Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайберганов Дилшод Тухтабайевичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Товарлар ва хизматлар бозори самарадорлигини оширишнинг методологиясини такомиллаштириш», 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.DSc/Iqt99.
Илмий маслаҳатчи: Рузметов Бахтияр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Пардайев Мамаюнус Қаршибойевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Навруз-Зода Бахтиёр Негматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Кодиров Aбдурашид Мажидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Йетакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақада товарлар ва хизматлар бозори самарадорлигини ошириш методологиясини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
товарлар ва хизматлар бозори самарадорлигини оширишда експорт ва импорт салоҳиятини рақамлаштириш технологиялари асосида диверсификациялаш зарурати асосланган;
товарлар ва хизматлар бозори самарадорлигини оширишнинг ҳудудий, микро, мезо, макро ва мегабозор шаклидаги моделлари такомиллаштирилган;
товарлар ва хизматлар бозори самарадорлигини баҳолашни рақамли платформа асосида онлайн бозор режими шаклида ишлаш усули ҳамда янги хизмат турлари учун електрон бизнесни (електрон дўконлар, интернет каталоглар) ривожлантириш таклиф етилган;
Хоразм вилоятининг қўшни Туркманистон Республикаси билан савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга қаратилган чегара олди савдо зоналарини ташкил етиш орқали республиканинг експорт ва импорт салоҳиятини оширишда Шовот туманидаги Ўзбек-Туркман чегара зонасида товарлар ва хизматлар бозорини самарали тузилмасини ташкил етиш таклиф етилган; 
минтақада товарлар ва хизматлар бозори самарадорлигини ошириш кўрсаткичларини кўп омилли економетрик моделлар ёрдамида 2022-2026-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида товарлар ва хизматлар бозори самарадорлигини оширишнинг методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
товарлар ва хизматлар бозори самарадорлигини оширишда експорт ва импорт салоҳиятини рақамлаштириш технологиялари асосида диверсификациялаш таклифидан Хоразм вилояти ҳокимининг 2022-йил 12-апрелдаги “2022-2026-йилларда Хоразм вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 158-12-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022-йил 16-ноябрдаги 02-23/10-1135-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалга ошиши минтақаларда товарлар ва хизматлар бозорини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш имкониятларини баҳолаш асосида инвестициялар кўламини оширишга хизмат қилган;
товарлар ва хизматлар бозори самарадорлигини оширишнинг ҳудудий, микро, мезо, макро ва мегабозор шаклидаги моделларидан Хоразм вилояти ҳокимининг 2022-йил 12-апрелдаги “2022-2026-йилларда Хоразм вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 158-12-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022-йил 16-ноябрдаги 02-23/10-1135-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу таклиф товарлар ва хизматлар бозори самарадорлигини баҳолаш механизмларини такомиллаштириш борасидаги назарий билимларни бойитишга ҳамда устувор йўналишларни аниқлаш ва оптимал қарорлар қабул қилшга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқишга имкон берган;
товарлар ва хизматлар бозори самарадорлигини баҳолашни рақамли платформа асосида онлайн бозор режими шаклида ишлаш усули ҳамда янги хизмат турлари учун електрон бизнесни (електрон дўконлар, интернет каталоглар) ривожлантириш таклифидан Хоразм вилояти ҳокимининг 2022-йил 5-ноябрдаги “Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузурида ахборот-коммуникация технологиялари лойиҳаларини амалга ошириш ва географик ахборот порталини ишлаб чиқиш ҳамда уни техник қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги 492-12-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022-йил 16-ноябрдаги 02-23/10-1135-сон маълумотномаси). Натижада, смарт бозорларнинг ташкилий модели тузилиб, уни онлайн бозор режими асосида ишлаш усули таклиф етилган ҳамда келгусидаги янги хизмат турларига бўлган меъёрларни белгилаш орқали електрон бизнесни ривожлантиришда електрон савдо улушини ўртача 12 фоизга оширишга еришилган;
Хоразм вилоятининг қўшни Туркманистон Республикаси билан савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга қаратилган чегара олди савдо зоналарини ташкил етиш орқали республиканинг експорт ва импорт салоҳиятини оширишда Шовот туманидаги Ўзбек-Туркман чегара зонасида товарлар ва хизматлар бозори самарали тузилмасини ташкил етиш таклифидан Хоразм вилояти ҳокимининг 2022-йил 22-сентабрдаги “Хоразм ва Дашогуз вилоятлари чегарасида Ўзбек-Туркман чегара савдо зонаси - Савдо марказини ташкил қилиш тўғрисида”ги 10-7140-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022-йил 16-ноябрдаги 02-23/10-1135-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф асосида Шовот туманидаги Ўзбек-Туркман чегара зонасида савдо маркази самарадорлигини ошириш мақсадида консалтинг, маркетинг ва бизнес жараёнлар асосидаги сервис-тайёрлов ҳамда екобозор марказларини ташкил етиш имконияти яратилган;
минтақада товарлар ва хизматлар бозори самарадорлигини ошириш кўрсаткичларини кўп омилли економетрик моделлар ёрдамида 2022-2026-йилларга мўлжалланган прогноз қийматларидан Хоразм вилояти ҳокимининг 2022-йил 12-апрелдаги “2022-2026-йилларда Хоразм вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 158-12-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022-йил 16-ноябрдаги 02-23/10-1135-сон маълумотномаси). Натижада, 2026-йилда Хоразм вилояти бўйича истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ҳажмини 1,39 баробарга, чакана савдо товар айланмаси ҳажмини 1,61 баробарга ва кўрсатилган хизматлар ҳажмини 1,51 баробарга ошиши прогноз қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish