Sayt test rejimida ishlamoqda

Самиева Гулноз Олимовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Иссиқ иқлим шароитига мўлжалланган махсус пойабзал полимер таглигини яратиш ва бириктириш технологиясини ишлаб чиқиш”, 05.06.03 – “Тери, мўйна, пойабзал ва тери-галантерея буюмлари технологияси”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2020.2.PhD/Т1661   
Илмий раҳбар: Мусаев Сайфулло Сафоевич техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик–технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро мухандислик–технология институти, PhD.03/29.10.2021.T.101.03
Расмий оппонентлар: Қодиров Тўлқин Жумаевич техника фанлари доктори, профессор, 
Абулниязов Қурбонбой Исмоилович техника фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Наманган Муҳандислик-технология институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий саноат хом ашёлари асосида иссиқ иқлим шароитига  мўлжалланган махсус  пойабзал полимер таглигини яратиш ва бириктириш технологиясини ишлаб чиқиш ҳамда асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор маҳалий саноат хом ашёлари асосида махсус пойабзал таглиги учун янги полимер композицияли материал термомеханик аралаштириш усулида  яратилган ва унинг асосий хусусиятлари квалиметрик таҳлиллар асосида аниқланган; 
комплекс юқори сифат кўрсаткичларини ўз ичига олган эстетик, эксплуатацион ва технологик хусусиятларга эга бўлган махсус пойабзал  полимер тагликларини олиш технологияси босим остида қуйиш усулида ишлаб чиқилган; 
биринчи марта махсус пойабзал таглиги учун илмий асосланган комплекс сифат кўрсаткичлари ва техник регламент истемолчилар анкета сўрови  асосида априор ранжирлаш усули билан ишлаб чиқилган; 
махсус пойабзал таглиги комплекс сифат кўрсаткичларининг “таркиб-хосса” боғлиқлигини ифодаловчи регрессион тенгламалар ва математик модел иккичи тартибли лотин куби усули ёрдамида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий хомашёлар асосида олинган махсус пойабзал таглиги ва  бириктириш технологияси бўйича илмий-амалий натижалар асосида:
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ишчи ходимлари учун янги полимер композицияли махсус пойабзал таглиги яратилган ва унинг бириктириш технологияси ишлаб чиқилган (“Ўзчармсаноат” Уюшмасининг 2022 йил 19 октябрдаги ФБ-7/3670 – сонли маълумотномаси). Натижада  меҳнат жараёнида ишчиларга ишончли ҳимоя ва эргономик нуқтаи назардан, яхши қулайлик яратилган. 
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ишчи ходимлари учун яратилган янги полимер композиция “Асилбек нурли келажак” МЧЖ гранулалар тайёрлаш цехида жорий қилинган (“Ўзчармсаноат” Уюшмасининг 2022 йил 19 октябрдаги ФБ-7/3670 – сонли маълумотномаси). Натижада махсус  пойабзал таглиги учун термопластик  полимер композицияли материал яратилган.
 махсус пойабзал тагликлари ва уларнинг техник ҳужжатлари пакети “Равон тараққиёт орзуси” МЧЖ, “Makon Shoes” МЧЖ, “Taraqqiyot Shoes” МЧЖ пойабзал ишлаб чиқариш корхоналарида жорий қилинган (“Ўзчармсаноат” Уюшмасининг 2022 йил 19 октябрдаги ФБ-7/3670 – сонли маълумотномаси). Натижада тадқиқот натижаларини саноатга жорий этишнинг иқтисодий самарадорлиги маҳаллий хом ашёлардан фойдаланилганлиги ҳисобидан аниқланган ва йилига 2 342 500, 000 сўмни ташкил этган. Ушбу махсус пойабзалларни ишлаб чиқаришга жорий этилиши “Ўзбекнефтгаз” АЖ ишчи ходимларини янада қулай, юқори сифатли ва арзон иш пойабзаллари билан таъминлаш масалаларининг ҳал этилишига эришилган.
яратилган махсус пойабзалларни аппробацияси ва тадбиқ этилиши “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ, “Бухоро нефт база” МЧЖ ларда ҳамда №53943 ҳарбий қисмда амалга оширилган (“Ўзчармсаноат” Уюшмасининг 2022 йил 19 октябрдаги ФБ-7/3670 – сонли маълумотномаси). Натижада маҳаллий ПВХ-С ва СЭВА асосида яратилган махсус пойабзал таглиглари мавжуд ПУ ва ТЭП тагликлардан мустаҳкамлик хоссалари 2 бараварга, емирилишга чидамлилиги бўйича 2 бараварга ҳамда сирпанишга қаршилиги бўйича 1.5 бараварга ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish