Sayt test rejimida ishlamoqda

Чориева Мухаббат Мухамматовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Нефть-газ қазиб чиқариш соҳаси ишчилари учун махсус кийимни лойиҳалаш усулларини такомиллаштириш”, 05.06.04.-Тикувчилик буюмлари технологияси ва костюм дизайни.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/T1197 
Илмий раҳбар: Мансурова Муниса Анваровна, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: 
Бухоро муҳандислик- технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: 
Бухоро муҳандислик-технология институти, PhD.03/29.10.2021.Т.101.03
Расмий оппонентлар: 1. Пулатова Сабохат Усмановна, техника фанлари доктори, профессор. (ихтисослик шифри 05.06.04) Илмий кенгаш аъзоси; Мақсудов Набижон Баҳодирович, техника фанлари фалсафа доктори. (PhD), (ихтисослик шифри 05.06.04);
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади - Нефть-газ қазиб чиқариш соҳаси ишчилари учун махсус кийимни яратишда мато намуналарининг геометрик ва физик хусусиятлари ўзаро боғлиқлиги асосида лойиҳалаш усулларини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистоннинг иссиқ иқлим шароитида биринчи марта нефть-газ қазиб чиқариш соҳаси ишчилари учун  мавжуд махсус кийимига ишлаб чиқаришнинг зарарли таъсирлар топографияси таҳлили асосида ва истеъмолчилар фикрини эътиборга олган ҳолда лойиҳаланаётган махсус кийимга қўйиладиган эксплуатацион талаблар шакллантирилган;
юқори физик-механик ва ҳимоя кўрсаткичли олеофоб пардоз қоплама олишнинг самарали усули таклиф этилган, мойлар, ёғлар ва углеводородлар таъсирига чидамли махсус кийимларнинг сифати ошишига эришилган. Таклиф қилинаётган композициянинг ҳимоя хусусиятлари ундан қўлқоплар, фартуклар, махсус кийимлар учун нефть, мой ва бошқа углеводородлар таъсирига чидамли қопламалар сифатида фойдаланиш таклиф этилган;
иссиқ ҳаво муҳитида ҳимояловчи қопламали махсус кийим иссиқлик алмашув жараёнлари асосида олеофоб қопламали махсус кийим матосининг иссиқлик ўтказувчанлиги ва газлама қалинлиги ўртасидаги боғланиш назарий асосланган ва уни ифодаловчи математик модель таклиф этилган; 
Ўзбекистонда нефть-газ қазиб чиқариш соҳаси ишчиларининг махсус кийимни лойиҳалаш усуллари такомиллаштирилган, конструктив-техник ечимлари ишлаб чиқилган ва махсус кийим гардероби яратилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нефть-газ қазиб чиқариш соҳаси ишчилари учун гидрофоб, олеофоб хусусиятли матолардан махсус кийим ишлаб чиқишга йўналтирилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
таклиф этилаётган махсус кийимга Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг саноат намунасига патент олинган (“Нефть-газ қазиб олиш саноати ишчилари учун махсус кийим комплекти”, № SAP 02289). Натижада нефть-газ қазиб чиқариш соҳаси ишчилари учун янги гидрофоб, олеофоб хусусиятли махсус кийимининг замонавий моделлари ва рационал конструкцияси ишлаб чиқиш, ҳамда эксплуатациялаш пайтида ишчилар ҳаракатлари эркинлигини ва иссиқ иқлим шароитида кийим ости қатламининг комфортли микроиқлимини таъминланиш имконияти яратилган;
таклиф этилаётган нефть-газ қазиб чиқариш соҳаси ишчилари учун нефть-газ қазиб чиқариш соҳаси ишчилари махсус кийимини янги комплектлари ва уларнинг конструкторлик-техник ҳужжатлари пакети республикамизни тикувчилик корхоналарида, шу жумладан, “Нурафшон-нур” МЧЖ (Тошкент вилояти), “Шофиркон Экватариал” МЧЖ (Бухоро вилояти) тикувчилик корхоналарида жорий қилинди. Натижада нефть-газ қазиб чиқариш соҳаси ишчилари учун гидрофоб, олеофоб хусусиятли махсус кийимни ишлаб чиқиш асосида ишчиларга қулай, комфорт ва арзон махсус кийим билан таьминлашга имкон яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish