Sayt test rejimida ishlamoqda

Рамазанова Нигора Асроровнананинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Остеоартритли беморларда метаболик ва иммунологик бузилишларнинг клиник хусусиятлари», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.02.PhD/Tib.1154.
Илмий раҳбар: Мирахмедова Хилола Тухтасиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Хамраев Аброр Асрарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиахунова Мавжуда Юсупахуновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади остеоартрит билан касалланган беморларда метаболик, клиник ва иммунологик бузилишларнинг хусусиятлари ва ўзаро боғлиқлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
остеоартрит билан касалланган беморларда адипонектин даражасининг пасайиши, яллиғланиш маркёрлари (интерлейкин-1β и интерлейкин-6) синтезининг ортиши билан боғлиқлиги аниқланган;
метаболик синдром негизида остеоартрит билан касалланган беморларда лептин концентрациясининг ортиши, яллиғланишолди цитокинлари миқдорининг (интерлейкин-1β и интерлейкин-6) кескин ошиши ўртасида  ўзаро боғлиқлик мавжудлиги исботланган; 
адипонектин миқдорининг камайганлиги ва лептин концентрациясининг ортиши, шу билан биргаликда яллиғланиш олди цитокинларининг кўпайиши касаллик ривожланишининг жадаллашувига, бўғимларнинг функционал етишмовчилигига олиб келиши асосланган;
клиник, лаборатор, иммунологик ва инструментал кўрсаткичларга кўра, остеоартрит турли клиник фенотипларининг касаллик кечиши, даволаш ва башоратлашга таъсири асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Остеоартритли беморларда метаболик ва иммунологик бузилишларнинг клиник хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
остеоартритнинг клиник фенотиплари ва даволашга ёндашув натижалари асосида ишлаб чиқилган "Тизза бўғими остеоартритининг клиник фенотиплари ва даволашга ёндашувлар" мавзусидаги услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 26 октябрдаги 8н-з/581 – сонли хулосаси). Ушбу услубий тавсиянома натижалари остеоартритни эрта ташхислаш, даволаш ва клиник фенотипларни фарқлаш имконини берган;
остеоартритни метаболик синдром фонида кечиш хусусиятлари ва даволашга ёндашувлари натижалари асосида ишлаб чиқилган "Остеоартритни метаболик синдром фонида кечиш хусусиятлари ва даволашга ёндашувлари" мавзусидаги услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 26 октябрдаги 8н-з/581  – сонли хулосаси). Ушбу услубий тавсиянома метаболик синдром билан кечувчи остеоартрит билан касалланган беморларнинг ҳаёт сифати кўрсатгичлари ва кечиш оқибатларини баҳолаш ва даволаш имконини берган; 
остеоартрит билан касалланган беморларда метаболик ва иммунологик бузилишларнинг клиник хусусиятларини баҳолаш бўйича ўтказилган тадқиқотнинг илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалиёти хусусан, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реаблитация илмий -амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси ИАДК бўлими амалиётига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хулосаси 2022 йил 16 декабрдаги 08-39983 – сонли хулосаси). Амалиётда олинган натижалар остеоартритнинг клиник фенотипига қараб касалликни ташхислаш ва профилактикасини яхшилашга, даволашда самарадорликка эришишга, беморнинг касалхонада ётишини 2 ётоқ кунига ва даволаш харажатларини камайтиришга имкон берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish