Sayt test rejimida ishlamoqda

Аблоқулов Шерзоджон Зокир ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):“Электрон конструкциялар элементларини вибрацион юкланишдан ҳимоялашнинг хусусиятлари” (Особенности защиты элементов конструкций электронной аппаратуры от вибрационных нагрузок), 01.02.01–Назарий механика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/FM503 
Илмий раҳбар: Тешаев Муҳсин Худойбердиевич  физика-математика фанлари доктори, доцент 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.03/27.02.2021.FM.101.02 рақамли илмий кенгаш 
Расмий оппонентлар:Коршунова Наталья Александровна физика-математика  фанлари доктори, профессор; Ҳусанов Қаҳрамонжон физика-математика  фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат транспорт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади электрон конструкция элементларини вибрацион юкланишдан ҳимоялашнинг аналитик ва сонли ўрганиш методикаси ва алгоритмини ишлаб чиқиш, хамда сонли натижалар олиб тахлил қилишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қовушқоқ-эластик механик система элементларининг эркин тебранишлар частоталарининг геометрик ва физик-механик параметрларига боғлиқ ўзгаришига қиёсий баҳо бериш учун дифференциал тенгламалар ечимини гармоник кўринишда қидириш орқали комплекс параметрли трансцендент частота  тенгламалари олинган; 
эркинлик даражаси чекли бўлган диссипатив бир жинсли бўлмаган механик системаларнинг вибрацион юкланиш таъсири остида резонанс рўй бериш ҳолати механик система энергия диссипациясига боғлиқ тизимли таҳлил қилиш усули ишлаб чиқилган, полимер амортизаторларни қўллаш орқали системанинг тебраниш амплитудасини 30% гача камайтирилишига эришилган; 
илк бора эркинлик даражаси чекли бўлган диссипатив бир жинсли бўлмаган механик системаларнинг вибрацион юкланиш таъсири остида резонанс амплитудаларини сўндириш динамик сўндиргичлар сонига ва уларни ўрнатиш координаталарига боғлиқлиги аниқланган; 
йиғилган массалар бир-бири билан массасиз элементлар орқали боғланган механик системада элементларнинг диссипативлик хусусиятларини ҳисобга олиш орқали системанинг резонанс тебранишларини сўндириш методикаси ва алгоритми ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотдаги электрон конструкция элементларини вибрацион юкланишдан ҳимоялаш назариясини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган ҳисоблаш усуллари ва алгоритм бўйича олинган натижалар асосида:
конструкцияларда ҳаракатланувчи куч таъсирида ҳосил бўладиган тебранишлар ёки титрашларни камайтириш мақсадида диссертацияда ишлаб чиқилган ҳисоблаш усулларидан ва методикасидан Тошкент кимё-технология институти Давлат илмий техника дастури доирасида 2016-2020 йилларда бажарилган ОТ-Ф4-01 “Қовушқоқ суюқлик оқувчи кўп қатламли композит қувурлар эгри чизиқли бўлакларининг ҳарорат ва динамик юкланишлар тасирида чизиқли бўлмаган динамик кучланиш-деформация ҳолатини ўрганиш усулларини ишлаб чиқиш ва назариясини ривожлантириш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (2022 йил 14 ноябрдаги 1/01-2739-сонли маълумотнома). Натижада юкланиш остида ишловчи диссипатив бир жинсли ёки бир жинсли бўлмаган системаларда ҳосил бўладиган резонанс жараёнларини олдиндан баҳолаш ҳамда мос материални танлаш имконини берган;
классик ядролардан фойдаланиб интегро-дифференциал тенгламалар системаси ечимларини топишда Бухоро давлат университетида 2017-2020 йилларда бажарилган ОТ-Ф4–02–“Математик физиканинг ҳолатлар тўплами чексиз бўлган моделлари термодинамикаси” фундаментал лойиҳада фойдаланилган (2022 йил 7 декабрдаги 04-04/01-2437- сонли маълумотнома). Натижада топилган аналитик ечим ва диссертацияда ишлаб чиқилган методикадан фойдаланиш орқали олинган ечимлар орасидаги фарқ 15% дан ошмаслиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish