Захидов Улуғбек Баситовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Зўрайиб борувчи миопияда ювенил глаукомани клиник ташхис мезонлари ва давоси», 14.00.08–Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Tib55.
Илмий маслаҳатчи: Набиев Абдували Мирзаалиевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Юсупов Амин Азизович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Еричев Валерий Петрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Арипов Абдумалик Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Сhonnam National University Hospital International medical centre (Жанубий Корея).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: зўрайиб борувчи миопияда ювенил глаукомани биргаликда кечишида патогенетик ва клиник хусусиятларини эрта ташхислашни оптималлаштириш ҳамда даволашнинг самарадорлигини оширишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўз олдинги камераси бурчагининг дисгенези оқибатида кўз ички босмининг ошиши, миопия ривожланишининг бирдан-бир патогентик омили бўлиб, кўз олмасининг катталашуви натижасида кечки гидроофтальмнинг ривожланишига олиб келиши исботланган;
зўрайиб борувчи миопия ва ювенил глаукоманинг биргаликда кечишида қон зардобида оксипролин миқдорининг ошганлиги, экстрацеллюляр матриксда коллагенларнинг емирилиш даражаси ва етишмовчилигига олиб келганлиги асосланган;
коллаген етишмовчилик ўз навбатида кўз ички босмининг ошиши ва склеранинг кенгайишига шароит яратиши исботланган;
зўрайиб борувчи миопияда ювенил глаукомани эрта ташхислашда тушуриш ва юклаш синамаларнинг кетма-кетлик тартиби илмий асосланган;
илк маратоба биргаликда кечувчи патологияларда экстрацеллюляр матриксда коллагенларнинг емирилиш даражасини камайтирувчи ва миопик жараёнларнинг турғунлашишини таъминловчи дори воситаларнинг тури исботланган;
зўрайиб борувчи миопия натижасида ривожланган ювенил глаукомада ўзаро мураккаблаштирувчи патогенетик омиллар ҳисобига патологик жараёнлар ривожланиши механизмларининг баҳолаш тизими такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Зўрайиб борувчи миопияда ювенил глаукомани клиник ташхислаш ва даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Зўрайиб борувчи миопияда глукомани башоратлаш усули» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 9 февралдаги 8н-м/9-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма зўрайиб борувчи миопияда глукомани башоратлашда бешта асосий ва учта ёрдамчи клиник ва прогностик мезонлар ишлаб чиқилиб, глаукомани аниқлаш ва таҳликали гуруҳларни шакллантириш ва уларда касалликни олдини олиш бўйича самарали даволаш тизимини яратиш имконини берган;
«Зўрайиб борувчи миопияда глукомани маҳаллий ва умумий даволаш усули» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 9 февралдаги 8н-м/9-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма зўрайиб борувчи миопияда глукомани маҳаллий ва умумий даволаш тартибини ишлаб чиқиш, глаукомани ташхислаш ва самарали даволаш имконини берган;
«Колленгенстимуляция усулини зўрайиб борувчи миопияли глукомада қўллаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 9 февралдаги 8н-м/9-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма зўрайиб борувчи миопияда глукомани даволашда колленгенстимуляция усулини қўллаш тартиби ва унинг самарадорлигини баҳолаш имконини берган;
зўрайиб борувчи миопияда ювенил глукомани клиник ташхислаш ва даволашнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика клиник офтолмологик шифохонаси, Тошкент ҳамда Самарқанд вилоятларининг офталмологик клиникалари амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 9 мартдаги 8н-з/31-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши гипотензив дори воситаларидан фойдаланилганда зўрайиб борувчи миопия фонида ювенил глаукомада кўз ички босимининг турғунлиги 78,1%, глаукоманинг хирургик амалиётидан 88,3% сақланиши, консерватив даволаш оқибатида миопиянинг зўрайишини 50,1%, жарроҳлик амалиётидан кейин эса 66,7%га яхшиланишини таъминлаш имконини берган.