Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарустамов Аяттилло Одиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Технологик модернизациялаш шароитида саноат корхоналари фаолиятини самарали ривожлантириш (“Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ мисолида)”, 08.00.03-Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Iqt1767.
Илмий раҳбар: Аллаева Гулчехра Жалгасовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Расулов Саидаббос Асамидинович, техника фанлари доктори, профессор; Қосимова Дилором Собировна иқтисодиёт, фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
II. Тадқиқoтнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти, жумладан йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш тармоғида ишлаб чиқариш ва таъмирлаш фаолияти самарадорлигини ошириш йўллари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” акциядорлик жамиятини самарали ривожлантириш резервлари баҳолашда  бошқарув тизимини харажатлари (B>0,5), меҳнат ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш (М>0,25), ишлаб чиқаришни илмий-техник даража (T>0,15) ва интеллектуал салоҳиятни ўстириш (I>0,1) дан иборат бўлган даражалар илмий асосланган;
темир йўл тармоғидаги саноат корхонасида ҳар бир тизимости бўлимларнинг ривожланиш дастурига 0,1 дан 1 гача чегарада бўлган йиллик қувватлардан фойдаланиш коэффициенти асосида баҳолашни ҳисобга олувчи самарали ривожланиш алгоритми таклиф этилган;
фойдаланилмаган имкониятларни таҳлил қилиш ва аниқлаш асосида “Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” акциядорлик жамиятини самарали ривожлантиришдаги резервларидан ишлаб чиқаришдаги номувофиқликни бартараф этиш коэффициенти асосида  механизми модификацияланган;
“Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” акциядорлик жамиятининг соф тушмига таъсир этувчи омилларнинг ҳақиқий кўрсаткичлари асосида 2022-2026 йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сaнoaт корхоналари фаолиятини самарали ривожлантириш меxaнизмлaрини тaкoмиллaштириш бўйичa ишлaб чиқилгaн илмий тaклифлар вa амалий тaвсиялaр aсoсидa:
“Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” акциядорлик жамиятини самарали ривожлантириш резервлари баҳолашда  бошқарув тизимини харажатлари (B>0,5), меҳнат ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш (М>0,25), ишлаб чиқаришни илмий-техник даража (T>0,15) ва интеллектуал салоҳиятни ўстириш (I>0,1) дан иборат бўлган даражалар бўйича таклифлар “Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖнинг 2022 йил 11 апрелдаги 24-сон буйруғи билан ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖнинг 2022 йил 13 апрелдаги 411-сон маълумотномаси). Ушбу кўрсаткичларни қўллаш 2021 йилда жамиятда йиллик қувватдан фойдаланиш коэффициентини 6%га ошириш имконини берган;
темир йўл тармоғидаги саноат корхонасида ҳар бир тизимости бўлимларнинг ривожланиш дастурига 0,1 дан  1 гача чегарада бўлган йиллик қувватлардан фойдаланиш коэффициенти асосида баҳолашни ҳисобга олувчи самарали ривожланиш алгоритми бўйича таклифлар “Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖнинг 2022 йил 11 апрелдаги 24-сон буйруғи билан ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖнинг  2022 йил 13 апрелдаги 411-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларни қўллаш натижасида корхонанинг вагон ишлаб чиқариш қувватлари бўйича режанинг бажарилиш кўрсаткичини 2022 йилда 6,2 % ошириш имконини беради;
фойдаланилмаган имкониятларни таҳлил қилиш ва аниқлаш асосида “Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” акциядорлик жамиятини самарали ривожлантиришдаги резервларидан ишлаб чиқаришдаги номувофиқликни бартараф этиш коэффициенти асосида  механизми модификациялаш бўйича таклифлар “Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖнинг 2022 йил 11 апрелдаги 24-сон буйруғи билан ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖнинг  2022 йил 13 апрелдаги 411-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларни қўллаш натижасида жамиятнинг фойдаланилмаган имкониятларини аниқлаш ва резервлардан самарали фойдаланишга имконият яратилиши асосида корхона моддий ва ишлаб чиқариш захираларини ўз айланма маблағлари билан таъминлаш коэффициентини 0,001 пунктга ривожлантиришга эришилган;
“Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” акциядорлик жамиятининг соф тушмига таъсир этувчи омилларнинг ҳақиқий кўрсаткичлари асосида 2022-2026 йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари бўйича таклифлар “Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖнинг 2022 йил 11 апрелдаги 24-сон буйруғи билан ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖнинг 2022 йил 13 апрелдаги 411-сон маълумотномаси). Ушбу прогнозни амалиётга жорий қилиш “Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖнинг 2026 йилда 2021 йилга нисбатан самарали фаолиятини 1,5 фоизга ошириш имконини бериши асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish