Sayt test rejimida ishlamoqda

Aбдупаттайев Мумин Мирзо Муроджон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Муҳаммад ибн Aбдулкарим Шаҳристоний илмий меросида динлар таснифининг ўзига хос жиҳатлари”. 07.00.04 – Диншунослик (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tar1059.
Илмий раҳбар: Aлимова Маҳфуза Фахрудиновна, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Ҳасанов Aҳаджон Aхмеджанович, тарих фанлари доктори, профессор; Исъҳоқов Мирсодиқ Мирсултонович, тарих фанлари доктори, профессор. 
Йетакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Муҳаммад ибн Aбдулкарим Шаҳристоний илмий меросида динлар таснифининг ўзига хос жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Муҳаммад ибн Aбдулкарим Шаҳристонийнинг еътиқодларни “аҳл ал-диёнот ва-л-милал” (أهل الديانات و الملل – диёнат ва миллат аҳли) ва “аҳл ал-аҳва ва-н-ниҳал” (أهل الأهواء و النحل – бидъат ва фирқалар аҳли)га ажратиш усули мусулмон қиёсий диншунослиги соҳасида динларнинг ақидаларига нисбатан толерантлик асосида холис таснифлашдаги илк ёндашув бўлгани исботланган; 
олим Aбул Маолий ва Ибн Ҳазм каби ХИ аср машҳур уламоларидан фарқли равишда мажусийларнинг муқаддас манбаларида Таврот ва Инжил каби Илоҳий китобларнинг асосини ташкил етувчи ақидалар (العقائد) бўлмагани учун уларни “аҳли китоблигида шубҳа борлар” (من له شبهة كتاب) деб номлаб, алоҳида таснифни жорий етгани исботланган;
аллома исломдаги 73 фирқа ўртасидаги ақидавий ихтилофлардан келиб чиққан ҳолда уларни тўрт гуруҳ – “сифатлар ва тавҳид” (الصفات و التوحيد), “тақдир ва адолат” (القدر و العدل), “ваъда, жазо, исмлар ва ҳукмлар” (الوعد، و الوعيد، و الأسماء، و الأحكام), “ваҳий, ақл, пайғамбарлик ва имомат” (السمع، و العقل، و الرسالة، و الإمامة)га ажратиш орқали оқим ва фирқаларни тизимлаштиришда еътиқодий таснифни ишлаб чиққани аниқланган;
олим “Мафотиҳ ал-асрор ва масобиҳ ал-аброр” тафсирида Таврот матнларидан фойдаланган ҳолда Бақара сураси 248-оятидаги “тобут” (التابوت) яҳудийларнинг “Aҳд сандиғи” (Aрон ха-брит, ‏אֲרוֹן הַבְּרִית – Мусо пайғамбарнинг кийимлари, ҳассаси ва Таврот матнлари сақланган сандиқ) еканини изоҳлаш орқали Қуръон оятларини шарҳлашда ноанъанавий бўлган усулни қўллагани далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муҳаммад ибн Aбдулкарим Шаҳристоний илмий меросида динлар таснифининг ўзига хос жиҳатларини ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Муҳаммад ибн Aбдулкарим Шаҳристонийнинг еътиқодларни “аҳл ал-диёнот ва-л-милал” (أهل الديانات و الملل – диёнат ва миллат аҳли) ва “аҳл ал-аҳва ва-н-ниҳал” (أهل الأهواء و النحل – бидъат ва фирқалар аҳли)га ажратиш усули мусулмон қиёсий диншунослиги соҳасида динларнинг ақидаларига нисбатан толерантлик асосида холис таснифлашдаги илк ёндашув бўлгани исботланганига доир хулосалар Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг буюртмаси асосида тайёрланган “Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси” номли китоб мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2022 йил 9 декабрдаги 02/693-сон маълумотномаси). Натижада ўрта аср мусулмон диншунос олимларнинг қиёсий диншунослик соҳаси назариялари шаклланишидаги ўрни ва хизматлари ҳақидаги маълумотлар илмий жамоатчиликка йетиб боришига хизмат қилган;
олим Aбул Маолий ва Ибн Ҳазм каби ХИ аср машҳур уламоларидан фарқли равишда мажусийларнинг муқаддас манбаларида Таврот ва Инжил каби Илоҳий китобларнинг асосини ташкил етувчи ақидалар (العقائد) бўлмагани учун уларни “аҳли китоблигида шубҳа борлар” (من له شبهة كتاب) деб номлаб, алоҳида таснифни жорий етгани исботланганига доир хулосалар Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан буюртма асосида тайёрланган “Буюк юрт алломалари” номли китоб мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2022 йил 20 декабрдаги 01-07/194-сон маълумотномаси). Натижада, китобхонлар аллома асарларининг қиёсий таҳлилига оид янгиликлар, уларнинг мазмун-моҳияти билан яқиндан таништирилган ва билимлари ошишига манбавий асос бўлиб хизмат қилишга еришилган;
аллома исломдаги 73 фирқа ўртасидаги ақидавий ихтилофлардан келиб аллома исломдаги 73 фирқа ўртасидаги ақидавий ихтилофлардан келиб чиққан ҳолда уларни тўрт гуруҳ – “сифатлар ва тавҳид” (الصفات و التوحيد), “тақдир ва адолат” (القدر و العدل), “ваъда, жазо, исмлар ва ҳукмлар” (الوعد، و الوعيد، و الأسماء، و الأحكام), “ваҳий, ақл, пайғамбарлик ва имомат” (السمع، و العقل، و الرسالة، و الإمامة)га ажратиш орқали оқим ва фирқаларни тизимлаштиришда еътиқодий таснифни ишлаб чиққани аниқлангани тўғрисидаги илмий хулосалар Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази тингловчилари учун ўқитилаётган “Ислом тарихидаги ғоявий ихтилофлар: оқимлар ва фирқалар” модули мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 9 декабрдаги 02-03/9328-сон маълумотномаси). Натижада, Aбдулкарим Шаҳристоний ишлаб чиққан “тўрт тасниф” асосида исломдаги фирқалар таълимотларини ёритиш муҳим екани тўғрисидаги маълумотлар тингловчиларнинг билими ошишига хизмат қилган;
олим “Мафотиҳ ал-асрор ва масобиҳ ал-аброр” тафсирида Таврот матнларидан фойдаланган ҳолда Бақара сураси 248-оятидаги “тобут” (التابوت) яҳудийларнинг “Aҳд сандиғи” (“Aрон ха-брит”, ‏אֲרוֹן הַבְּרִית – Мусо пайғамбарнинг кийимлари, асоси ва Таврот матнлари сақланган сандиқ) еканини изоҳлаш орқали Қуръон оятларини шарҳлашда ноанъанавий бўлган усулни қўллагани далилланганига оид илмий хулосалар Ўзбекистондаги ислом сивилизасиясининг буюртма асосида тайёрланган “Ислом сивилизасияси” қомусий луғатида фойдаланилган (Ўзбекистондаги Ислом сивилизасияси марказининг 2022 йил 9 декабрдаги 932-сон маълумотномаси). Натижада, олимнинг оятларни тафсир қилишдаги услублари илмий жамоатчиликкка таништирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish