Sayt test rejimida ishlamoqda

Тургунбаева Жумагуль Рахимбердиевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Структурообразование и свойства гипсобетона с добавкой поликарбоксилатного суперпластификатора”, 05.09.05 – “Строительные материалы и изделия” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/T2333.
Илмий раҳбар: Махаматалиев Иркин Муминович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги  DSc.15/31.08.2022.Т.73.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хасанов Бахриддин Баратович, техника фанлари доктори, профессор; Газиев Учкун Абдуллаевич, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тўлдирилган гипсли боғловчи структура хосил қилишининг ўзига хослигини аниқлаш ва маҳаллий минерал хом ашё асосида ва поликарбоксилатли суперпластификатор ёрдамида юқори физик-техникавий ва эксплуатацион хоссаларга эга бўлган юқори самарали композицион гипсобетон олиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
“POLIMIX”поликарбоксилатли суперпластификаторининг гипсли боғловчининг структура ҳосил қилиши жараёнларига механизмининг дисперсияга таъсири электростатик ва стерик омилларнинг бирлашиб келишига асосланган бўлиб бу холат поликарбоксилат эфири молекуласи ён томон гидрофоб полиэфир занжирларининг таъсири ёрдамида моҳияти асосланган;
поликарбоксилат эфири асосида олинувчи “POLIMIX” суперпластификаторининг фаол сирт марказларини қўзғатиши туфайли композицион гипсли боғловчининг гидратация жараёнини кучайтириши асосланган;
илк бор композицион гипсли боғловчилар хоссаларининг майдаланган пўлат эритиш тошқоли ва ИЭС учирма кулининг аралашмасидан иборат бинар микротўлдиргичнинг миқдори ва дисперслигига боғлиқ холда ўзгариши қонуниятлари аниқланган;
бинар микротўлдиргич ва поликарбоксилатли суперпластификатор қўшилган композицион гипсли боғловчи сиқилишга мустахкамлиги ва юмшаш коэффициентининг рецептура-технологик омилларига нисбатан математик моделлари ишлаб чиқилган;
бинар микротўлдиргич ва “POLIMIX” поликарбоксилатли суперпластификатори қўшилган композицион гипсли боғловчи асосида майда донадор гипсобетондан хоссалари меъёрий хужжатлар талабларига жавоб берувчи пазогребневой плиталарни ишлаб чиқариш мумкинлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минерал микротўлдиргич - майдаланган пўлат эритиш тошқоли ва поликарбоксилатли суперпластификатор қўшилган,  шунингдек майдаланган пўлат эритиш тошқоли ва ИЭС учирма кулининг аралашмасидан иборат бинар микротўлдиргичли композицион гипсли боғловчи асосидаги майда донадор гипсобетон таркибини  ва уни олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида ЧП «IMKON GIPS» корхонасида  1500 дона (“Узсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг № 05/15-2405 рақамли 2022й. “23” сентябрдаги маълумотномаси ва жорий қилиш далолатномаси илова қилинади) гипсобетондан тайёрланган пазогребневой плиталарнинг тажрибавий партияси ишлаб чиқарилди.
ЧП «IMKON GIPS» корхонасида ишланмани тажрибавий ишлаб чиқаришга жорий қилиниши натижасида 4048288 сўм миқдорида иқтисодий самарадорликка эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish