Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимова Сапура Захидовнанинг 
фан доктори (DSc)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда ўткир лимфобласт лейкозлар билан касалланган болаларда янги диагностик ва терапевтик технологиялардан фойдаланган ҳолда даволашни оптималлаштириш», 14.00.29 – Гематология ва трансфузиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.DSc /Tib285.
Илмий маслахатчи: Бахрамов Саиджалол Махмудович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib 30.02.рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Маткаримова Дилфуза Сабуровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алейникова Ольга Витальевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Нургалиев Даир Жванишевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Н.И. Пирогов номли Россия миллий тадқикот тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ЎЛЛ-БФМ-95м ва ЎЛЛ-МБ-2008 кимётерапия протоколларидан фойдаланиш натижаларини қиёсий таҳлил қилиш асосида Ўзбекистонда болаларда ўткир лимфобласт лейкозда яшовчанликни яхшилаш учун ташхисот ва даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўткир лимфобласт лейкознинг прогностик жихатдан юқори хавф гурухига қарашли ўткир Ph-мусбат (ЕFS 63,6%±3%) ва ўткир бифенотипик турларида кичик дозали цитостатикларга протеинкиназа ингибиторларини бирга қўлланилганда даво самарадорлиги асосланган;  
ўткир лимфобласт лейкозларни даволашда илгари қўлланилган протоколга нисбатан ЎЛЛ-МБ-2008 протоколини жорий килиниши давони амбулатория шароитида самарадорлиги ва ножўя таъсирларни камайтириши асосланган;
краниал нурланишдан фойдаланмасдан, даволашда 3 та цитостатик дори билан қўшимча люмбал пункциядан фойдаланганда ЎЛЛ-МБ-2008 протоколини олган беморларда (атиги 13,8%) нейролейкемиянинг самарали профилактикаси исботланган;
Т-иммун варианти, талоқ ўлчамларини 4 см ортиқлиги, лейкоцитозни 100 мингдан кўплиги, беморни 10 ёшдан катта бўлиши каби белгилар касалликнинг прогностик мезонлар сифатида баҳоланган; 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўткир лимфобласт лейкозлар билан оғриган болаларда кимётерапия протоколларидан фойдаланиш натижаларини қиёсий таҳлил қилиш орқали ташхис ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган:
даволаш протоколлари бўйича болаларда ўткир лимфобласт лейкозни ташхислаш ва даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Москва-Берлин протоколи бўйича болаларда ўткир лимфобласт лейкозни ташхислаш ва даволаш алгоритми” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 18 майдаги 8н-з/235-сон сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома беморларда даволаш самарадорлигини ошириш, терапия харажатларини камайтириш имконини берган; 
болалардаги ўткир лимфобласт лейкозда ёндош даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган  «Болалардаги ўткир лимфобласт лейкозда ёндош даво» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 18 майдаги 8н-з/235-сон сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома болаларда ўткир лимфобласт  лейкозни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш имконини берган.
болаларда ўткир лимфобласт лейкозда яшовчанликни яхшилаш учун ташхисот ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика ихтисослаштирилган гематология илмий амалий тиббиёт маркази,  Самарқанд ва Қашқадарё вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказлари амалий фаолиятига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 12 декабрдаги 08-39282-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилиши тиббий ёрдам сифатини ошириш, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, даволаш самарадорлигини ошириш, терапия харажатларини камайтириш ва касалхонада қолиш муддатини қисқартириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish