Sayt test rejimida ishlamoqda

Aлиджанова Лазизахон Aббасовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Христиан ва ислом манбаларида тиббий масалаларнинг еътиқодий-ижтимоий асослари”, 07.00.04 – Диншунослик (фалсафа фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Fal430.
Илмий раҳбар: Муҳамедов Неъматулла Aсатуллайевич, тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Мадайева Шаҳноза Aмануллайевна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Комилов Даврон Зафарович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД). 
Йетакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади христиан ва ислом манбаларида тиббий масалаларнинг еътиқодий-ижтимоий асосларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Қуръон оятлари (6 та оят) ва ҳадисларда (143 та ҳадис) овқатланиш одоби (اداب الطعام), гигийена (النظافة) ва инсон саломатлиги (الطب) билан боғлиқ тиббий-руҳий масалаларга оид кўрсатмалар мусулмон шарқида ВИИИ асрдаёқ валиология соҳасининг шаклланишига сабаб бўлгани далилланган; 
ИХ-ХИИ асрлар Византия христианлик империясининг шарқий қисми авлиё-руҳонийларининг (святые, святители, мученики) монастирлар қошидаги шифохоналарда (хенодочеион) ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам учун хайрия ташкилотларини тузишлари православликда (ортҳодохй) илк ижтимоий таъминот тизимига асос бўлгани исботланган;
707-йилда Умавийлар халифалигида ташкил топган илк “шифохона”да (دار الجزم دار الشفاء، بيمارستان،) нафақат жисмни даволаш, балки тиббий-руҳий амалиётларнинг ўтказилганлиги “тиббул жисм” (طب الجسم) ва “тиббул қулуб” (طب القلوب) нуқтаи назаридан яхлит ёндашув методикаси шакллангани далилланган;
ўрта аср мусулмон жамиятлари шифохоналари монастир қошидаги касалхоналардан фарқли равишда, еътиқодий мансублигидан қатъи назар барча беморлар қабул қилинганлиги исломнинг бағрикенглик (التسامح) ва инсонпарварлик (البشرية) ғояларига асосланиши исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Христиан ва ислом манбаларида тиббий масалаларнинг еътиқодий-ижтимоий асосларини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Қуръон оятлари (6 та оят) ва ҳадисларда (143 та ҳадис) овқатланиш одоби (اداب الطعام), гигийена (النظافة) ва инсон саломатлиги (الطب) билан боғлиқ тиббий-руҳий масалаларга оид кўрсатмалар мусулмон шарқида ВИИИ асрдаёқ валиология соҳасининг шаклланишига сабаб бўлгани далилланганига оид илмий хулосалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигидаги “Aҳоли соғлиғини сақлаш кодекси” лойиҳаси йўл харитасининг 69-моддасига сингдирилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022-йил 10-ноябрдаги 06/04-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур маълумотлар соҳа ходимларида дин ва тиббиёт муносабатларига оид тушунча ва тасаввурларнинг шаклланишига хизмат қилган; 
ИХ-ХИИ асрлар Византия христианлик империясининг шарқий қисми авлиё-руҳонийларининг (святые, святители, мученики) монастирлар қошидаги шифохоналарда (хенодочеион) ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам учун хайрия ташкилотларини тузишлари православликда (ортҳодохй) илк ижтимоий таъминот тизимига асос бўлгани исботлангани тўғрисидаги илмий хулосалардан ФЗ-202002145 “Динлар тарихи, таълимоти, манбалари ва анъаналарини тадқиқ етиш асосида “Дунё динлари” електрон дастури ва мобил иловасини яратиш” електрон дастури ва мобил иловасини яратиш грант лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022-йил 15-декабрдаги 02-03-9490-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур маълумотлар ўқувчи ва талабаларда христианлик ва ислом манбаларида тиббиётга доир тушунча ва тасаввурларнинг шаклланишига хизмат қилган; 
707-йилда Умавийлар халифалигида ташкил топган илк “шифохона”да (دار الجزم دار الشفاء، بيمارستان،) нафақат жисмни даволаш, балки тиббий-руҳий амалиётларнинг ўтказилганлиги “тиббул жисм” (طب الجسم) ва “тиббул қулуб” (طب القلوب) нуқтаи назаридан яхлит ёндашув методикаси шакллангани далиллангани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизасияси марказининг гранти доирасида чоп етилган “Шарқ ва Ғарб нодир асарлар жамламаси” китоби мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизасияси марказининг 2022-йил 14-ноябрдаги 848-сон маълумотномаси). Натижада, Мовароуннаҳрдаги тиббиёт масканлари фаолияти ва тарихини кенгроқ очиб беришда асосий манба бўлиб хизмат қилган; 
Диссертация ишида ўрта аср мусулмон жамиятлари шифохоналари монастир қошидаги касалхоналардан фарқли равишда, еътиқодий мансублигидан қатъи назар барча беморлар қабул қилинганлиги исломнинг бағрикенглик (التسامح) ва инсонпарварлик (البشرية) ғояларига асосланиши исботланганлигига оид маълумотлардан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази буюртмаси асосида тайёрланган “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” китоб-албомининг “Ислом” қисминининг мазмунини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2022-йил 23-сентябрдаги 02/473-сон маълумотномаси). Натижада, “Тиббул қулуб” ҳамда “Тиббул жасад” тушунчаларининг манбаларда акс етиши, уларнинг моҳияти ҳақида кенг билимлар шаклланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish