Sayt test rejimida ishlamoqda

Усмонов Ботир Шукуриллаевичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Газ оқимидаги учувчи аппарат  ирсий – деформацияланадиган конструктив  элементлари  тебранишларининг  илмий асослари” (Научные основы колебаний наследственно-деформируемых элементов конструкции летательных аппаратов в газовом потоке)», 01.02.04–Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.DSc/T535
Илмий маслаҳатчи: ф.-м.ф.д., проф. И.И.Сафаров
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё технология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.03/27.02.2021.FM.101.02 рақамли илмий кенгаш асосида ташкил этилган бир марталик илмий кенгаш 
Расмий оппонентлар: Мавлонов Тўлқин, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институти Миллий тадқиқот университети “Назарий ва қурилиш механикаси” кафедраси профессори, техника фанлари доктори, профессор 01.02.04 Мирзаев Ибрахим, Тошент  давлат  транспорт университети “Амалий механика” кафедраси профессори, физика-математика фанлари доктори, профессор 01.02.04 Исмайилов Кубаймурат, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти “Қурилиш механикаси ва материаллар қаршилиги” кафедраси профессори, техника фанлари доктори, профессор, 01.02.04
Етакчи ташкилот номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  динамик юкланиш таъсирида бўлган қовушоқ-эластик муҳит билан контактда бўлган доирасмон кўндаланг кесим юзали цилиндрик иншоотларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолашга қаратилган алгоритмни ишлаб чиқиш ва ҳисоблаш усуллариини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
газ оқимидаги  учувчи аппаратлар  конструктив элементларининг қовушқоқ - эластиклик  хусусиятларини ҳисобга олиш асосида элеронли  учувчи аппарат қаноти вибрациясининг критик тезлиги (флаттер) ва критик частотасини топиш назарияси ривожлантирилган, ҳисоблаш методикаси яратилган; 
учувчи аппарат қанотидаги  маҳкамланган томонлар сонининг ошиши ҳисобидан критик флаттер тезлиги ортиши, Колтунов-Ржаницин ядросидан фойдаланганда эса бу тезлик идеал эластик пластинканинг критик флаттер  тезлигига нисбатан 15% га ортиши аниқланган; 
илк марта ночизиқли тебраниш(флаттер) муаммосини ечиш методикасини ишлаб чиқиш натижасида,  қанотнинг  қовушқоқ - эластиклик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, эгилиш, буралиш бикрликлари  ва массанинг оптимал  қийматларини аниқлаш  имконияти яратилган. 
учиш-қўниш хавсизлигини таъминлаш асосида материалнинг  қовушқоқ-эластик эгилиши, буралиш қаттиқлигини ифодаловчи чизиқли бўлмаган тебранишлар (флаттер) критик тезликларини топиш методикаси ишлаб чиқилган;
аэродинамик кучлар таъсиридаги қанот динамик ҳолатини моделлаштириш асосида учувчи аппаратнинг   учиш-қўниш йўлаги бўйлаб муаммосиз ҳаракатланишини таъминловчи корреляция функцияларини ҳисоблаш методикаси  ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Газ оқимидаги учувчи аппарат  ирсий – деформацияланадиган конструктив  элементлари  тебранишларининг  илмий  асосларини    ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
диссертацияда ишлаб чиқилган  математик моделлар, рақамли алгоритмлардан “Тошкент механика заводи” AЖда қурилмаларни лойиҳалашда фойдаланилган (Фуқаро авиацияси агентлиги ҳузуридаги парвозлар хавфсизлигини сертификатлаштириш ва назорат қилиш бошқармасининг 2022 йил 10 октябрдаги 10-20/16-101 -сонли гувоҳномаси). Натижада композит материаллардан тайёрланган конструкциялар учун критик тебраниш  тезлиги аниқланган; 
композицион материаллардан тайёрланган конструкцияларнинг кучланиш-деформация ҳолатини таҳлил қилиш ва лойиҳалашда “Қўқон электр нур жаҳон” МЧЖда фойдаланилган ( Ўз Р қурилиш вазирлиги ҚЭН “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” маълумотномаси, 12сентябрь 2022 йил,  №3). Натижада  критик деформация 2,5 бараваргача ва конструкция бузилишининг критик вақтини 1,7 баробарга ошиши топилган;
материалнинг ирсий деформацияланувчанлик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда конструкциялар элементларининг мустаҳкамлигини таъминлашда Бухоро муҳандислик – технология институти Давлат илмий техника дастурлари доирасида 2012-2016 йилларда бажарилган Ф-4-04 рақамли “Суюқлик оқувчи ер ости эгри чизиқли қувурнинг ташқи кучлари таъсиридаги кучланиш – деформациялар ҳолатини тадқиқ қилиш назариясини ривожлантириш ва ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (2022 йил 14 октябрь №02/04-87-1030). Натижада, диссертация ишида олинган илмий натижаларнинг қўлланилиши орқали идеал ҳамда қовушқоқ суюқлик оқувчи қувурлар тебранишининг резонанс частоталарини топиш ва баҳолаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish