Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматуллаев Ботиржон Абдулхамидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Акциядорлик жамиятларида капиталлар таркибини оптималлаштириш йўллари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Iqt2585.
Илмий раҳбар: Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Хожабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бердияров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодий ислоҳотларни ҳозирги шароитида акциядорлик жамиятларида капиталлар таркибини оптималлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра «транзакцион харажатлар», «капиталнинг ўртача тортилган қиймати», «молиявий дастак» ва «институционал чеклов» тушунчаларига кенгайтирилган ҳамда капитал қийматини баҳолаш мазмунига устунлик берилган ёндашувга кўра такомиллаштирилган;  
молиявий мустақиллик коэффициентини мўътадил даражасини таъминлашда ички молиявий захираларнинг тўпланиш даражаси ва барқарор пассивларни ошириш орқали капитал таркибини оптималлаштириш таклифи асосланган;  
акциядорлик жамиятларида активлар ва пассивларни мувозанатлашган бошқариш тизимида молиявий экплуатацион эҳтиёжлардан ортиқча ресурсларни қисқартириш ҳисобига жорий мажбуриятларни реструктуризациялаш таклифи асосланган;
капитал таркибини оптималлаштириш ҳисобига соф фойдани ошириш имкониятларини намоён этувчи истиқболли сценарий вариантлари асосида 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Акциядорлик жамиятларида капиталлар таркибини оптималлаштириш йўллари бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ҳамда амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра «транзакцион харажатлар», «капиталнинг ўртача тортилган қиймати», «молиявий дастак» ва «институционал чеклов» тушунчаларига кенгайтирилган ҳамда капитал қийматини баҳолаш мазмунига устунлик берилган ёндашувга кўра такомиллаштирилган муаллифлик таърифлари бўйича таклиф 60410200 - Солиқлар ва солиққа тортиш йўналишлари учун «Солиққа тортиш тамойиллари» фани дарслигида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356/7-297-сон буйруқ). Натижада капиталлар таркибини шакллантиришга доир асосий атамалар тавсифининг очиб берилиши талабаларда назарий  билим ва амалий кўникмаларни ҳосил қилиш имкониятини яратган;
молиявий мустақиллик коэффициентини мўътадил даражасини таъминлашда ички молиявий захираларнинг тўпланиш даражаси ва барқарор пассивларни ошириш орқали капитал таркибини оптималлаштириш таклифи “Toshloq paxta tozalash” акциядорлик жамияти томонидан “Акциядорлик жамияти капитал таркибини такомиллаштириш” дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Toshloq paxta tozalash” акциядорлик жамиятининг 2022 йил 20 январдаги 01-сон маълумотномаси). Натижада инвестицион стратегиясини самарали реализация қилиш мақсадида жами капиталдаги жорий мажбуриятлар ҳажмини 12 %га қисқартириш орқали, EBIT кўрсакткични фоизлар ҳисобига иқтисод қилиш орқали соф фойда нормасини максимал даражасини ва 2021 йилда хусусий капитал рентабеллиги 3,7 % га ошириш имкони яратилган;
акциядорлик жамиятларида активлар ва пассивларни мувозанатлашган бошқариш тизимида молиявий экплуатацион эҳтиёжлардан ортиқча ресурсларни қисқартириш ҳисобига жорий мажбуриятларни реструктуризациялаш бўйича таклифи “Toshloq paxta tozalash” акциядорлик жамияти томонидан “Акциядорлик жамияти капитал таркибини такомиллаштириш” дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Toshloq paxta tozalash” акциядорлик жамиятининг 2022 йил 20 январдаги 01-сон маълумотномаси). Натижада барқарор пассивларни капиталлар таркибидаги улушини оширишда узоқ муддатли корпоратив облигацион заёмларни эмиссия қилиш бўйича молиялаштириш стратегиясини ривожлантириш ва мажбуриятлар таркибида жорий мажбуриятларни 9,3 %га қисқартирилиши натижасида тўлов қобилияти позициясини мустаҳкамлаш имкони яратилган;
капитал таркибини оптималлаштириш ҳисобига соф фойдани ошириш имкониятларини намоён этувчи истиқболли сценарий вариантлари асосида 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари таклифи “Toshloq paxta tozalash” акциядорлик жамияти томонидан “Акциядорлик жамияти капитал таркибини такомиллаштириш” дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Toshloq paxta tozalash” акциядорлик жамиятининг 2022 йил 20 январдаги 01-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида акциядорлик жамиятларини капиталида хусусий капитални улуши ҳамда қарз капиталини улушини аниқлаш, шунингдек қарз ва хусусий капитал нисбатларини ҳисоблаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish