Хикматуллаева Азиза Сайдуллаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «HBV, HDV этиологияли жигар циррози (клиника, ташхисот ва иқтисодий юкни инобатга oлган ҳолдаги прогнози)», 14.00.10–Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Tib157.
Илмий маслаҳатчилар: Асилова Мухайё Убаевна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Вирусология илмий-текшириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Камилов Фарход Хайдарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Ахмедова Мубарахон Джалиловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Касимов Илхамджан Асамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: С.М. Киров номидаги ҳарбий-тиббиёт академияси (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали вирусли B вa D гепатитларнинг ЖЦга ўтишида зўрайиш омиллари ва прогностик қонуниятлар аҳамиятини аниқлаш, ЖЦнинг клиник-диагностик ҳамда профилактик жиҳатларини ўрганиш ва ҳақиқий тарқалишини ва иқтисодий юкини ҳисобга олган ҳолда аниқлашдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
D генотипнинг юқори тарқалиш частотаси ва HBV инфекциянинг зўрайишида D генотипининг аҳамиятлилиги исботланган;
илк бор вирусли жигар циррозини башоратлашда WFА+-M2BP маркёри юқори даражасининг аҳамияти асосланган;
HBV вирусли юкламасининг ва инсон генетик омилларининг башоратловчи маркер сифатида сурункали гепатит D зўрайишига ва ЖЦ шаклланишига таъсири аниқланган;
илк бор сурункали D гепатит зўрайиши ва жигар циррози шаклланишида интерлейкин 28В башоратлаш маркёри сифатида аниқланган;
сурункали В ва D гепатитларини жигар циррози билан таққослаш асосида даволашнинг иқтисодий харажатларини ҳисобга олган ҳолда бевосита таъсир қилувчи вирусга қарши дори воситалари-нуклеотидлар ва нуклеозидларнинг аналоглари билан эрта даволаш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали вирусли B вa D гепатитлар зўрайиши омиллари, ЖЦга ўтишининг ташхиси, прогнози ва клиник жиҳатлари қонуниятларини аниқлаш бўйича олинган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
«IL28B ген полиморфизми ёрдамида жигар циррозини прогноз қилиш усули» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган ва соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 12 январдаги 8н-д/94-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сурункали вирусли B вa D гепатитларда IL28B ген полиморфизми ёрдамида жигар циррозини прогноз қилиш имконини берган;
«Вирус этиологияли жигар циррози (клиникаси, ташхислаш ва даволаш)» мавзусидаги услубий қўлланма тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 12 январдаги 8н-д/94-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма вирус этиологияли жигар циррозини эрта ташхислаш ва самарали даволаш имконини берган;
«Сурункали гепатитлар ва вирус этиологияли жигар циррозларини аниқлаш учун дастур» тасдиқланган ва соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Вирусология илмий-текшириш институти ва Чирчиқ шаҳрининг Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 12 январдаги 8н-д/94-сон маълумотномаси). Мазкур дастур сурункали вирусли В ва D гепатитларни ўз вақтида ташхислаш ва даволаш орқали ЖЦнинг олдини олиш ҳамда эрта ташхислаш имконини берган;
сурункали вирусли B вa D гепатитлар зўрайиши омиллари, ЖЦга ўтишининг ташхиси, прогнози ва клиник жиҳатлари қонуниятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси, Тошкент шаҳар Республика сурункали соматик касалликлар маркази, Буxoрo, Навоий, Сурxoндарё, Самарканд вилоят юқумли касалxoналари амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 3 февралдаги 8н-p/15-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар асосида жигардаги яллиғланиш жараёни даражасини камайтиришга, жигар фиброзини аниқлашга, ЖЦ башоратлашга, беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга имкон яратган.