Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Бекзод Мирзаахмад ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Мехатроник тизим ёрдамида бошқариладиган конвейерли қуритиш ускунасини яратиш ва оптимал параметрларини аниқлаш” 05.02.03 – “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2021.4.PhD/Т1961
Илмий раҳбар: Шарибаев Носир Юсупжанович физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.T.66.01
Расмий оппонентлар: т.ф.д., доцент Каюмов Журамирза Абдираматович; техника фанлари фалсафа доктори (PhD), Рахимов Акмал Алишерович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пиллани қуритиш ва ғумбакларни жонсизлантириш учун мехатроник тизим ёрдамида бошқариладиган конвейерли қуритиш ускунасини яратиш орқали сифатли пилла маҳсулотларини оширишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пиллани қуритиш жараёнида унга таъсир қилувчи омиллар натижаларини ҳисобга олиб мавжуд қуритиш ускуналаринидан фарқли бўлган конвейерли хом ипак қуритиш ускунасининг янги конструксияси илк бор ишлаб чиқилган; 
қуритиш жараёни жадаллиги, температура ва хомашё ҳажми омилларининг жараён параметрларига таъсирини тадқиқ этиш орқали конвейерли хом пилла қуритиш ускунасида хомашё компонентларига иссиқлик узатилишининг математик моделлари яратилган;
режали тажрибалар натижалари асосида хом ипакни қуритиш жараёнининг сифатли маҳсулот миқдорини ошириш имконини берувчи оптимал параметр (ҳарорат, т=750-850 c0, қуритиш вақти, т=2,5-3,5 соат,  намлик, w=10-12 %) қийматлари аниқланган;
хом пиллани жонсизлантириш ва қуритиш ускунасини мехатроник бошқарув тизими ишлаб чиқилган ҳамда хом ипакни қуритиш ва ғумбакларни жонсизлантириш учун тизимнинг оптимал параметрлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пилла қуритиш жараёни параметрларни оптимал бошқариш мехатроник тизимини яратиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
Хом ипакни қуритиш ва пилла ғумбагини жонсизлантириш ускунаси “Ўзбекипаксаноат” уюшмасига қарашли Наманган  вилояти Тўрақўрғон туманидаги “ЗИЛОЛ СИЛК” М.Ч.Ж ва  Наманган шаҳридаги “ВЕРИГРОW ИПАГИ” М.Ч.Ж ларида ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Ўзбек ипаги” уюшмасининг 2022-йил 08-июл 4-2/1017 рақамли маълумотномаси). Натижада  ишлов берилаётган маҳсулотдан 98 % сифатли пилла олиниши  таъминланган, пиллани қуритиш самарадорлиги ошган ва маҳсулот сифати яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish