Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Ғайрат Aблақуловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Aгрохизмат корхоналари ва фермер хўжаликлари ўртасидаги иқтисодий муносабатлар самарадорлигини ошириш”, 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Iqt143.
Илмий раҳбар: Олим Муртазайев, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Досчанов Тангирберген, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саидов Муҳаммадали Ҳакимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади агрохизмат корхоналари ва фермер хўжаликлари ўртасидаги иқтисодий муносабатлар самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “агрохизмат” тушунчаси мазмунининг муҳим фарқли жиҳати горизонтал интеграсияда иштирок етувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига кўрсатилувчи ҳамда улардаги ишлаб чиқариш жараёнларини уйғунлаштиришни ифодаловчи хизматлар мажмуи нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган;
фермер хўжаликларига агрохизмат кўрсатувчи корхоналар (МТП ва муқобил МТП, минерал ўғитлар сотиш шахобчаси, сув истеъмолчилари уюшмаси, зооветеринария пунктлари ва бошқалар) томонидан ўзаро боғлиқ ва кетма-кет ҳолда кўрсатилувчи “хизмат турлари пакети”ни йўлга қўйиш орқали фаолият самарадорлигини ошириш таклифи асосланган; 
ҳудуддаги хўжалик субъйектлари томонидан еҳтиёж юқори бўлган, бироқ нисбатан паст иқтисодий самараси туфайли фаолияти йўлга қўйилмаган хизмат турларини фермер хўжаликларнинг ихтиёрий кооперасияси асосида ташкил етиш ҳамда босқичма-босқич агрохизмат корхонаси тасарруфига ўтказиш таклифи асосланган; 
Самарқанд вилояти фермер хўжаликларига агрохизматлар кўрсатиш орқали пахта, ғалла ва сабзавот ишлаб чиқаришда фойда ҳажмининг 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Aгрохизмат корхоналари ва фермер хўжаликлари ўртасидаги иқтисодий муносабатлар самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий таклиф ва амалий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра горизонтал интеграсияда иштирок етувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига кўрсатилувчи ҳамда улардаги ишлаб чиқариш жараёнларини уйғунлаштиришни ифодаловчи хизматлар мажмуи нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган “агрохизмат” тушунчасининг мазмунидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” номли дарсликда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 24 декабрдаги 02/024-4578-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий етилиши натижасида “агрохизмат” тушунчаси, агрохизматлар билан фермер хўжаликлари ўртасидаги фаолият, агрохизматга кирувчи барча хизмат кўрсатувчи субъйектларнинг самарадорлиги ифодалайдиган кўрсаткичлар тизими қишлоқ хўжалиги мутахассисларининг амалий фаолияти учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни шакллантириш имконини яратган;
фермер хўжаликларига агрохизмат кўрсатувчи корхоналар (МТП ва муқобил МТП, минерал ўғитлар сотиш шахобчаси, сув истеъмолчилари уюшмаси, зооветеринария пунктлари ва бошқалар) томонидан ўзаро боғлиқ ва кетма-кет ҳолда кўрсатилувчи “хизмат турлари пакети”ни йўлга қўйиш орқали фаолият самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан “Ҳудудларда фермер хўжаликларига агрохизмат кўрсатишни ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 24 декабрдаги 02/024-4578-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий етилиши натижасида кимё хизмати, ЁММ хизмати, техника хизматлари, сув таъминоти хизматлари қийматларидаги ўзгаришларнинг пахтачилик, ғаллачилик ва сабзавотчиликдаги фойда ҳажмининг ўзгаришига таъсири даражаларини аниқлаш имконини берган;
ҳудуддаги хўжалик субъйектлари томонидан еҳтиёж юқори бўлган, бироқ нисбатан паст иқтисодий самараси туфайли фаолияти йўлга қўйилмаган хизмат турларини фермер хўжаликларнинг ихтиёрий кооперасияси асосида ташкил етиш ҳамда босқичма-босқич агрохизмат корхонаси тасарруфига ўтказиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан “Ҳудудларда фермер хўжаликларига агрохизмат кўрсатишни ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 24 декабрдаги 02/024-4578-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий етилиши натижасида ҳудуддаги хўжалик субъйектлари томонидан нисбатан паст иқтисодий самарага ега бўлган хизмат турларини фермер хўжаликларнинг ихтиёрий кооперасияси асосида ташкил етиш ҳамда босқичма-босқич агрохизмат корхонаси тасарруфига ўтказиш имкони яратилган;
Самарқанд вилояти фермер хўжаликларига агрохизматлар кўрсатиш орқали пахта, ғалла ва сабзавот ишлаб чиқаришда фойда ҳажмининг 2025 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан “Ҳудудларда фермер хўжаликларига агрохизмат кўрсатишни ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 24 декабрдаги 02/024-4578-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий етилиши натижасида агрохизматлар кўрсатишнинг фойдадаги ҳиссаси ўртача 4,0 фоизга тўғри келган аниқланиб, истиқболда ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари илмий-услубий жиҳатдан асосланган ва уларни хизмат кўрсатиш доирасига қараб ривожлантириш истиқболлари аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish