Sayt test rejimida ishlamoqda

Худойкулов Урал Чаршанбиевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мухандислик тармоқлари ва иншоотларининг эксплуатацион сифатини ошириш йўллари (Самарқанд шаҳри газ таъминоти тизими мисолида)”, “05.09.08-“Қурилиш технологияси ва қурилиш жараёнларини ташкил қилиш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Т2966.
Илмий раҳбар: Джабриев Акбарали Нормурадович, иқтисодиёт фанлари фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти”, “Тошкент архитектура-қурилиш институти”.
Тошкент архитектура-қурилиш институти. DSc.26/30.12.2019.Т.11.01.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Зияев Музаффар Кутлукович ҳамда техника фанлари номзоди, доцент Усманов Илхом Ачилович. 
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади муҳандислик тармоқлари ва улардаги иншоотларнинг эксплуатацион сифатини оширишнинг ташкилий-техник йўлларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
математик статистика услубиятидан фойдаланилган ҳолда газ таъминоти тизимининг эксплуатацион фаолиятида мавсумийлик қонуниятлари аниқланиб, оптималлаштириш бўйича таклиф этилган меъёрий ёндашув асосида газ етказиб беришнинг 2023-2024 йиллар учун прогнози ишлаб чиқилган;
газ тармоқлари ва иншоотларининг эксплуатация даврида нуқсонлар пайдо бўлиш статистикаси ўрганилган ҳолда уларни таснифлаш ҳамда эксплуатацион сифатни баҳолашнинг янгича ёндашуви ишлаб чиқилган;
тармоқларга техник хизмат кўрсатиш жараёнида технологик операцияларни оптималлаштириш, нуқсонларни бартараф қилиш сифатини ошириш ҳамда тузатиш-таъмирлаш ишлари бўйича такомиллаштирилган технологик схемалар ишлаб чиқилган; 
тармоқлар ва иншоотларнинг сифатини барқарор ошириш, ахборот тўплаш ва ундан самарали фойдаланишга қаратилган сифат назорати тизими таклиф қилинган ҳамда сифатни бошқаришнинг такомиллашган ташкилий тузилмасининг илмий асослари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Муҳандислик тармоқлари ва иншоотларининг эксплуатацион сифатини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
газ таъминоти тизимининг эксплуатацион фаолиятида аниқланган мавсумийлик қонуниятлари, газ истеъмолини оптималлаштиришнинг меъёрий ёндашуви ҳамда 2023-2024 йиллар учун ишлаб чиқилган прогнози;
газ тармоқлари ва иншоотлари тизимида техник хизмат кўрсатиш жараёнида нуқсонликни баҳолашнинг янгича ёндашуви ва шунинг асосида нуқсонларни тузатиш-таъмирлаш ишлари бўйича технологик схемалар;
тизим ишончлилигини барқарор ошириш концепциясига мос равишда, газ таъминоти тизимининг ҳолати тўғрисида тўлиқ ва объектив бирламчи ахборотларни тўплашга қаратилган замонавий рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда сифат назорати механизми ва газ таъминоти ташкилотининг сифат бошқарувига мос такомиллашган ташкилий тузилмаси Ҳудудгазтаъминот АЖ “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиалида, Ўзтрансгаз акциядорлик жамияти Самарқанд МГҚБда жорий қилинган. (Ҳудудгазтаъминот АЖ “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали томонидан 2022 йил 6 апрелда берилган далолатнома, Ўзтрансгаз акциядорлик жамияти Самарқанд МГҚБнинг 2022 йил 7 сентябрдаги №46-01-35/1431-1-сонли маълумотномаси, “Hududgaztaminot” АЖнинг 2023 йил 4 январдаги №02-23-07/66-сонли маълумотномаси). Натижада, газ тармоқлари ва иншоотларида нуқсонлар келиб чиқишини олдини олиш, хизмат кўрсатиш технологиясини такомиллаштириш ҳамда сифат назорати тизимини оптималлаштириш орқали табиий газ сарфини ўртача 1,5% га камайтиришга, нуқсонларнинг такрорланишини йилига 10% гача камайтиришга, ташкилий тузилмани такомиллаштириш орқали ходимлар сонини 5-6% га камайтириш асосида бўлим харажатларини 3% гача камайтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish