Sayt test rejimida ishlamoqda

Гулямова Анора Латифовнанининг
фaлсaфa дoктoри (PhD)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Банк фаолияти самарадорлигини оширишда инновациялардан фойдаланишни такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/295.
Илмий раҳбар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, DSc.09/31.08.2022.I.151.01.
Расмий оппонентлар: Кузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тошпулатов Даврон Акромович, иқтисодиёт фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: “Алоқабанк” АТБ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистондаги тижорат банклари фаолияти самарадорлигини оширишда инновацияларнинг ролини баҳолаш ва уни такомиллаштиришга қаратилган илмий-назарий, амалий ва услубий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларида инновацион фаолиятдан олинадиган самарадорликни баҳолаш услубиётни такомиллаштириш орқали истиқболли стратегияларни ишлаб чиқишда ушбу коэффициентлардан самарали фойдаланиш таклиф этилган; 
тижорат банкнинг инновацион хизматларига нисбатан капитал  ва активлар  рентабелликлари даражасини баҳолаш ҳамда умумий банк тизимидаги ўртача рентабеллик даражасидан юқори даражани таъминлаш орқали банкларда инновацион хизматларининг самарадорлигини ошириш асосланган;
банкларда ўрнатилган тўлов терминаллари, банкоматлар ва инфокиоскларни банкка фойдасини максималлаштириш принципи асосида жойлашувини таъминлаш орқали ундан кўриладиган самарадорликни янада ошириш асосланган; 
тижорат банклари томонидан ўрнатилган тўлов терминаллари орқали тушган тушумларнинг масофадан фойдаланувчи битта мижозига тўғри келадиган улуш бўйича банк самарадорлиги ошириш таклиф этилган;
банк томонидан муомалага пластик карталар чиқариш билан битта пластик карта бўйича айланма даражасининг пасайиб кетмаслиги ўртасидаги мутоносибликни таъминлаш орқали банкнинг инновацион фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот жараёнида олинган қуйидаги илмий таклиф ва амалий тавсиялар амалиётга жорий этилган:
тижорат банкларида инновацион фаолиятдан олинадиган самарадорликни баҳолаш услубиётни такомиллаштириш орқали истиқболли стратегияларни ишлаб чиқишда ушбу коэффициентлардан самарали фойдаланишга доир таклифи АТБ Туронбанкнинг 2022 йил 16 ноябрдаги 12/04-67-сон баённома асосида АТБ Туронбанк фаолиятига жорий этилган ҳамда ХАТ Трастбанкнинг 2022 йил 15 ноябрдаги 01/2-3572-сон баённома асосида ХАТ Трастбанк фаолиятига жорий этилган (АТБ Туронбанкнинг 2022 йил 16 ноябрдаги 12/04-67-сон далолатномаси, ХАТ Трастбанкнинг 2022 йил 15 ноябрдаги 01/2-3572-сон далолатномаси). Мазкур таклифда тижорат банклари банк томонидан ўрнатилган тўлов терминаллар, банкомат ва инфокиосклар самарадорлиги, банкнинг масофадан фойдаланувчи мижозлари самарадорлиги ҳамда муомалага чиқарилган пластик картадаги айланмалар самарадорлиги каби кўрсаткичлари ишлаб чиқилган; 
тижорат банкнинг инновацион хизматларига нисбатан капитал  ва активлар  рентабелликлари даражасини баҳолаш ҳамда умумий банк тизимидаги ўртача рентабеллик даражасидан юқори даражани таъминлаш орқали банкларда инновацион хизматларининг самарадорлигини оширишга доир таклифи АТБ Туронбанкнинг 2022 йил 16 ноябрдаги 12/04-67-сон баённома асосида АТБ Туронбанк фаолиятига жорий этилган ҳамда ХАТ Трастбанкнинг 2022 йил 15 ноябрдаги 01/2-3572-сон баённома асосида ХАТ Трастбанк фаолиятига жорий этилган (АТБ Туронбанкнинг 2022 йил 16 ноябрдаги 12/04-67-сон далолатномаси, ХАТ Трастбанкнинг 2022 йил 15 ноябрдаги 01/2-3572-сон далолатномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш орқали АТБ Туронбанкда инновацион хизматларига нисбатан капитал рентабеллиги даражаси  умумий банк тизимидаги ўртача капитал рентабеллик даражасидан 2020 йилда 54 ф.п. ва 2021 йилда 36 ф.п.га юқорилиги таъминлашга, шунингдек, банкнинг инновацион хизматларига нисбатан активлар рентабеллиги даражаси  умумий банк тизимидаги ўртача активлар рентабеллик даражасидан 2020 йилда 05 ф.п. ва 2021 йилда 10 ф.п.га юқори таъминлашга эришилган; 
банклар томонидан ўрнатилган тўлов терминаллари, банкоматлар ва инфокиоскларни банкка фойдасини максималлаштириш принципи асосида жойлашувини таъминлаш орқали ундан кўриладиган самарадорликни янада оширишга доир таклифи АТБ Туронбанкнинг 2022 йил 16 ноябрдаги 12/04-67-сон баённома асосида АТБ Туронбанк фаолиятига жорий этилган ҳамда ХАТ Трастбанкнинг 2022 йил 15 ноябрдаги 01/2-3572-сон баённома асосида ХАТ Трастбанк фаолиятига жорий этилган (АТБ Туронбанкнинг 2022 йил 16 ноябрдаги 12/04-67-сон далолатномаси, ХАТ Трастбанкнинг 2022 йил 15 ноябрдаги 01/2-3572-сон далолатномаси). Мазкур таклиф асосида АТБ Туронбанкда ўрнатилган бир дона тўлов терминаллари, банкоматлар ва инфокиоскларга тўғри келадиган тушумлар самарадорлиги 2020 йилда 160,22 млн.сўм 2021 йилда 245,76 млн.сўмни ташкил қилган ҳолда давлат улуши мавжуд бўлмаган банкларга нисбатан 20 фоиз атрофида кам эканлиги аниқланган ва асослаб берилган;
тижорат банклари томонидан ўрнатилган тўлов терминаллари орқали тушган тушумларнинг масофадан фойдаланувчи битта мижозига тўғри келадиган улуш бўйича банк самарадорлиги оширишга доир таклифи АТБ Туронбанкнинг 2022 йил 16 ноябрдаги 12/04-67-сон баённома асосида АТБ Туронбанк фаолиятига жорий этилган ҳамда ХАТ Трастбанкнинг 2022 йил 15 ноябрдаги 01/2-3572-сон баённома асосида ХАТ Трастбанк фаолиятига жорий этилган (АТБ Туронбанкнинг 2022 йил 16 ноябрдаги 12/04-67-сон далолатномаси, ХАТ Трастбанкнинг 2022 йил 15 ноябрдаги 01/2-3572-сон далолатномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида АТБ Туронбанкда ўрнатилган тўлов терминаллари орқали тушган тушумларнинг масофадан фойдаланувчи битта мижозига тўғри келадиган улуш 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 60,8 фоизга кўпайтиришга эришилган;
банк томонидан муомалага пластик карталар чиқариш билан битта пластик карта бўйича айланма даражасининг пасайиб кетмаслиги ўртасидаги мутоносибликни таъминлаш орқали банкнинг инновацион фаолияти самарадорлигини оширишга доир таклифи АТБ Туронбанкнинг 2022 йил 16 ноябрдаги 12/04-67-сон баённома асосида АТБ Туронбанк фаолиятига жорий этилган ҳамда ХАТ Трастбанкнинг 2022 йил 15 ноябрдаги 01/2-3572-сон баённома асосида ХАТ Трастбанк фаолиятига жорий этилган (АТБ Туронбанкнинг 2022 йил 16 ноябрдаги 12/04-67-сон далолатномаси, ХАТ Трастбанкнинг 2022 йил 15 ноябрдаги 01/2-3572-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этиш орқали АТБ Туронбанкда муомалага чиқарилган битта пластик картага тўғри келадиган ўртача айланма миқдори 2021 йилда номинал кўрсаткичларда 6,56 млн.сўмга, 2017 йилдаги нархларга нисбатан реал кўрсаткичларда 4,08 млн.сўмни ташкил қилди ҳамда 2020 йилга нисбатан номинал кўрсаткичларда 70,4 фоизга, реал кўрсаткич-ларда 55,1 фоизга оширишга эришилган.
молиявий экотизимни яратиш молия-кредит ташкилотларининг рақобатбардошлигини ва шу билан бирга мижоз учун кураш усулини ошириш орқали банк самарадорлигини яхшилашга доир таклифи АТБ Туронбанкнинг 2022 йил 16 ноябрдаги 12/04-67-сон баённома асосида АТБ Туронбанк фаолиятига жорий этилган ҳамда ХАТ Трастбанкнинг 2022 йил 15 ноябрдаги 01/2-3572-сон баённома асосида ХАТ Трастбанк фаолиятига жорий этилган (АТБ Туронбанкнинг 2022 йил 16 ноябрдаги 12/04-67-сон далолатномаси, ХАТ Трастбанкнинг 2022 йил 15 ноябрдаги 01/2-3572-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этиш орқали тижорат банкларида рақамли экотизимнинг ривожлантириши ҳамда банк хизматлар ахборот дастурларининг сўнгги йиллардаги асосий тенденциялардан бирига айланишига олиб келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish