Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипов Ихтиёр Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сабзавот маҳсулотлари B2C бозорида маркетинг фаолиятини такомиллаштириш”, 08.00.11 – Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2022.2.PhD/Iqt2293.
Илмий раҳбар: Юсупов Махамадамин, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Эштаев Алишер Абдуғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Джурабаев Отабек Джурабаевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сабзавот маҳсулотлари B2C бозорида маркетинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сабзавотлар харид жараёнида мижозларни сабзавотлар сифатини [U(b)=0,181, U(w)=0,060], нархини [U(b)=0,190, U(w)=0,086], ташқи кўришнишини [U(b)=0,039, U(w)=0,043], органик хусусиятини [U(b)=0,052, U(w)=0,060], янгилигини [U(b)=0,392, U(w)=0,030] афзал кўриши хусусиятларини BWS модели ўлчовлари чегарасида таъминлаш орқали истеъмол даражасини 6-7 фоиз оралиғида ошириш асосланган;
сабзавотлар чакана савдо бозорида нарх (Wn=8,30), ассортимент (Wass=7,28), мерчендайзинг (Wmer=6,41), савдо ходимларининг компетентлиги (Wcom=5,15) омилларининг муҳимлиги бўйича вазн солиштирма салмоқлари даражасида маркетинг каналлари воситасида юқори истеъмол қиймати (∑W≈10)га эришиш асосланган; 
сабзавот маҳсулотлари чакана савдо тизимида консолидация марказларини ташкил этишнинг мижозларга қиймат яратишга асосланган чакана савдо формати орқали нархлар барқарорлигини таъминлаш асосланган;
меъёрий истеъмол ҳажмига кўра сабзавотлар чакана савдо айланмасининг 2026 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари чизиқли тренд моделлари асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сабзавот маҳсулотлари B2C бозорида маркетинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сабзавотлар харид жараёнида мижозларни сабзавотлар сифатини [U(b)= 0,181, U(w)= 0,060], нархини [U(b)=0,190, U(w)=0,086], ташқи кўришнишини [U(b)= 0,039, U(w)= 0,043], органик хусусиятини [U(b)=0,052, U(w)= 0,060], янгилигини [U(b)= 0,392, U(w)=0,030] афзал кўриши хусусиятларини BWS модели ўлчовлари чегарасида таъминлаш орқали истеъмол даражасини 8-9 фоиз оралиғида ошириш бўйича илмий янгилик Ўзбекистон савдо-саноат палатаси таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2022 йил 14 декабрдаги 11/02-15-13691-сон маълумотномаси).  Ушбу илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши натижасида сабзавотлар савдосидан олинадиган савдо тушумларининг хажмини 2021 йилда 2020 йилга нисбатан “Паркент дехқон бозори” МЧЖда 8,4 фоизга, “Чиноз дехқон бозори” МЧЖда 9,2 фоизга, “Дилноза” МЧЖда 20,5 фоизга оширишга эришилган;
сабзавотлар чакана савдо бозорида нарх (Wn=8,30), ассортимент (Wass=7,28), мерчендайзинг (Wmer=6,41), савдо ходимларининг компетентлиги (Wcom=5,15) омилларининг муҳимлиги бўйича вазн солиштирма салмоқлари даражасида маркетинг каналлари воситасида юқори истеъмол қиймати (∑W≈10)га эришиш бўйича таклифлар Ўзбекистон савдо-саноат палатаси таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2022 йил 14 декабрдаги 11/02-15-13691-сон маълумотномаси). Мазкур баҳолаш меъзонидан фойдаланиш натижасида сабзавотлар савдосидан олинган фойда миқдорини “Паркент дехқон бозори” МЧЖда 19,5 фоизга, “Чиноз дехқон бозори” МЧЖда 7,2 фоизга ва “Дилноза” МЧЖда 8,9 фоизга оширишга эришилган; 
сабзавот маҳсулотлари чакана савдо тизимида консолидация марказларини ташкил этишнинг мижозларга қиймат яратишга асосланган чакана савдо формати орқали нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича илмий янгилик Ўзбекистон савдо-саноат палатаси таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2022 йил 14 декабрдаги 11/02-15-13691-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида чакана савдо корхоналарига маҳсулот етказиб бериш узлуксизлигини таъминлаш ва таъминотчилар билан муносабатлардаги харажатларни “Паркент дехқон бозори” МЧЖда 6,7 фоизга, “Чиноз дехқон бозори” МЧЖда 17,6 фоизга ва “Дилноза” МЧЖда 11,2 фоизга қисқаришига ва нархлар барқарорлигини таъминлашга эришилган;
меъёрий истеъмол ҳажмига кўра сабзавотлар чакана савдо айланмасининг чизиқли тренд моделлари асосида ишлаб чиқилган 2026 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2022 йил 14 декабрдаги 11/02-15-13691-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистонда истеъмол меъёри  талаблари асосида сабзавотлар етиштириш ва ички бозорда узлуксизлигини таъминлашга қаратилган стратегик йўналишлар ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish