Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодирова Дилноза Хайриддиновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Алоҳида субмаданият гуруҳи учун кийимларни мақсадли лойиҳалаш усулларини такомиллаштириш (ёши катта аёллар мисолида)”, 05.06.04.-Тикувчилик буюмлари технологияси ва костюм дизайни.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/T1197 
Илмий раҳбар: Нигматова Фатима Усмановна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик - технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, PhD.03/29.10.2021.Т.101.03
Расмий оппонентлар: Набижонова Наргиза Насимжоновна Наманган муҳандислик-технология институти, техника фанлари доктори, доцент, (ихтисослик шифри 05.06.04) Нутфуллаева Лобар Нуруллаевна Бухоро муҳандислик-технология институти техника фанлари фалсафа доктори (PhD); (ихтисослик шифри 05.06.04) Илмий кенгаш аъзоси;
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади - Алохида субмаданият вакилларини (ёши катта аёллар мисолида) кийимдан қониқиши ва имтиёзларини инобатга олган ҳолда кийим ассортиментини мақсадли лойиҳалаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёши катта аёллар феъл-атвори, қадриятлари, хатти-ҳаракатларининг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган ҳолда, алоҳида субмаданият гуруҳи учун кийимни мақсадли лойиҳалаш ва кастомизация (мослаштириш) нинг назарий асослари ишлаб чиқилган;
    ёши катта аёлларнинг турли истеъмол гурухларига кийим саноат ассортименти таркибини шакллантириш имконини берувчи кийим дизайни кўрсаткичлари ва оқилона конструктив параметрлари социологик ва экспериментал тадқиқотлар асосида аниқланган;  
    катта ёшдаги аёллар антропоморфологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда уларнинг тана тузилишини классификациялаш (таснифлаш) методологияси ишлаб чиқилган;
    истеъмолчининг антропометрик маълумотларини аккумуляциялаш (йиғиш) ва интеграциялаш (тадбиқ қилиш), бунда рақамли ва уч ўлчамли 3D “Gerber Technology” технологиялардан фойдаланишга асосланган  эргономик жихатдан қулай кийим лойихалаш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёши катта аёллар  учун кийимларни мақсадли лойиҳалаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида;
таклиф этилаётган тўла қоматли ёши катта аёллар кийимни янги комплектациялари ва уларнинг конструкторлик-техник ҳужжатлари пакети «Комфорт Текстил» оилавий корхонасида жорий этилган,  конструкторлик ва  технологик ҳужжатларни тузишга сарфланадиган вақтни сарфини 20-25% қисқартиришга ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 13,2% ошишига эришилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2022 йил 2 ноябрдаги №03/25-3055-сонли маълумотномаси).
ёши катта аёллар учун истеъмолчиларнинг афзалликлари ва мода тенденцияларини ўрганиш натижалари асосида шаклланган моделлар тўпламини ОАЖ «OFS» корхонасида жорий этиш натижасида ишлаб чиқарилаётган аёллар маҳсулотлари сифати ва рақобатбардошлигини оширишга эришилган. («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2022 йил 2 ноябрдаги  №03/25-3055-сонли маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish