Sayt test rejimida ishlamoqda

Рустамов Элёр Самиевичнинг
диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида 
фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўрик меваси таркибидаги намлик чиқишини поғонали жадаллаштириш асосида қуритиш жараёнини такомиллаштириш», 02.00.16 – Кимё технологияси ва озиқ-овқат саноати жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Т1066.
Илмий раҳбар: Джураев Хайрулло Файзиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами Бухоро муҳандислик-технология институти, DSc.03/28.02.2022.Т.101.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган: ўрик мевасини қуритиш усули (№IAP 06748).
II. Тадқиқотнинг мақсади босқичма - босқич энергия беришга асосланган ўрик мевасини қуритишнинг янги усулини  ишлаб чиқиш ҳамда қуритиш жараёни ва аппаратини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўрик мевасини қуритишда сиқилган атмосфера босимининг таъсир қонуниятларини аниқлаш учун тажриба-синов қурилмаси ишлаб чиқилган;
тайёр маҳсулотнинг сақланиш муддатини ошириш ва оргоналептик кўрсаткичларини яхшилаш учун ўрик мевасини 15÷20 дақиқа 0,2÷0,4 фоизли лимон кислотаси эритмасида ишлов бериш режими ишлаб чиқилган;  
сиқилган атмосфера босимининг 0,2÷0,8 МПа чегараларида ўрик мевасини қуритиш жараёнининг кинетикаси  аниқланган; 
атмосфера босимининг мақбул диапазони (0,6÷0,8 МПа) да  ишлов бериш ва босимни лаҳзали тушириш усулини қўллаш орқали  4÷5 дақиқа давомида ўрик меваси таркибидаги  намлик миқдорини  10÷13% га тушириш режими асосланган; 
ўрик мевасини поғонали қуритиш жараёнининг математик модели ишлаб чиқилган;
ИҚ-нурланган энергиянинг мақбул тўлқин узунлиги диапазонида, юқори босим остида  ва босимни лаҳзали тушириш ҳамда конвекция таъсирида ишлов беришга асосланган, ўрик мевасининг капиляр ғовак структурасидаги суюқлик томчиларининг ҳаракати ва унинг  юза томон силжишини жадалаштирувчи ресурс-энергиятежамкор қуритиш жараёни ва аппарати такомиллаштирилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўрик мевасинининг бутун ҳажми бўйича бир меъёрда намлик чиқишини таъминловчи қуритиш жараёни  ва қурилмасини такомиллаштириш бўйича  олинган илмий натижалар асосида:
юқори босим остида ишлов бериш ва лаҳзали тушириш режимида ўрик мевасини сувсизлантиришга мўлжалланган  қуритиш қурилмаси  «SABINA SUMAYA PLUS» МЧЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2021 йил 8 октябрдаги 08-119/1021-сон  маълумотномаси). Натижада, такомиллаштирилган қуритиш усулини қўллаш орқали 4-5 минут мобайнида маҳсулот таркибидаги намлик миқдорини 10-13% тушириш имконини берган;
ИҚ-нурланган энергиянинг мақбул тўлқин узунлиги диапазонида, юқори босим остида  ва босимни лаҳзали тушириш ҳамда конвекция таъсирида ўрик мевасини сувсизлантиришга  асосланган қуритиш қурилмаси “LIVADIYA BUKHARA” МЧЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2021 йил 8 октябрдаги 08-119/1021-сон  маълумотномаси) Натижада, ўрик мевасини қуритиш  тизимида энергия сарфини 1,5 марта, қуритиш жараёнининг давомийлигини 1,8 марта камайтириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish