Sayt test rejimida ishlamoqda

Назарова Матлуба Абдурашид қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Махаллий жун толаларидан фойдаланиш кўламини оширган ҳолда иситувчи қатламлар ишлаб чиқаришнинг тадқиқи” 05.06.02- “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Т1653
Илмий раҳбар: Қаюмов Журамирза Абдираматович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.T.66.01
Расмий оппонентлар: Холиқов Курбонали Мадаминович, техника фанлари доктори, профессор;Файзуллаев Шавкат Райимович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Марғилон табиий толалар институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Маҳаллий жун толаларидан фойдаланиб енгил саноат маҳсулотлари учун исcиқ сақловчи матолар (иситувчи қатлам) ишлаб чиқаришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий қўй жунларидан олинган дағал ва ярим дағал жун толаларини қайта ишлаш орқали, кимёвий толалар аралаштириб, игна санчиш усулида янги ассортиментдаги шерстепон матосини олиш технологияси ишлаб чиқилган; 
таркибида маҳаллий жун толаси ҳамда кимёвий тола аралашмасидан уч хил қалинликдаги иссиқлик сақловчи матоларни ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштиришда тўла омилли тажрибалар (ТОТ) орқали математик модели олинган; 
маҳаллий жун толаси ва кимёвий тола аралашмасидан тайёрланган иссиқ сақловчи мато таркибига кирувчи компонентларни оптимал улушлари математик режалаштириш “Sheffe” матрица усули ёрдамида аниқланган; 
мато таркиби мақсадли бошқарилганда унинг физик-механик, гигеник хосса кўрсаткичлари ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда қишки мавсумдаги тикув буюмларида қўллашни технологик тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий жун толаларига, кимёвий толалар аралаштириб, қишки мавсумдаги тикув буюмлари, кўрпа-тўшаклар учун иссиқ сақловчи матолар ишлаб чиқариш бўйича олинган илмий-амалий натижалар асосида: 
уч ҳил компонентли, оптимал улушларда иссиқ сақловчи мато ишлаб чиқариш технологияси “NURLI NIHOL CHASHMALARI” Ҳ/К да ишлаб чиқаришга жорий қилинган. («Ўзчармсаноат» уюшмасининг 2022 йил 9 декабрдаги 7/4235-сонли маълумотномаси). Натижада иссиқликни сақлаш хусусияти 6% га ошишига эришилган; 
иссиқ сақловчи матолар ишлаб чиқариш жараёнида жун-полиестр комбинациялашган технологияси “ЖИЗЗАХ ЖУН” МЧЖ да ишлаб чиқаришга жорий қилинган. («Ўзчармсаноат» уюшмасининг 2022 йил 9 декабрдаги 7/4235-сонли маълумотномаси). Натижада кимёвий тола сарфи 50 % га камайтирилиб, 70% маҳаллий жун толаларидан фойдаланилганлиги ҳисобига ҳаво ўтказувчанлик хусусияти 4% га ошишига, иқтисодий самарадорлик эса 10% га ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish