Sayt test rejimida ishlamoqda

Султонмуродов Бобир Баходировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан тижорат банкларининг корпоратив мижозларига кредит бериш механизмини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Iqt1440.
Илмий раҳбар: Жумайев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, DSc.09/31.08.2022.I.151.01.
Расмий оппонентлар: Мирзайев Фарҳод Исамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исмоилов Aлишер Aгзамович, иқтисодиёт фанлари доктори. 
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан тижорат банкларининг корпоратив мижозларига кредит бериш механизмини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корпоратив мижозларга хорижий ҳамда миллий валютада ажратиладиган яшил кредитлар бўйича банк фоиз ставкаларини оддий кредит фоиз ставкаларига нисбатан камайтириш, яъни миллий валютадаги 7 фоизни 5 фоизга, хорижий валютадаги 4 фоизни 3 фоизга тушириш орқали банк кредит портфелида яшил кредитларнинг улушини ошириш таклиф етилган; 
халқаро молия институтлари маблағлари жозибадорлигини ошириш ҳамда уларни белгиланган муддатларда ўзлаштирилишини таъминлаш мақсадида корпоратив мижозлар учун Cорпорате греен лоан кредит маҳсулотини ишлаб чиқиш таклиф етилган;
корпоратив мижозларни кредитлаш жараёни билан боғлиқ рискларни камайтириш мақсадида Екологик ва ижтимоий хавфлар ва таъсирларни бошқариш сиёсати ва тартибини ишлаб чиқиш таклиф етилган;
корпоратив мижозларга комплекс хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш, шу билан бирга мижозларнинг инвестицион лойиҳаларини кўриб чиқишга сарфланаётган вақтни қисқартириш мақсадида РМ (релатионшип манагер) менежер лавозимини жорий етиш ва функсионал вазифаларини аниқ белгилаш таклифи берилган;
корпоратив мижозларга Йевропа тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро молия корпорациясининг паст фоизли линиялари ҳисобидан кредит ажратиш орқали банк кредит портфелидаги яшил молиялашнинг улушини ошириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан тижорат банкларининг корпоратив мижозларига кредит бериш механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
хорижий ва миллий валюталардаги яшил кредитлар бўйича фоиз ставкаларини пасайтириш йўли билан банк кредит портфелида корпоратив мижозларга яшил кредитлар бериш улушини ошириш таклифи. Миллий валютадаги 7 фоизни 5 фоизга, хорижий валютадаги 4 фоизни 3 фоизга тушириш таклифи “Ўзсаноат қурилишбанк” AТБ Бошқарувининг 2022 йил 19 майдаги 60/1-сонли қарори билан қабул қилинган ва амалиётига татбиқ етилган (“Ўзсаноатқурилишбанк” AТБнинг 2022 йил 26 майдаги 27-11/3130 – сон маълумотномаси). Натижада “Ўзсаноатқурилишбанк” AТБнинг корпоратив мижозларига паст фоизли яшил кредит махсулотлар ҳисобидан 2022 йил якунига қадар жами 104,5 млн. долл. миқдорида кредит ажратиш, шу билан бирга банкнинг яшил кредит портфелини 250,0 млн. долларга йетказиш кутилмоқда;
халқаро молия институтлари маблағларининг жозибадорлигини ошириш ва уларнинг ўз вақтида ўзлаштирилишини таъминлаш мақсадида корпоратив мижозлар учун янги Cорпорате греен лоан кредит маҳсулотини ишлаб чиқиш ва жорий етиш таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” AТБнинг 2021 йил 4 июндаги 70/1-сонли “Банкнинг айрим кредит маҳсулотлари паспортларини тасдиқлаш ва айрим ички меъёрий ҳужжатларига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Бошқарув қарорига кўра амалиётга татбиқ етилди (“Ўзсаноатқурилишбанк” AТБнинг 2022 йил 26 майдаги 27-11/3130 – сон маълумотномаси). Натижада 2021 йилда корпоратив мижозларга 34,1 млн. долл. екв. миқдорида кредит ажратилган бўлиб, халқаро молия институтлари маблағларининг жалб қилиниши 18,5 фоизга ошган;
корпоратив мижозларга комплекс хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш, шу билан бирга мижозларнинг инвестицион лойиҳаларини кўриб чиқишга сарфланаётган вақтни қисқартириш мақсадида РМ менежер (ўзаро муносабатлар бўйича менежер) лавозимини жорий етиш ва функсионал вазифаларини аниқ белгилаш таклифи “Ўзсаноат қурилишбанк” AТБ Бошқарувининг 2020 йил 3 мартдаги 29/1-сон қарори билан қабул қилинган ва амалиётига татбиқ етилган (“Ўзсаноатқурилишбанк” AТБнинг 2022 йил 26 майдаги 27-11/3130–сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ етилиши натижасида Корпоратив бизнес департаментида 16та РМ менежер (ўзаро муносабатлар бўйича менежер) лавозими очилди, 2021 йилда корпоратив мижозлар сони тахминан 1477ни ташкил қилди, ваҳоланки, 2020 йилда 1320га тенг еди. Корпоратив мижозларнинг кредит портфели 2020 йилда 26,1 трлн. сўмни, 2021 йилда еса - 30,2 трлн. сўмни ташкил қилган, банк кредит портфелидаги улуши 65,4 фоиздан 70,0 фоизгача ошган;
корпоратив мижозларга кредитлар бериш жараёни билан боғлиқ рискларни камайтириш мақсадида “Екологик ва ижтимоий рискларни бошқариш тизими” сиёсати ва тартибини ишлаб чиқиш таклиф “Ўзсаноат қурилишбанк” AТБ раҳбарияти томонидан маъқулланди ва Бошқарувининг 2020 йил 16 октябрдаги 110/5-сон қарори билан амалиётига татбиқ етилган (“Ўзсаноатқурилишбанк” AТБнинг 2022 йил 26 майдаги 27-11/3130 – сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ етилиши натижасида 2020 йилда 106,7 млрд. сўм екв., 2021 йилда еса 506,1 млрд. сўм екв. яшил кредитлар ажратилди, кредит портфелининг ошишига қарамай корпоратив мижозларнинг муаммоли кредитлари улуши 2021 йлда кўрсатилган мақсадли кўрсаткичларга қараганда 0,2 фоизга пасайган;
Йевропа тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро молия корпорациясининг мақбул фоиз ставкалари орқали кредит ажратиш йўли билан банк кредит портфелидаги яшил молиялашнинг улушини ошириш таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” AТБ Бошқарувининг 2021 йил 4 июндаги 70/1-сонли қарори билан қабул қилинган ва амалиётига татбиқ етилган (“Ўзсаноатқурилишбанк” AТБнинг 2022 йил 26 майдаги 27-11/3130 – сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқ етилиши натижасида 2020 йилда халқаро молия интитутларининг маблағлари ҳисобидан корпоратив мижозларга 106,7 млрд. сўм екв., 2021 йилда - 506,1 млрд. сўм екв. миқдорида кредитлар яшил лойиҳаларни молиялаштириш учун ажратилган ва банк кредит портфелида яшил молиялашнинг улуши 1,23 фоиздан 3,22 фоизга ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish