Sayt test rejimida ishlamoqda

Худойберганова Гулнора Насировнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Христианлик ва исломда аскетик қарашлар тарихи ва еволюцияси қиёсий таҳлили”, 07.00.04 – Диншунослик (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tar688.
Илмий раҳбар:Усманов Иброҳим Сабирович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Мунавваров Зоҳидулла Иномходжайевич, сиёсий фанлар доктори, профессор; Юлдашходжайев Ҳайдар Ҳошимхонович, тарих фанлари номзоди, досент.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади христианлик ва исломда аскетик қарашларнинг еволюциясини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
христианликда аскетизм(юн. аскетес) ўз еволюсияси давомида амалий (узлат, оила қурмаслик, моддий неъматлардан воз кечиш ва бошқа), назарий (манбалар, монахлик низомлари, аскетик таълимотлар шаклланиши) босқичларидан ўтиб, кейинги институтлашув жараёнидаузвий ҳамоҳанг бўлган монастиризм (юн. моначос)га трансформасия қилганлиги очиб берилган;
зуҳд (الزهد – қалбни дунёга мойилликдан холи қилиш) тасаввуфнинг дастлабки босқичи бўлиб, унинг бош манбалари Қуръон, суннат ҳамда “Китаб аз-зуҳд” (كتاب الزهد) туркумидаги асарлар екани далилланган;
монахлик институтининг ривожланиб, тизимлашишига тўрт босқич асос бўлганиисботланган: 1) черковдан ажралмаган ва тизимлашмаган аскетлик ҳаёти; 2) анахоретлик (лот. анчорите – саҳройи) ҳаёти; 3) монастиризмнинг шаклланиши, киновит (юн. коинобион), лавра(юн.лавра) монастирларининг пайдо бўлиши; 4) монастир низомлари ва монахлик орденлари жорий етилиши;
илк ислом даврида алоҳида маслакни англатган “зуҳд” ИХ-Х асрларга келибтасаввуфдаги “мақом”ларнинг бирисифатида қабул қилина бошлагани аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Христианлик ва исломда аскетик қарашлар тарихи ва еволюсияси қиёсий таҳлили” мавзусида олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
христианликда илк аскетик мактаб – монахлик ИВ асрда Мисрда авлиё Aнтоний томонидан шакллантирилиши натижасида христианликдаги аскетик амалиётларнинг монастризм институтига трансформасияси ҳамда исломдаги аскетизм (зуҳд)га оид қарашлар тизимлашиб бориши натижасида ВИИ асрда Ироқ, Куфа, Басра, Мадина, Мовароуннаҳр зуҳд мактаблари юзага келиши ва тасаввуфда вараъ (الورع), зуҳд (الزهد), тақво (التقوى) тушунчалари шаклланишига таъсир кўрсатгани тўғрисидаги илмий хулосалар “Дунё динлари тарихи” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сон буйруғи). Натижада, бу талабаларда “Дунё динлари тарихи” ҳамда “Диний анъана ва маросимлар” фанлари доирасидаги мавзулар бўйича тушунчаларни шакллантиришга хизмат қилган;
христианликдаги аскетизмнинг асоси христианлик диний манбаларидан – “Инжил” ҳамда “Ҳаворийлар мактублари”, шунингдек ҳаворийлар фаолияти ҳам таъсир доирасига ега бўлгани, исломдаги аскетик қараш ва амалиётлар асоси исломнинг асосий манбалари Қуръони карим ва ҳадисларга таянгани оят ва ҳадислар мисолида исботлангани тўғрисидаги илмий хулосалардан ФЗ-202002145 “Динлар тарихи, таълимоти, манбалари ва анъаналарини тадқиқ етиш асосида “Дунё динлари” електрон дастури ва мобил иловасини яратиш” електрон дастури ва мобил иловасини яратиш грант материалларида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 9 ноябрдаги 02-03//27-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур маълумотлар ўқувчи ва талабаларда христианлик ва ислом манбаларида аскетизм доир тушунча ва тасаввурларнинг шаклланишига хизмат қилган; 
исломда аскетизм (зуҳд)нинг ривожига пайғамбар (а.с.) ҳадислари ва саҳоба ҳамда тобеийлар ҳаётлари намуна вазифасини бажаргани, зуҳд (الزهد) га оид қарашлар тизимлашиб бориши натижасида ВИИ асрда Ироқ, Куфа, Басра, Мадина, Мовароуннаҳр зуҳд мактаблари юзага келиши ва тасаввуфда вараъ (الورع), зуҳд (الزهد), тақво (التقوى) тушунчалари шаклланишига таъсир кўрсатгани, ИХ-Х асрларда “зуҳд” атамаси аста-секин суфийликдаги “манзил”лар қаторидан жой олиб боргани, илк суфийлар “зуҳд”нинг бошқа “маскан”лар ичра ўрни ҳақида турлича қарашларни илгари сурган бўлсаларда, уларнинг барчаси “зуҳд”ни “Йўлнинг бошига” алоқадор деб билганлари, буни ислом илоҳиёцҳунослигининг ўзига хос тизимлаштириш даври сифатида берилган хулосаларда услуб ва ёндашувлар тўғрисидаги назарий ва амалий хулосалар Ўзбекистондаги Ислом сивилизасияси маркази томонидан тайёрланган “Ислом сивилизацияси” қомусий луғатини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказининг 2022 йил 22 ноябрдаги 867-сон маълумотномаси). Натижада, дастлабки зоҳидлик мактаблари фаолияти ва тарихини кенгроқ очиб беришда асосли манба бўлиб хизмат қилган; 
ўрта асрларда исломда зуҳд (الزهد) мавзусига оид адабиётларнинг тизимлашуви, жумладан, илк ҳадис тўпламларида ҳам зуҳд мавзусига алоҳида еътибор берилгани, ўрта асрларда Заида ибн Қудама ал-Куфий (ваф.160/782), Aбдуллоҳ ибн ал-Муборак ал-Ханзалий ал-Марвазий (ваф. 181/803), Имом ал-Маъофий ибн Имрон ал-Мавсилий (ваф. 185/807) Фузайл ибн Иёз (ваф.187/809) каби тасаввуф уламолари томонидантаълиф адабиётларнинг шаклланишига доир илмий-назарий хулосалар “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирлари тарихий-фалсафий мероси енсиклопедияси” номли китоб мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2022 йил 23 ноябрдаги 02647-сон маълумотномаси). Натижада, исломда зуҳд ва тасаввуф ҳақидаги ёндашувлар, мазкур тушунчаларнинг манбаларда акс етиши, уларнинг моҳияти ҳақида кенг билимлар шаклланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish