Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимова Ноиба Мирзаатхамовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Спортчиларнинг спорт фаолиятининг молекуляр генетик детерминантлари», 03.00.17 – Спорт физиологияси, фармакологияси ва генетикаси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.DSc/В170.
Илмий маслаҳатчи: Мавлянов Искандар Рахимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ҳузуридаги PhD.10/30.12.2019.Tib.69.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Бобоев Кодиржон Тўхтабаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мухамеджанова Нодира Исмаилджановна, тиббиёт фанлари доктори; Туляганов Рустам Турсунович, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: «И.И. Мечников номидаги Давлат тиббиёт университети» Федерал давлат бюджет муассасаси (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: циклик турдаги спорт билан шуғулланадиган спортчиларнинг клиник ва биокимёвий параметрлари билан бир қатор спорт генлари ассоциацияларининг жисмоний кўрсаткичлар ва спорт муваффақиятларининг турли белгиларининг намоён бўлишидаги умумий ҳиссасини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор велоспорт, енгил атлетика ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоалари спортчиларида 16 та спорт учун муҳим ген аллел ва генотиплари ва улар ассоциациясининг чидамлилик, куч ва тезлик каби спорт кўрсатгичларини намоён этишдаги ҳиссасини баҳолаш орқали спортчи индивидуал жисмоний имкониятлари аниқланган;
илк бор спорт муваффақиятлари билан боғлиқ бўлган генларнинг спорт учун яхши имконият яратувчи ассоциацияларини аниқлаш орқали спортчи жисмоний фаоллик чегараси аниқланди ва спорт натижаларини яхшилаш имконияти яратилган;
жисмоний кўрсаткичларни бошқарадиган баъзи генлар билан спортчи организми клиник ва биокимёвий кўрсатгичлари орасидаги ўзаро боғлиқлик хусусиятларини аниқлаш орқали спортчи тайёргарлик жараёнининг ирсият билан боғлиқ бўлган самарадорлигини "генотип-фенотип" муносабатлари тамойилига мувофиқ мониторинг қилиш асосланган;
Ўзбекистон спортчиларининг индивидуал жисмоний имкониятлари спорт учун муҳим бўлган генлар ва генотиплар аллеллари ассоциациясининг спорт хусусиятларини намоён этишдаги ҳиссасини баҳолаш орқали аниқланган;
генлар ва улар ассоциацияси билан боғлиқ бўлган "қўшимча" генетик хусусиятлар аниқланган ва уларнинг чидамлилик, куч ва тезлик каби спорт хусусиятларини намоён бўлиш даражасига таъсирини ҳисобга олиб циклик спорт турлардаги спортчиларининг жисмоний тайёргарлик жараёни ва спорт кўрсаткичларини яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Жисмоний тарбия ва спорт доирасида тиббий-генетик таъминот тизимини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
циклик турдаги спорт билан шуғулланадиган спортчиларнинг спорт муваффақиятининг генотиплари ва спортчи танасининг қўшимча (яширин) генетик хусусиятларининг аниқланган ижобий ассоциациялари бўйича ишлаб чиқилган "Жисмоний сифатларнинг яширин генетик детерминантларини аниқлаш ва баҳолаш асосида спорт натижаларини такомиллаштиришга ёндашувлар (циклик спорт турлари мисолида)" номли услубий тавсиянома  тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 26 декабрдаги 08-41148-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома циклик спорт турлари спортчиларда спорт фенотипи билан боғликликнинг генетик ҳолатини баҳолаш тавсия этилган усулларини ҳисобга олган ҳолда спортчиларнинг генетик текширувини такомиллаштириш бўйича тавсияларда фойдаланиш самарадорлигини ошириши ва спортчининг салбий таъсири хавфини камайтириш имконини беради;
генотип ва клиник - лаборатория фенотипининг аниқланган хусусиятлари билан боғлиқ ишлаб чиқилган диагностика алгоритмига асосланиб "Циклик спорт турдаги шуғулланадиган спортчиларнинг жисмоний кўрсаткичларининг генетик жиҳатдан аниқланган клиник ва биокимёвий кўрсаткичлари" номли услубий тавсиянома  тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 26 декабрдаги 8-41148-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома жисмоний кўрсаткичларни бошқарадиган баъзи генлар билан спортчи организми клиник ва биокимёвий кўрсатгичлари орасидаги ўзаро боғлиқлик хусусиятларини аниқлаш орқали спортчи тайёргарлик жараёнининг ирсият билан боғлиқ бўлган самарадорлигини "генотип-фенотип" муносабатлари тамойилига мувофиқ мониторинг қилиш имконини берган;
циклик спорт турлари бўйича спортчиларнинг адекват, дифференциал ва шахсий тайёргарлик жараёнини аниқлаш мақсадида илмий асосланган ёндашувлар асосида олинган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Ўзбекистон гимнастика федерацияси ва Ўзбекистон сузиш федерациясининг амалий фаолиятида жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 24 октябрдаги 8н-з/567-сон маълумотномаси). Натижада, етарли жисмоний юк ва жисмоний фаолият, масофани танлаш бўйича машғулот жараёнинг самарадорлигини ошириш орқали спортчининг иш фаолиятини баҳолаш ва прогноз қилиш вақтини қисқартириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish