майдаги 02/22-311-сонли маълумотномаси). Модернизация қилинган тозалагичнинг қиёсий ишлаб чиқариш синовлари асосида пахтани тозалаш самараси 8,1 % га ошириш имконияти яратилган; 
тавсия қилинаётган қозиқчалари турли хил диаметрда бўлган қозиқли барабан ва кўп қиррали колосник панжарани такомиллаштирилган конструкцияси Бухоро вилоятидаги «Пешкў пахта тозалаш» АЖ да ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзбекистон пахта - тўқимачилик кластерлари» уюшмасининг 2022 йил 17 майдаги 02/22-311-сонли маълумотномаси). Мадернизация қилинган тозалагичнинг қиёсий ишлаб чиқариш синовлари асосида пахтани тозалаш самараси 9,6 % га ошириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish