Sayt test rejimida ishlamoqda

Саттаров Равшан Алимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Вилоятлараро ижтимоий-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш (Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари мисолида)”, 08.00.12 – “Минтақавий иқтисодиёт” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Iqt845.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ахмедов Турсун Мухитович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Dsc.14/30.12.2019.I.84.01.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маҳмудов Мираббос Фазлиддинович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда минтақалараро ижтимоий–иқтисодий  ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийсида кооперация асосида электротехника (Хонобод ш., Шаҳрихон, Марҳамат, Данғара туманлари), қурилиш материаллари саноати (Қувасой ш., Булоқбоши, Чуст туманлари), чарм-пойабзал (Марғилон ш., Уйчи, Балиқчи туманлари) маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган «ўсиш нуқталари» ва «драйвер соҳалари»ни шакллантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган;
водий вилоятлари аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Мингбулоқ, Бўстон, Сўх туманларини сабзавотчиликка, Улуғнор, Мингбулоқ ва Учқўрғон туманларини балиқчиликка, Булоқбоши, Жалақудуқ, Наманган, Тўрақўрғон, Чуст, Чортоқ, Косонсой ва Янгиқўрғон туманларини асаларичиликка ихтисослаштиришга оид таклифлар асосланган;
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида юқори салоҳиятли инвесторларнинг пул маблағларини саноат тармоқлари, хизмат кўрсатиш соҳалари, инфратузилмани ривожлантириш учун истиқболли бизнес-лойиҳаларга, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг айланма капиталини молиялаштиришга сарфлаш учун шакллантириш ва жамлаш фаолиятини амалга оширадиган инвестиция компаниясини ташкил этиш бўйича таклиф ишлаб чиқилган;
Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирларини ҳисобга олган ҳолда ушбу вилоятларда ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқариш ва унинг таркибини такомиллаштириш бўйича 2030 йилгача қадар прогноз ҳисоб-китоблари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Вилоятлараро ижтимоий-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш (Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари мисолида) мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
мамлакатимизда, жумладан Фарғона водийси вилоятлари ўртасида ижтимоий-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган услубий ва амалий таклифлар асосида қўшни минтақалар ўртасида ижтимоий-иқтисодий ҳамкорлик даражасини баҳолаш услубиёти Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан вилоятга товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш ҳажмлари, бошқа ҳудудлар билан  ўзаро кооперация, меҳнат бозори ва инфратузилма объектлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Фарғона вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 23 июндаги 06-06/4778 - сон маълумотномаси). Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан қўшни вилоятлар билан кооперацион жараёнларини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни тайёрлашда ишлатилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 14 майдаги 02/10-1818 - сон маълумотномаси). Ушбу услубиётни амалиётда қўллаш ҳудудларда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасида ўзаро манфаатли кооперацион алоқаларни ташкил қилиш, транспорт харажатларини кескин камайтириш ва қўшимча даромадлар олиш учун туртки бўлган;
бевосита Фарғона водийси вилоятларида аҳоли, тадбиркорлар ва корхоналар раҳбарлари билан ўтказилган сўровнома натижалари Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан ҳудудлараро ҳамкорликни даражасини ҳозирги ҳолатига баҳо бериш, мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб давлат дастурларини тайёрлашда фойдаланилган (Фарғона вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 23 июндаги 06-06/4748 - сон маълумотномаси). Наманган вилояти ҳокимлигида ҳудудлараро ҳамкорликдаги муаммо ва омиллардан келиб чиқиб, махсус дастурни ишлаб чиқишда фойдаланилган; 
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан вилоятлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар Вазирлар Маҳкамасига таклифлар тайёрлашда фойдаланилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 10 декабрдаги 07/14-01-10/10-4092-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларни амалиётда қўллаш ҳудудий кластерларни шакллантириш, маҳаллийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали импортни қисқартириш ва экспортни кенгайтириш имконини берган;
Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан Андижон ва Фарғона вилоятларидаги тўқимачилик, шойичилик, дам олиш ва туризм корхоналари ўртасида алоқаларни кенгайтириш, олий таълим ва рекреация соҳаларида ҳамкорликни амалга ошириш бўйича мақсадли дастурларни тайёрлашда ишлатилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 14 майдаги 03/12-1823 - сон маълумотномаси). Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан қўшни ҳудудлар билан тўқимачилик, озиқ-овқат ва машинасозлик корхоналари сохаларида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда қўлланилган (Фарғона вилояти ҳокимлигининг 2021 йил 23 июндаги 06-06/4748 - сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар Фарғона водийси вилоятларида саноат ишлаб чиқариши ва хизматлар кўламининг ўзаро ҳамкорлик асосида ошишига ва қўшимча даромадларнинг шаклланишига олиб келган;
Фарғона водийси вилоятлари ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш асосида ҳудудларни 2030 йилгача ривожлантириш прогноз параметрлари Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан вилоятни 2030 йилгача бўлган даврда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 14 майдаги 02/10-1818-сон маълумотномаси). Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида Фарғона водийси вилоятлари ўртасидаги ҳамкорлик асосида уларни ривожлантиришни 2030 йилгача концепцияларини ишлиб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 10 декабрдаги 07/14-01-10/10-4092-сон маълумотномаси). Ушбу мақсадли дастур вилоятларда ялпи ҳудудий маҳсулотнинг юқори суръатларда ўсишига, харажатларнинг камайиши ҳисобига корхоналар рақобатбардошлигининг ошишига, товарларни олиб кириш ва олиб чиқишда ижобий баланснинг шаклланиши учун имкон яратган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish