Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Зокир Икромжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кавар (Сapparis spinosa) ўсимлигини маданий ҳолда етиштириш ва маҳсулотларини қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш”, 06.01.11-Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2022.2.PhD/Qx412.
Илмий раҳбар: Асатов Шухрат Исматович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx. 13.04.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Нуман Бобоевич, техника фанлари доктори, профессор; Хуррамов Улуғбек Холмаматович, қишлоқ хўжалиги фанлари фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Кавар (Сapparis spinosa) ўсимлигини маданий ҳолда етиштириш ва маҳсулотларини қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, кавар (Сapparis spinosa) ўсимлигининг поя ва илдиз қисмларини цитологик тузилиши ўрганилиб, хужайрани танлаб ўтказувчанлик хусусиятлари илмий асосланган;
кавар (Сapparis spinosa) ўсимлигининг уруғларини ундириш учун ўстирувчи ИМК, ИУК ва Ретсупер моддаларининг мақбул меъёрлари ишлаб чиқилиб ИМК ўстирувчи моддасининг 100 мг/л меъёрлари билан 72 соат давомида ишлов берилган уруғлар 80-85 % гача униши аниқланган;
кавар уруғларини эртаги ва кечги муддатларда маданий ҳолда 90х40 см схемада етиштириш энг мақбул эканлиги исботланган; 
кавар ғунчасидан маринадли консерва маҳсулоти тайёрлашда ғунча ва техник етилган мевалари 10-15 % ли тузли эритмада 5-6 кун тўйинтирилиб, бир фоизли адсорб ҳусусиятга эга бўлган активланган кўмир аралашмасида 24 соат сақланиб, маҳсулот таркибидаги аччиқ таъм ва нохуш хидларни йўқотилиб, тайёр маҳсулотни сифати оширишга эришилган;
кавар ғунча ва техник етилган мевасидан консерва маҳсулотлари тайёрлаш учун ТУ (техник шарт), ТИ (техник йўриқнома) ва Тs (тармоқ стандарти) ҳамда қайта ишлаш усуллари, рецептлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кавар (Capparis spinosa) ўсимлигини маданий ҳолда етиштириш ва маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижаси асосида:
Республикамиздаги доривор ўсимликлар етиштириш билан шуғулланувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари учун “Кавар (Capparis spinosa.L) ўсимлик плантациясини ташкил этиш” бўйича тавсиянома тасдиқланган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 19 апрелдаги 04/21-1964 сонли маълумотномаси). Ушбу тавсиянома республикамизни бир қатор вилоятлари фермер хўжаликларида кавар етиштиришда ва қайта ишлаш саноат корхоналарида, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш субъектларида илмий ва амалий манбаа бўлиб хизмат қилмоқда;
Кавар ўсимлигини маданий ҳолда етиштириш технологияси Андижон вилоят Андижон давлат ўрмон хўжалигининг Тошохур ўрмончилик бўлимида 6 гектар майдонга жорий этилган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 19 апрелдаги 04/21-1964 сонли маълумотномаси). Натижада ушбу ўсимликни маданий ҳолда етиштириш ҳисобига гектаридан 17,0 т/га маҳсулот етиштирилган. Етиштиришда турли агротехнологияларни қўллаш ҳисобига етиштирилган ҳосилни товарбоплик даражаси 85-92 фоизгача бўлиши ёки маҳсулотни товарбоплик кўрсаткичи табиий ҳолда ўсувчи экинзорларда етиштирилган ҳосилга нисбатан 30-35 фоизга юқори бўлган. Бир гектар майдондан 1,1 тонна ғунча етиштирилиб, соф даромад 1,2 млн. сўмни, рентабеллик даражаси эса 14,8 % ни ташкил этган. Техник етилган мева етиштириш бўйича, бир гектар майдондан 16,6 тоннагача ҳосил етиштирилиб, ундан товарбоплик хусусиятига эга маҳсулот тайёрлаш учун фойдаланилди, бунинг учун 68,0 млн сўм сарф этилган бўлиб, соф даромад 15,0 млн. сўмни, рентабеллик даражаси 22,1 % ни ташкил этган.
Кавар ўсимлигини маданий ҳолда етиштириш технологияси Наманган вилояти Косонсой давлат ўрмон хўжалигини Қоратоғ бўлимида 4 га майдонга жорий этилган ҳамда ушбу ўсимликни маданий ҳолда етиштириш ҳисобига гектаридан 150-160 ц/га маҳсулот олинган ва Чортоқ шахар “Биллур Аркон” МЧЖ да қайта ишлашга жорий этилган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 19 апрелдаги 04/21-1964 сонли маълумотномаси). Натижада етиштирилган ҳосилдан икки турдаги консерва маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Тавсия этилган технологияга асосан бир тонна кавар ўсимлиги ғунчасидан тайёрланган консерва маҳсулот ҳисобидан 15,7 млн сўм; бир тонна мевасидан тайёрланган консерва маҳсулоти бўйича 11,5 млн сўм, соф даромад олишга эришилиб, 62,1 % рентабелликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish