Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмоилова Нозима Анвар қизининг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида 
фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий шароитда батат (Ipomoea batatas (L.) Lam.) нинг физиологик-биокимёвий хусусиятлари ва амалиётда фойдаланиш истиқболлари», 03.00.07 - Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/В476.
Илмий раҳбар: Қўшиев Ҳабибжон Ҳожибобоевич, биология фанлари доктори, профессор.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, DSc.02/30.12.2019.В.53.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг селекция ютуғига (ихтиро патенти)  патенти олинган: бататнинг “Хазина-2” нави (NAP 00321), “Хазина-3” нави (NAP 00322), “Хазина-4” (NAP 00323), “ГулДУ-1” нав (NAP 00325).
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий шароитда бататнинг (Ipomoea batatas (L.) Lam.) коллекцион намуналарини биотехнологик усулда микроклонлаш ва in vitro шароитда ҳамда дала шароитда ўсиши ва риожланиши босқичларида физиологик-биокимёвий жараёнларидаги фарқларни аниқлаш асосида янги навларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор Ўзбекистонда Сирдарё вилоятининг тупроқ-иқлим шароитида бататнинг Ipomoea batatas (L.) Lam. турига мансуб нав намуналарини физиологик, биокимёвий ва уларнинг қиёсий тавсифи билан маҳаллий шароитга мос манбалари ажратиб олинган;
бататнинг биотехнологик коллекцион намуналарини лаборатория ҳамда маҳаллий тупроқ-иқлим шароитда ўсиши ва ривожланиши босқичларида физиологик, биокимёвий хусусиятларини таҳлил қилиш асосида Хазина-2, Хазина-3, Хазина-4 ва ГулДУ-1 навлари яратилган;
яратилган батат навларининг ўсиши ва ривожланиши босқичларида ҳамда батат туганаги таркибини қиёсий таҳлил қилиш асосида озуқабоплик хусусиятлари аниқланган;
бататнинг яратилган Хазина-2, Хазина-3, Хазина-4  ва ГулДУ-1 навлари истиқболли қишлоқ хўжалиги экинлари сифатида давлат реестрига киритилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий шароитда бататнинг (Ipomoea batatas (L.) Lam.) морфо-физиологик ва биокимёвий хусусиятларини таҳлил қилиш билан боғлиқ ҳолда истиқболли навларни танлаш, яратиш ва амалиётга тадбиқ этиш бўйича олинган натижалар асосида:
бататнинг Хазина-2, Хазина-3, Хазина-4 ва ГулДУ-1 навлари Сирдарё вилояти Мирзообод туманидаги «Бек кластер» МЧЖ дал майдонида 5 гектар майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 23 декабрдаги 05/032-5101 сонли маълумотномаси). Натижада, Сирдарё вилояти шароитида бататдан юқори хосил олиш имконини берган;
яратилган батат навлари Андижон вилоятидаги Сабзовот, полиз экинлари ва картошкачилик институти тажриба станцияси ва Андижон туманидаги “Найнаво оқшоми” фермер хўжалиги дала майдонларига экилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 23 декабрдаги 05/032-5101 сонли маълумотномаси). Натижада, бататнинг юқори хосилдор навларидан селекция учун қимматли бошланғич ашё сифатида фойдаланиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish