Sayt test rejimida ishlamoqda

Торениязова Салтанат Елмуратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистон шароитида картошка навларини танлаш, экиш схемалари ва кўчат қалинлигининг илмий асосларини ишлаб чиқиш”, 06.01.06 – «Сабзавотчилик» (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2018.4.PhD/Qx346.
Илмий раҳбар:  Ибрагимов Махсуд Юлдашевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx. 13.04.
Расмий оппонентлар: Санаев Собир Тоирович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Ережепова Гулбахар Тажетовна, қишлоқ хўжалиги фанлари фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикасининг агроиқлими ва тупроқ шароитида картошканинг эртапишар, ўртаэртапишар навларини ажратиб олиш, уларни қулай экиш муддатлари, чуқурлиги ва схемасини белгилаш ҳамда агротехнологик тадбирларини ишлаб чиқиб, ҳосил миқдори ва сифатига таъсирини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, Қорақалпоғистон шароитида экилаётган картошка навлар тўплами ҳар томонлама баҳоланган ва истиқболлилари ажратилган;
картошкани маҳаллий ва четдан келтирилган навлари ҳосилдорлигига, ўсиши ва ривожланиши, ҳосил сифат қўрсаткичларига ташқи муҳит омилларининг ўзаро боғлиқлиги илмий жиҳатдан асосланган;
ажратиб олинган картошканинг Зарафшон, Arnova, Sante, Evolution, Romano навлари мақбул экиш муддатлари сифатида март ойининг учинчи ўн кунлигидан, апрелнинг биринчи ўн кунлиги, мақбул экиш схемаси сифатида 70х30 см, 90х20 см, туганакларни экиш чуқурлиги 5-6 см, 9-10 см бўлиши исботланган;
мавжуд абиотик, биотик омилларни картошка ҳосилининг биокимёвий таркиби ва сифатига ижобий таъсир этиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоғистон Республикаси шимолий туманлари тупроқ иқлим шароитида картошкачиликда олиб борилган тадқиқотлар натижаси асосида:
«Қарақалпақстан Республикасы шәриятында картошка жетистириў технологиясы бойынша усыныслар», «Қарақалпақстан агробиоценозында картошка сортларын егиў мүддетлери ҳәм схемаларын таңлаў бойынша усыныслар» мавзусидаги тавсияномалар тасдиқланган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 23 октябрь 2022 йил №01/019-3067-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома бугунги кунда фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан картошка навларини вегетация даври бошланадиган эрта баҳорнинг март ойидан бошлаб етиштиришда фойдаланиб келинмоқда. 
картошканинг эртапишар, ўртаэртапишар навларидан Зарафшон, Zafira, Romano, Arnova, Picasso, Sante, Impala, Дўсимпалак март ойининг учинчи ўн кунлиги, апрел ойининг биринчи ўн кунлигида экилиб, Кегейли тумани «Бахтияр Рахат», «Айдын келешек», «Ханназар шенгел» фермер хўжаликларида 270 гектар майдонга, Чимбой тумани «Рейимбай Усен», «Жолымбет Қырманы» ва «Арзумурат» фермер хўжаликларида 157 гектарга жорий этилди (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 23 май 01/019-1427-сонли маълумотномаси). Натижада тавсия этилган агротехник тадбирлар қўлланилганда гектаридан 19,2-21,7 тонна ҳосил олиниб, товар чиқимлилиги 95,1-97,4 % ва иқтисодий самарадорлиги 16070,0-22150,0 сўмни ташкил қилиши исботланган;
Қорақалпоғистон агроиқлим ва тупроқ шароити учун тавсия этилган картошканинг эртапишар, ўртаэртапишар навларни Нукус тумани «Юсуп Ахмет», «Раўаж Махсимқала», «Қанлы Генжебай» фермер хўжаликларида 70х30 см, 90х20 см схемада, 5-6 см ва 9-10 см чуқурликда экилиши жорий этилди (Қорақалпоғистон Республикаси фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2022 йил 18 май 01/04-436-сонли маълумотномаси). Натижада бир тупдаги туганаклар сони 5,4-7,9 дона, битта туганак вазни 42,6-63,2 грамм бўлганда, тупдаги ҳосил 401,2-464,1 граммни ташкил қилиш ҳисобидан гектаридан 20,2-21,9 тонна ҳосил олиниб, рентабеллик даражаси 45,6-62,8 % ни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish