Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекенова Гулчехра Тулегеновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Стационар шароитда ревматоид артритни даволашда қўлланиладиган дори воситалар структураси ва уларнинг клиник-фармакологик аудити», 14.00.05–Ички касалликлар ва 14.00.17–Фармакология ва клиник-фармакология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib27.

Илмий раҳбарлар: Ризамухамедова Машхура Закировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мавлянов Искандар Рахимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.02.

Расмий оппонентлар: Каюмов Улугбек Каримович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Даминова Лола Тургунпулатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: ревматоид артритли беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситаларидан оқилона фойдаланишга эришиш самарадорлигини миқдор ва сифат жиҳатдан баҳолашдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ревматоид артритда дори воситаларидан фойдаланганда А, В ва С текширув гуруҳларида клиник фармокологик аудити ўтказилиб, касалликни даволаш учун қўлланиладиган дори воситаларининг солиштирма оғирлиги ва стандарт даволаш тизимининг издан чиққанлиги исботланган;

ревматоид артритда стандарт терапия доирасида базисли яллиғланишга қарши воситаларда етарли бўлмаганда метотрексат дори воситасидан фойдаланилиш асосида коморбид патология сабабли юзага келадиган монелик қилувчи вазиятнинг мавжудлиги исботланган;

равматоид артритни даволашда қўлланиладиган дори воситалари А, В, С синфлар учун нотўғри тақсимланганлиги, В синфга кирувчи дори воситалари кўп сарфлаганлиги (А синф) ва қолган гуруҳлар эса кам фойдаланилган гуруҳ сифатида асосланган;

ревматоид артритни даволашда биринчи бўғинда дори воситаларини кам миқдорда ишлатилиши даволаш тизимининг издан чиқиши ҳамда ногиронликнинг ошишига шароит яратилганлиги исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Стационар шароитда ревматоид артритни даволашда қўлланиладиган дори воситалар структураси ва уларнинг клиник-фармакологик аудитини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Ревматоид артритни даволашнинг фармакоэпидемиологик ва фармакоиқтисодий аспектлари» номли услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 13 сентябрдаги 8Н-3/18-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ревматоид артритни даволашда қўлланиладиган дори воситалар структурасини танлаш ва даволашнинг фармкоэпидемиологик хусусиятлари ҳамда касалликнинг ташхислаш ва даволаш тизимининг издан чиқиши оқибатида йўқотиладиган сарф харажатларни ва ногиронликнинг фармакологик аудтини аниқлаш имконини берган;

стационар шароитида ревматоид артритни даволашда қўлланиладиган дори воситалар структураси ва уларнинг клиник фармакологик аудитини такомиллаштириш усули соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика Бош ревматология маркази клиникаси, Ўзбекистон Республикаси ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий маркази шифохонасида жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 13 сентябрдаги 8Н-3/18-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши ревматоид артрит билан хасталанган беморларни даволашда энг қулай даволаш тизими яратилганлиги ва ушбу тизимнинг самарадорлик кўрсаткичи 18%га касаллик даволаш тизимини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish