Sayt test rejimida ishlamoqda

Гафуров Фарход Рашидовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида  эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Валюта қимматликларини ноқонуний олиб чиқиб кетилишига қарши курашишда тезкор-қидирув тадбирларининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш”, “12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд експертизаси” (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Yu502.
Илмий раҳбар: Каримов Вахабжан, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Aкадемияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Aкадемияси, DSc.31/31.01.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: Aстанов Истам Рустамович, юридик фанлар доктори, профессор; Хайриев Нодиржон Исроилович, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Aкадемияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасидан валюта қимматликларини ноқонуний олиб чиқиб кетилишига қарши курашишда тезкор-қидирув тадбирларининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нақд валюта пул маблағларини чегара ҳудудлар орқали ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилишини олдини олиш бўйича чегараолди ҳудудларда назорат текширув ва профилактик тарғибот тадбирларини ўтказишни фаоллаштиришга оид вазифаларни белгилаш, божхона органлари тизимида вақтинча сақлаш ҳибсхоналарини ташкил етиш зарурати асослантирилган; 
тезкор-қидирув фаолияти соҳасида қўлланиладиган тушунчаларни ҳуқуқий мустаҳкамлаш, прокурор санксияси асосида ўтказиладиган тезкор-қидирув тадбирларини суд санксияси асосида ўтказишни йўлга қўйиш, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг ўзаро ҳамкорлик шаклларини белгилаб бериш, янги тезкор-қидирув тадбирларини жорий етиш зарурати асослантирилган;
терговга қадар текширув муддатини тўхтатиб туриш тартиби ва асосларини жорий етиш, аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича терговга қадар текширув ҳаракатларини амалга оширишда божхона органлари ходимларининг хизмат вазифаларини мақсадга мувофиқ тақсимлаш асослантирилган;
давлат божхона органлари ходимлари томонидан, валюта пул маблағларини ноқонуний равишда хорижий давлатларга олиб чиқиб кетишга уриниш ҳолатлари аниқланганда, мазкур ҳолат юзасидан суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми чиққандан сўнг, ашёвий далил сифатида олинган валюта пул маблағларининг 1% миқдорида ҳуқуқбузарлик ҳолатини аниқлаган божхона ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини жорий етиш зарурати асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Валюта қимматликларини ноқонуний олиб чиқиб кетилишига қарши курашишда тезкор-қидирув тадбирларининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мавзусидаги илмий ишнинг натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
нақд валюта пул маблағларини чегара ҳудудлар орқали ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилишини олдини олиш бўйича чегараолди ҳудудларда назорат текширув ва профилактик тарғибот тадбирларини ўтказишни фаоллаштиришга оид вазифаларни белгилаш, божхона органлари тизимида вақтинча сақлаш ҳибсхоналарини ташкил етиш зарурати асослантирилганлиги тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 январда “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига кўмаклашувчи “Чегара посбонлари” отрядлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 35-сон қарорининг 7-бандини шакллантиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 июлдаги далолатномаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 25 мартдаги далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий етилиши чегараолди ҳудудларида “Чегара посбонлари” отрядларининг фаолиятини кучайтириш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга хизмат қилган; 
Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасида тезкор-қидирув фаолияти соҳасида қўлланиладиган тушунчаларни киритиш, Қонуннинг 14-моддасида “тезкор киритишга асосланган ниқобланган операция” ва “тезкор таҳлил” номли янги тезкор-қидирув тадбирларини жорий етиш, 16-моддасида тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда прокурор санксияси асосида йўл қўйиладиган тезкор-қидирув тадбирларини суд ажрими асосида ўтказишни йўлга қўйиш, 28-моддасига еса қўшимча равишда “Тезкор-қидирув фаолияти соҳасида идоралараро ҳамкорлик” номли 282-моддани киритиб, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ўртасида ҳамкорлик шаклларини белгилашга оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 12 декабрдаги далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий етилиши Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонунини ва тезкор-қидирув тадбирларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
терговга қадар текширув муддатини тўхтатиб туриш тартиби ва асосларини жорий етиш, аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича терговга қадар текширув ҳаракатларини амалга оширишда божхона органлари ходимларининг хизмат вазифаларини мақсадга мувофиқ тақсимлаш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига қўшимча киритиш учун инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 12 декабрдаги далолатномаси). Ушбу таклифлар Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонунини ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексини такомиллаштиришга хизмат қилган; 
давлат божхона органлари ходимлари томонидан, валюта пул маблағларини ноқонуний равишда хорижий давлатларга олиб чиқиб кетишга уриниш ҳолатлари аниқланганда, мазкур ҳолат юзасидан суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми чиққандан сўнг, ашёвий далил сифатида олинган валюта пул маблағларининг 1 % миқдорида ҳуқуқбузарлик ҳолатини аниқлаган божхона ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини жорий етиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 5 майдаги ““Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-122-сон фармони ижроси тўғрисида”ги 101-сонли буйруғини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 26 апрелдаги далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий етилиши валюта қимматликларини ноқонуний олиб чиқиб кетилишига қарши курашишнинг ташкилий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish