Sayt test rejimida ishlamoqda

Янгибоев Рузибой Мукумович
фалсафа доктори (Phd) диссертaцияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертaция мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Маҳаллий хомашёдан иссиқликбардош фильтрбоп тўқималарни лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш” 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари)
Диссертaция мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/T3382
Илмий раҳбар: Баймуратов Баходир Холдарович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертaция бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Жуманиязов Кадам Жуманиязович техника фанлари доктори, профессор; Валиев Ғулом Набиджанович техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертaция йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашё базальт тўқимачилик ипларидан иссиқликка чидамли фильтрбоп техник тўқималарни лойиҳалаш ва ишлаб чиқаришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий хомашё-базальт ипларидан тўқувчилик усули асосида юқори хароратли муҳитда ловчи фильтрбоп тўқима яратилган; 
базальт ипларидан бош ўрилиш асосида иссиқликка чидамли бир ярим қатламли фильтрбоп тўқимани тўқув дастгоҳида ишлаб чиқариш технологияси яратилган;
фильтрбоп тўқималарни тўқув дастгоҳида ишлаб чиқаришда танда ва арқоқ иплари таранглигини ўзгариш қонуниятлари тажрибаларни қайта ишлаш асосида аниқланган; 
иссиқликка чидамли фильтрбоп тўқимани берилган физик-механик ва иссиқликбардошлик ҳусусиятларини таъминлаш учун тўқув дастгоҳида тўқимани шакилланиш технологик омилларини муқобил қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Базальт ипларидан белгиланган хусусиятларга эга бўлган бир ярим қатламли фильтрбоп техник тўқима яратиш бўйича эришилган натижалар асосида:
маҳаллий хомашё-базальт ипларидан юқори хароратли шароитда ишловчи фильтрбоп тўқималарнинг янги турлари ишлаб чиқилди;
Маҳаллий хомашё-базальт тўқимачилик ипларидан ишлаб чиқарилган иссиқликка чидамли фильтрбоп техник тўқималар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тасарруфидаги “Rihsitillo gazmol servis” ва “MITTI” хусусий корхоналарида ишлаб чиқаришга жорий қилинди (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2022 йил 13 сентябрдаги № 03/252660-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқарилган фильтрлаш самарадорлиги юқори бўлган бир ярим қатламли фильтрбоп тўқима ишлаб чиқаришга жорий этилиб, йиллик сарф харажатларни 30 % га камайишига олиб келади. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish