Sayt test rejimida ishlamoqda

Бердиев Қаҳрамон Ҳакимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хусусий капиталнинг бухгалтерия ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш», 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит» (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Iqt1507.
Илмий раҳбар: Мисиров Камолиддин Мамасабирович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият коърсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Пардайев Aбдунаби Халиқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исманов Иброхим Набийевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: «Тошкент ирригация ва қишлоқ хоъжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хусусий капиталнинг бухгалтерия ҳисоби ва аудитини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хоъжалик юритувчи субъйектларда устав капитали миқдорини аниқ ҳисобда акс еттириш мақсадида валюта курси боъйича фарқларни ҳисобга олувчи 4620-«Устав капиталига таъсисчиларнинг чет ел валютасидаги улушларининг курс боъйича фарқи» ва 5230 - «Чет ел валютаси курси боъйича фарқ» номли ишчи синтетик счётларни ҳисоб сиёсатига киритиш таклиф етилган;
хоъжалик юритувчи субъйектлари фаолиятидан олинган даромадларни тақсимлашда амалиётга қоълланиб келинаётган 8700-«Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётлар» таркибида алоҳида 8730- «Капиталлаштирилган фойда» номли ишчи синтетик счётни ҳисоб сиёсатига киритиш асосланган;
хусусий капитал ҳисоботини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида ретроспектив тоъғрилашлар ҳамда аксиядорлик капиталини синфости моддаларига ажратган ҳолда трансформация қилиш таклиф етилган;
хусусий капитал аудит режаси ва дастури унинг шакллантириш манбалари ва йоъналишлари ҳамда хусусий капитал таркибидаги оъзгаришлар ва рентабеллигини аниқлашни киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хусусий капиталнинг бухгалтерия ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш муаммолари боъйича олинган илмий натижалар асосида:
хоъжалик юритувчи субъйектларда устав капитали шакллантиришда чет ел валютасидаги улуши курс фарқлари ҳисобининг аниқлигини таъминлашда 4620-«Устав капиталига таъсисчиларнинг чет ел валютаси боъйича улуши» ва 5230 - «Чет ел валютаси курси боъйича фарқ» номли ишчи синтетик счётларни ҳисоб сиёсатига киритиш таклифи «Қашқадарё ҳудудий електр тармоқлари» аксиядорлик жамияти ҳисоб сиёсатида оъз аксини топган («Қашқадарё ҳудудий електр тармоқлари» аксиядорлик жамиятининг 2022 йил 21 июндаги 11/7495-сон далолатномаси). Натижада, хоъжалик юритувчи субъйектлар ҳисоб сиёсатида белгиланган бухгалтерия ҳисоби ишчи счётлар режасида киритилиши, хорижий инвестор томонидан устав капиталига чет ел валютасидаги улушларини ҳамда юзага келадиган курс фарқларини ҳисобини юритилишида уларнинг аниқлилигини таъминлаган ва инвесторлар томонидан хусусий капиталга киритилган улушлари тоъғрисида ишончли маълумотларни олиш имкони берган;
хоъжалик субъйекти фаолиятида олинган даромадларни тақсимлашда амалиётга қоълланиб келинаётган 8700-«Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётлар» таркибида алоҳида 8730- «Капиталлаштирилган фойда» номли ишчи синтетик счётни ҳисоб сиёсатига киритиш таклифи «Қашқадарё ҳудудий електр тармоқлари» аксиядорлик жамияти ҳисоб сиёсатида оъз аксини топган («Қашқадарё ҳудудий електр тармоқлари» аксиядорлик жамиятининг 2022 йил 23 августдаги 11/10320-сон маълумотномаси). Натижада молиявий ҳисоботда акс еттирилган маълумотларнинг ишончлилигини оширади ва тақсимланмаган фойдадан тоъғри фойдаланиш устидан назоратни кучайтирган;
хусусий капитал ҳисоботини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида ретроспектив тоъғрилашлар ҳамда аксиядорлик капиталини синфости моддаларига ажратган ҳолда трансформация қилиш таклифи «Қашқадарё ҳудудий електр тармоқлари» аксиядорлик жамиятида хусусий капитал шакиллантиришда фойдаланилган («Қашқадарё ҳудудий електр тармоқлари» аксиядорлик жамиятининг 2022 йил 21 июндаги 11/7495-сон далолатномаси). Натижада, аксиядорлик жамиятининг оътган даврдаги хусусий капитал ҳисоби ва ҳисоботи маълумотларини МҲХСларида белгиланган «Хусусий капиталнинг ҳаракати тоъғрисидаги ҳисобот»даги ахборотларнинг шаффофлиги таъминланиб, хорижий инвестицияларнинг миллий бозорга кириб келиши, инвесторлар манфаатини ҳимоя қилиш, молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида шакллантириш имкониятига еришилган; 
хусусий капитал аудит режаси ва дастури унинг шакллантириш манбалари ва йоъналишлари ҳамда хусусий капитал таркибидаги оъзгаришлар ва рентабеллигини аниқлашни киритиш асосида такомиллаштирилган боъйича таклифи «Қашқадарё ҳудудий електр тармоқлари» аксиядорлик жамиятида хусусий капитал аудитини оътказишда фойдаланилган («Қашқадарё ҳудудий електр тармоқлари» аксиядорлик жамиятининг 2022 йил 23 августдаги 11/10320-сон маълумотномаси). Натижада аудитнинг халқаро стандартларига мувофиқ хусусий капитал аудити оътказишга доир ишлаб чиқилган дастур ва режа асосида аудиторлик текширувини оътказишда иш сифати унумдорлигини ошириш, сифатли аудиторлик хулосаси ҳамда инвесторлар учун ишончли ахборотларни олиш имкониятини яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish