Sayt test rejimida ishlamoqda

Ёвқачева Зебо Мелиқуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Поэтик матнда мурожаатларнинг семантик-функционал мақоми (А.Ахматова ва М.Цветаева поэтик тили материалида)”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (рус тили) (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Fil.333.
Илмий раҳбар: Бакиева Гуландом Ҳисамовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Ҳашимова Дилдора Ўринбоевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Бакиров Поён Уралович, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади поэтик матнда, хусусан, А.Ахматова ва М.Цветаева лирикасида мурожаатларнинг семантик-функционал хусусиятларини очиб беришдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мурожаатларнинг синтактик ва семантик-функционал мақоми ҳамда А.Ахматова ва М.Цветаева лирик асарларида уларнинг вербализацияси, шеърий асарлардаги лирик қаҳрамонларнинг нутқида савол, танбеҳ, буйруқ, илтимос, илтижо, топшириқ, қасам каби нутқий актларни ўз ичига олган мурожаатлар мавзуий майдонлари очиб берилган;  
А.Ахматова ва М.Цветаева асарлари таҳлилига коммуникатив-прагматик ёндашув асосида шоираларнинг лирик қаҳрамонлари нутқий ҳаракатларининг ўзига хос жиҳатлари ҳамда лирикада коммуникатив ва прагматик аспектда муаллифнинг ўзига, севгилисига, реал суҳбатдошларга йўналтирилган саволлар типологияси аниқланган;
А.Ахматова ва М.Цветаева лирик қаҳрамонлари нутқий ҳаракатлари ва дунёқараши ифодасининг лисоний ва нолисоний усуллари уларнинг вербал ( қасам, учрашув, қадахсўз, миннатдорлик) ва новербал (ўзига ёки ўзидан йўналган қўл ҳаракатлари, ёпиқлик, бегонасираш) ҳаракатларини таснифлаш орқали аниқланган; 
А.Ахматова ва М.Цветаева лирик қахрамонлари нутқий ҳаракатларининг ўзаро боғлиқлиги ва дунёни ностандарт тарзда идрок этишининг статистик натижалари асосида А.Ахматова ва М.Цветаева лирик қахрамонлари нутқ ҳаракатларининг ўзаро боғлиқлиги шоиралар асарларида мурожаатлардан фойдаланишнинг универсал хусусиятларини аниқлаш орқали исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. А. Ахматова ва М. Цветаева поэтик матнларидаги мурожаатларнинг семантик-функционал мақомини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
мурожаатларнинг синтактик ва семантик-функционал мақоми ҳамда А.Ахматова ва М.Цветаева лирик асарларида уларнинг вербализацияси, шеърий асарлардаги лирик қаҳрамонларнинг нутқида савол, танбеҳ, буйруқ, илтимос, илтижо, топшириқ, қасам каби нутқий актларни ўз ичига олган мурожаатлар мавзуий майдонлари  бўйича олинган илмий натижалардан 561624 - рақамли EPP-1-2015-UK-EPPKA2-CHBE-SP-ERASMUS-CHBE IMEP «Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизация ва демократлаштириш» инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 15 июлдаги 1763/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада ўқитувчиларнинг дунёқарашини кенгайтириш, лексикология ва грамматика соҳасидаги билимларини ошириш, уларнинг лингвистик ва маданий билимларини ривожлантириш, шунингдек, таълим тизимини янада модернизация қилиш ва демократлаштириш мақсадида инновацион тадқиқот лойиҳаси асосида услубий тавсиялар ишлаб чиқилган;
А.Ахматова ва М.Цветаева асарлари таҳлилига коммуникатив-прагматик ёндашув асосида шоираларнинг лирик қаҳрамонлари нутқий ҳаракатларининг ўзига хос жиҳатлари ҳамда коммуникатив ва прагматик аспектда лирикада ўзига, севгилисига, реал суҳбатдошларга йўналтирилган саволлар типологияси бўйича илмий натижалардан Ўзбекистон жаҳон тиллари университети «Замонавий рус тили. Синтаксис» фани (5111300 – Она тили ва адабиёти (Рус тили ва адабиёти ўзга тилли гуруҳларда),  Жиззах давлат педагогика университети “Замонавий рус тилини ўқитиш, синтаксис” фани (5111300 – Она тили ва адабиёти (Рус тили ва адабиёти ўзга тилли гуруҳларда) йўналиши ўқув жараёнига татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 6 сентябрдаги 89041627-сон маълумотномаси). Натижада мурожаатларнинг синтактик мақоми, уларнинг турлари, шакллари ва ифода йўсинларини, гап ва нутқда мурожаатларнинг воқеланишини ўрганишга қаратилган ўқув жараёнининг такомиллашувига эришилган; 
А.Ахматова ва М. Цветаева лирик қаҳрамонлари нутқий ҳаракатлари ва дунёқараши ифодасининг лисоний ва нолисоний усуллари уларнинг вербал ( қасам, учрашув, қадахсўз, миннатдорлик) ва новербал (ўзига ёки ўзидан йўналган қўл ҳаракатлари, ёпиқлик, бегонасираш) ҳаракатларини таснифлашга оид материаллардан, шунингдек А.Ахматова ва М.Цветаева лирик қахрамонлари нутқий ҳаракатларининг ўзаро боғлиқлиги ва дунёни ностандарт тарзда идрок этишининг статистик натижалари асосида А.Ахматова ва М.Цветаева лирик қахрамонлари нутқ ҳаракатларининг ўзаро боғлиқлигига оид натижаларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Байналмилал адабиёт кенгаши йиғилишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2021 йил 4 августдаги 01-03/971-сон маълумотномаси). Натижада А. Ахматова ва М. Цветаева лирик персонажлари характерини янада кенгроқ очиб беришга, тингловчиларнинг ҳаракатларни лисоний ва нолисоний ифодалаш воситалари, шоиралар лирик қаҳрамонларининг дунёқарашини англаш, лирик қаҳрамонлар нутқий актлари боғлиқлиги ва муаллифларнинг ностандарт дунёқараши борасидаги билимларининг кенгайтиришига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish