Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматқулов Маматқул Ҳамроқуловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Фарғона кўл балиқлари маҳсулотларидан унумли фойдаланиш ва кимёвий таркибига кўра синфлаш», 02.00.09 – Товарлар кимёси, 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/K569.
Илмий раҳбарлар: Ибрагимов Алижон Аминович, кимё фанлари доктори, профессор; Нишонов Миркозимжон техник фанлари номзоди, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.K.05.01.
Расмий оппонентлар: Исоқов Хаятулла, техника фанлари доктори, профессор; Жалолов Иқбол Жамолович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: балиқ маҳсулотларининг кимёвий таркибини тадқиқ этиш, физик-кимёвий кўрсаткичлари асосида мавжуд товар кодларини дифференциациялаш, махаллий кўл балиқларидан балиқ ёғи ва балиқ чиқиндиларидан балиқ уни маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўл балиқлари намуналарининг витаминлар, макро ва микро элиментлар миқдорий таркиби аниқланган;
балиқ мойи намуналари таркибидаги ёғ кислоталар турлари ва уларнинг миқдори аниқланган;
балиқ ёғи таркибидаги моддалар табиати ва миқдорлари асосида товар кодлари яратилган;
балиқ етиштириш ва балиқ маҳсулотлари тайёрлаш жараёнида балиқ мойи миқдорини ортишига тайёрланган ем таркиби таъсири аникланган;
балиқ еми маҳсулотининг тўйимлилиги ошишига, емдаги протеин миқдорининг ошиши, хамда айрим бошқа омиллар таъсири аниқланган;
балиқ ёғи ва балиқ уни товарлари ишлаб чиқаришнинг такомиллаштирилган технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Балиқ маҳсулотини кимёвий таркиби асосида синфлаш ва балиқ етиштиришни  такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий ресурслар асосида А, D, Е витаминли ҳамда омега-3 политўйинмаган кислоталар тутган ветеринар ва озуқавий балиқ ёғини ҳамда технологик маҳсулотларини ишлаб чиқишни йўлга қўйиш асосида тайёр қадоқланган балиқ ёғини ишлаб чиқиш технологияси “FERPI-INNO” унитар корхонасида (Фарғона ш.) амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 02-05/4739-сон маълумотномаси). Натижада, боғчагача тарбия муассасаларида инновацион янги озиқ-овқат маҳсулоти сифатида фойдаланишга имконини берган;
кўл балик мойи 1504 товар позициясининг 1504 20 учун ТИФ ТН бўйича ишлаб чиқилган 1504 20 900 - 1504 20 900 1 мойи; 1504 20 900 3 ветеринария мойи; 1504 20 900 9 бошқалар - сунъий шароитда етиштирилган кўл баликлар озуқавий - сунъий шароитда етиштирилган кўл балиқлар - бошқалар код рақамлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятдаги товарлар номенклатурасига киритилиб, божхона амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 11 ноябрдаги 16/05-22-0647-сон маълумотномаси). Натижада, сунъий шароитда етиштирилган балиқ ёгини экспорт ва импорт қилишда ундириладиган бож тўловларини тўғри белгилаш имконини берган; 
маҳаллий шароитда етиштирилаётган товар балиқ маҳсулотларининг чиқиндисидан балиқ уни ишлаб чиқариш технологияси Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги “КМК-1” ҳусусий корхонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 02-05/4739-сон маълумотномаси). Натижада,  етиштирилаётган товар балиқ маҳсулотлари учун сифатли ем ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish