Sayt test rejimida ishlamoqda

Саттаров Нурилло Музаффар ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

1.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пневмотранспорт ускунасини пахта билан бир меъёрда таъминлаш орқали маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш” 05.06.02 – Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш ихтисослиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3PhD/T1844. 
Илмий раҳбар: Саримсаков Олимжон Шарипжанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти PhD.03/30.12.2019.Т.66.01.
Расмий оппонентлар: Ахметходжаев Хамит Турсунович, техника фанлари доктори, профессор; Эшжанов Абилда Абдыкадырович, техника фанлари номзоди, доцент (Қозоғистон).
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  пахта тозалаш саноатида пахта хомашёсини пневмотранспорт ускунасига бир меъёрда узатишни таъминлаш йўли билан маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтани пневмотранспортга узатишдаги нотекислик пахтанинг транспортер лентаси устидаги ёйилмасининг шаклига боғлиқ эканлигидан келиб чиқиб, пахтани пневмотранспорт қувурига бир меъёрда узатишнинг лента устига унда ҳаракатланаётган пахта қаватини текислашга асосланган усули ишлаб чиқилган;
пахта қаватини текислашда унинг баланд қисмларини кесиб олиш ва чуқур жойларини тўлдириш заруратини ҳисобга олган ҳолда горизонтал транспортёр лентаси ва унинг устида маятник кўринишида осилган ва пахта қатлами билан контактда бўладиган учи вертикал текислик бўйлаб тебранувчи пластина жуфтлигидан иборат бўлган дозатор конструкцияси ишлаб чиқилган;
лента устида ҳаракатланаётган пахта қатламларининг бири-бирига нисбатан силжиши қонунияти асосида  текисловчи барабан ва лента тезлиги ва улар орасидаги масофанинг ўзаро мутаносиблигини таъминлаш орқали пахтани бир меъёрда узатиш параметрлари аниқланган; 
таъминлагич иш унуми, текисловчи пластина ва лента орасидаги масофа ҳамда пластинанинг тебраниш частотаси ва амплитудасининг турли қийматларида ўтказилган режали экспериментлар натижаларини пахтани узатишдаги нотекисликнинг минималлаштириш шарти билан таҳлил қилиш орқали пахтани пневмотранспорт қувурига узатиш жараёни параметрларининг рационал қийматлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтани ҳаво қувурига узатиб берувчи горизонтал лентали транспортёрга ўрнатилган вибрацион таъминлагични қўллаш асосида:
Пахтани ҳаво қувурига узатиб берувчи горизонтал лентали транспортёр ва тебранувчи пластина жуфтлигидан иборат бўлган дозатор “Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасига қарашли “Поп пахта тозалаш” корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 02/22-392 сонли маълумотномаси). Натижада корхонада пахта толаси таркибидаги ифлослик ва нуқсонли аралашмалар массавий улуши 0,5 % га ҳамда пневмотранспорт ускунасида электр энергия сарфини 20 кВт/соатга камайтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish