Sayt test rejimida ishlamoqda

Ботиров Жахонгир Акрамжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гартман ташриҳидан сўнг жарроҳлик тактикасини оптималлаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tib2896.
Илмий раҳбар: Мадазимов Мадамин Муминович тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Гуламов Олимжон Мирзахидович, тиббиёт фанлари доктори; Эгамов Юлдашали Сулейманович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: тактик-техник жиҳатларни, шунингдек ташриҳолди тайёргарлик ва ташриҳдан кейин парвариш қилишни оптималлаштириш орқали Гартман ташриҳидан кейинги реконструктив-тикловчи оператив аралашувлар натижаларини яхшилашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Гартман ташриҳидан кейин ичаклар узлуксизлигини тиклаш усулларига боғлиқ ҳолда асоратлар ривожланиш хавфининг клиник ва тактик-техник жиҳатлари, шунингдек реконструктив-тикловчи ташриҳ муддатини танлашга ичакнинг орал ва аборал бўлимлари холати ҳамда ташриҳдан кейинги даврнинг кечишига таъсири аниқланган;
колоколоанастомознинг чоклари етишмовчилиги кўринишидаги ҳаётга хавф солувчи асоратлар частотасининг камайишига сабаб бўлувчи чоклар чизиғида юкламанинг камайиши ҳамда ичаклар бир хил тўқималарининг бирикишини таъминловчи Гартман ташриҳидан кейинги реконструктив-тикловчи ташриҳларда “чўктирилувчи” инвагинацион колоколоанастомоз усули такомиллаштирилган;
инвагинацион ва “чўктирилувчи” инвагинацион анастомозларни қўллаш билан бир қаторда ташхисот дастури ва рекоструктив-тикловчи ташриҳ аралашувларини амалга ошириш муддатини оптималлаштиришга имкон берувчи икки босқичли ташхисот-даволаш алгоритми ишлаб чиқилган;
тактик-техник жиҳатларга, шунингдек ташриҳдан олдинги тайёргарлик ва ташриҳдан кейинги парвариш қилишга тузатиш киритилиши Гартман ташриҳидан кейинги реконструктив-тикловчи оператив аралашувлар натижаларини яхшилаши асосланагн.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Г
Гартман ташриҳидан кейин жарроҳлик тактикасини оптималлаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
Гартман ташриҳларидан кейин жарроҳлик тактикасини мақбуллаштиришбўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Гартман ташриҳларидан кейин жарроҳлик тактикасини мақбуллаштиришда чўктирилувчи инвагинацион анастомознинг такомиллаштирилган усули ва даволаш-диагностик алгоритм» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 17 октябрдаги 08-32073-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар Гартман ташриҳидан кейинги реконструктив-тикловчи оператив аралашувларнинг тактик-техник жиҳатларини мақбуллаштиришга ва шу билан ташриҳдан кейинги асоратлар ва ўлим сонини камайтиришга имкон берган.
олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, жумладан, Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси жарроҳлик бўлимларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 17 октябрдаги 08-32073-сон маълумотномаси). Инвагинацион ва «чўктирилувчи» инвагинацион колоколоанастомозни кенг кўламда қўллаш билан Гартман ташриҳидан кейинги жарроҳлик тактикасини оптималлаштириш ташриҳдан кейинги асоратларнинг умумий частотасини 2,1 (назорат гуруҳида – 38,3%, асосий гуруҳда – 18,5%), ўлим частотасини эса 2,2 баробар (12,3% ва 5,5%) камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish