Sayt test rejimida ishlamoqda

Гафурова Севара Aлишеровнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Консуллик ҳимоясини амалга оширишнинг халқаро-ҳуқуқий жиҳатлари”, 12.00.10 - Халқаро ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.DSc/Yu112.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хамедов Иса Aхлиманович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01 (Бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Исмаилов Баходир Исламович, юридик фанлар доктори, профессор; Умарахунов Иркин Мирзахидович, юридик фанлар доктори; Раҳмонқулова Нилуфар Хожи-Aкбаровна, юридик фанлар доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади чет давлатлардаги фуқаролар ҳуқуқларининг консуллик ҳимояси институти моҳияти ва унинг амалий жиҳатларини тарихийлик асосида очиб бериш, консуллик ҳимоясини амалга оширишда янгича ёндашувлар, замонавий шарт-шароитларда консуллик амалиётини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги. 
замонавий консуллик фаолиятидаги оид норма ижодкорлиги жараёнларига ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид ҳужжатлар ишлаб чиқишда фуқароларнинг бевосита иштирок етишига оид нормаларнинг киритилиши ва унинг принсиплари асослаб берилган;
консуллик ҳимоясининг халқаро ҳуқуқнинг жадал ривожланиб бораётган институт ва тармоқлари – кибер ҳуқуқ, шахсга оид маълумотлар хавфсизлиги ҳуқуқи кабилар қатордаги аҳамияти ва ўзига хос жиҳатларини ўрганиш бўйича илмий-ҳуқуқий асослар яратиш зарурати асослаб берилган;
рақамли халқаро муносабалар воситалари ва юқори информацион технологиялардан унумли фойдаланиш орқали чет давлатлардаги фуқаролар ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашга оид нормалар жорий етилиши консуллик ҳимоясининг тезкорлигини оширишга хизмат қилиши асослаб берилган;
консуллик ҳимояси институти амалиётида “консуллик дипломатияси” янгича ёндашув сифатида илгари сурилиб, илмий асослаб берилган;
чет давлатлардаги фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жараёнида консулларнинг ўзлари қандай ҳуқуқий ҳимояга муҳтож еканликлари борасидаги муаммолар очиб берилиб, уларни бартараф етишга оид таклифлар берилган;
ватандошлар билан ишлаш ва меҳнат мигрантлари масаласи консуллик ҳимояси институтининг асосий йўналишларидан бири сифатида асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Консуллик ҳимоясини амалга оширишнинг халқаро-ҳуқуқий жиҳатлари юзасидан олиб борилган тадқиқот натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилди:
замонавий консуллик фаолиятидаги оид норма ижодкорлиги жараёнларига ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид ҳужжатлар ишлаб чиқишда фуқароларнинг бевосита иштирок етишига оид нормаларнинг киритилиши ва унинг принсипларини ишлаб чиқиш ҳақидаги таклифи “Ўзбекистон Республикасининг хориждаги Фахрий консули фаолиятини ташкил етиш ва хорижий давлатнинг Ўзбекистон Республикасидаги Фахрий консули номзодини келишиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома”си (Мазкур ҳужжат 2021-йил 21-январда ТИВ буйруғи асосида тасдиқланган), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори (Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 12-апрелдаги 201-сонли Қарори билан тасдиқланган) лойиҳаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Мазкур таклиф консуллик тизимидаги ҳуқуқий ҳужжатларни замонавий талаблар асосида такомиллаштириш ҳамда моҳиятан бойитилишига хизмат қилган;
консуллик ҳимоясининг халқаро ҳуқуқнинг жадал ривожланиб бораётган институт ва тармоқлари – кибер ҳуқуқ, шахсга оид маълумотлар хавфсизлиги ҳуқуқи кабилар билан ўзаро мутаносиблиги ҳақидаги таклифлари “2022–2023-йилларга мўлжалланган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзо-давлатларининг халқаро ахборот хавфсизлиги таъминлаш бўйича ўзаро ҳаракатлар Режаси” 2.1- ва 10-бандларида ўз аксини топган (ШҲТ масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий координаторининг 2022-йил 12-майдаги 15/16185-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар асосида икки томонлама консуллик конвенсияларини жадаллаштириш ҳамда мазкур йўналишда ҳам БМТ Халқаро ҳуқуқ комиссияси ҳамда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида ҳамкорликда ишлаш каби амалий иш режалар шакллантирилган;
рақамли халқаро муносатбалар воситалари ва юқори информацион технологиялардан унумли фойдаланиш орқали чет давлатлардаги фуқаролар ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашга оид нормалар жорий етилиши ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари орқали електрон рақамли имзо бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ва хорижда ҳужжатлар ва далолатномаларни консуллик легаллаштириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2022-йил 19-апрелдаги 04-04/5310-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар натижасида консуллик амалиётида фуқароларга ҳуқуқий кўмак кўрсатишда тезкорликни таъминлашга еришилган;
консуллик ҳимояси институти амалиётида “консуллик дипломатияси” янгича ёндашув сифатида илгари сурилган бўлиб, унинг натижалари Ўзбекистоннинг Полъшадаги елчихонаси Консуллик бўлими томонидан амалиётга тадбиқ етишда ва Украина воқеалари таъсирида юзага келган вазият тақозоси билан бошқа консуллик муассасаларида, хусусан, Украина, Молдова, Ростов на-Дону, Москва консуллик муассасалари фаолиятида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2022-йил 19-апрелдаги 04-04/5310-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ўзбек консуллик дипломатиясининг тезкорлиги ва натижадорлигини такомиллаштиришга хизмат қилган;
чет давлатлардаги фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жараёнида консулларнинг ўзлари қандай ҳуқуқий ҳимояга муҳтож еканликлари борасидаги муаммолар очиб берилиб, уларни бартараф етишга оид таклифлар консуллар томонидан фуқароларга хорижга чиқиш паспорти расмийлаштирилиши жараёнидаги муаммолар, ахборот алмашишда ушбу ахборотларга хаккерлик хужумлари еҳтимоли кабилардан ҳимояланишлари юзасидан тегишли йўриқномалар ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2022-йил 19-апрелдаги 04-04/5310-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф консулларга хизмат вазифаларидан фойдаланишдаги аниқ ҳуқуқий кафолатлар тизимли равишда жорий етилишига хизмат қилган;
ватандошлар билан ишлаш ва меҳнат мигрантлари масаласи консуллик ҳимояси институтининг асосий йўналишларидан бири сифатидаги таклиф 2019-йилда қабул қилинган Консуллик Уставига киритилиши тўғрисидаги таклифи кўриб чиқиш учун қабул ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти таркибида ватандошлар билан ишлаш ва миграция масалаларига йўналтирилган бўлимларнинг фаолиятига оид йўриқномалар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 2022-йил 23-ноябрдаги 04/3-2022-мж-10139-сон маълумотномаси; Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2022-йил 19-апрелдаги 04-04/5310-сон маълумотномаси).Ушбу таклиф консулларнинг ватандошлар билан ишлаш ва миграция масалаларида қатор ижобий кўрсаткичларга еришишларига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish