Sayt test rejimida ishlamoqda

Матмуратов Бахтишод Янгибоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Глицирризин кислотаси ва унинг тузлари билан айрим цитокининларнинг супрамолекуляр комплексларини олиш ҳамда уларнинг биологик фаоллиги», 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/K500.
Илмий раҳбар: Матчанов Алимжон Давлатбоевич, кимё фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Хоразм Маъмун академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.K.05.01.
Расмий оппонентлар: Арипова Салима Фазиловна, кимё фанлари доктори, профессор; Абдулладжанова Нодира Гуломжоновна, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ГК ва унинг тузларининг цитокининлар билан турли хил моляр нисбатлардаги сувда эрувчан супрамолекуляр комплексларини олиш ҳамда уларнинг биологик фаолликларини аниқлашдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
глицирризин кислотаси ва унинг тузлари асосида аденин ва кинетиннинг турли хил моляр нисбатлардаги 30 та супрамолекуляр комплекс бирикмалари олинган ва уларнинг спектрал ҳамда реологик хусусиятларини ўрганиш асосида, комплексларни барқарорлаштирувчи кучлар водород боғлари, гидрофоб-гидрофоб, ион-диполь (–NН3+⋅⋅⋅О–Н, NН+·· OH-) ҳамда электростатик (-СОО-···+NH3+) таъсирлашувлар эканликлари исботланган ҳамда барқарорлик константалари ва Гиббс эркин энергия қийматлари фосфатли буфер муҳитида мазкур комплексларнинг шўрланиш шароитида ҳам барқарор эканлиги аникланган;
илк бор кукунли дифрактометрия усули ёрдамида супрамолекуляр комплексларнинг кристaллaниш дaрaжaси, ҳажми ва томонлари узунликлари кристалл панжара шакли моноклиник шаклдан тетрагонал шаклга ўтиши ва натижада комплекс ҳосил бўлиши уларнинг кристаллик даражаси ва шакли ўзгариши исботланган;
супрамолекуляр комплексларнинг ИҚ спектроскопия таҳлили натижалари  ва масс-спектрларидаги асосий молекуляр ионлардан ташқари дастлабки моддаларнинг мономер, димер ҳамда тримерларига тегишли молекуляр ион сигналлари билан бирга [MГК+MЦитокнин+Н]+  ва [2MГК+MЦитокитин+Н]+ ларга тегишли ионларнинг кузатилиши асосида комплексларда ГК ва цитокинин молекулалари ўзаро ноковалент таъсирлашувлар ҳисобига мувофиқлашганлиги исботланган; 
олинган супрамолекуляр комплексларнинг таъсирида “Краснодар 99” буғдой навининг униш-ривожланиш жараёнида α-амилаза ферменти фаоллиги ортганлиги, дон таркибидаги умумий оқсиллар миқдори бошқаларига нисбатан ГКТКТ:аденин 9:1 комплекси таъсирида 27,39% га ошганлиги аниқланган ва донлар таркибидаги макро ва микро элементларнинг миқдори назоратга нисбатан қиёсий ўрганилганда, Са 7-8%, Fe 21% гача ҳамда клейковина миқдори ортганлиги ҳисобига буғдойнинг сифати яхшиланиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Глицирризин кислотаси ва унинг тузлари асосида цитокининлар билан турли нисбатларда супрамолекуляр комплекслари, уларнинг биологик фаоллиги бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ГКМАТ:аденин 4:1, ГКМАТ:кинетин 4:1, ГКТКТ:аденин 9:1 комплекслар Хоразм вилояти Гурлан тумани “Эъзоза Толибжон” фермер хўжалигининг майдонида “Краснодар-99” буғдой навига жорий қилинган ва Жиззах вилояти Ғаллаорол шаҳри “Лалмикор дехқончилик илмий тадқиқот институти” нинг тажриба майдонида тритикаленинг “Сардор” навига жорий килинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Вазирлигининг 2022 йил 11 ноябрдаги 07/23-04/8344-сонли маълумотномаси). Натижада, Краснодар 99 нави ҳосилдорлиги 5.9-6,8ц/га, Тритикале Сардор нави 2,5 ц/га ошириш имконини берган;
ГКМАТ:аденин 4:1, ГКМАТ:кинетин 4:1, ГКУКТ:аденин 9:1 комплекслари Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилояти TOO “Z-Agro” даласида буғдойнинг “Краснодар-99” навига жорий қилинган (TOO “Z-Agro” томонидан 2022 йил 15 июлда берилган далолатнома). Натижада уруғ унувчанлигининг яхшиланганлиги, илдиз поя тизимининг касалликларга ҳамда ноқулай об-ҳаво шароитига чидамлилиги назоратга нисбатан 1,5-2,0 баробарга орттириш имкони берган. 
ГКМАТ:аденин 4:1 ИТД-9-27 “Батат, картошка ва топинамбурнинг абиотик омилларга чидамлилик хусусиятларини таҳлили ва шўрга чидамли линияларини in vitro усули ёрдамида яратиш” (2017-2019 йиллар) лойиҳасида батат ҳамда картошкани in vitro шароитида ўстиришда биостимуляторлар сифатида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 89-06-34-сон маълумотномаси). Натижада, патогенсиз кўчатларини 1,2 марта ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish