Sayt test rejimida ishlamoqda

Раҳимов Муҳаммадтўйчи Раҳмонберди ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Зарафшон ва Ҳисор тоғ тизмалари (Ўзбекистонга қарашли кисмида) сирфид пашшалари (Diptera, Syrphidae) фауналарининг қиёсий таҳлили», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/В363.
Илмий раҳбар: Халимов Фазлитдин Закирович, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, РhD.03/30.12.2019.В.02.08.
Расмий оппонентлар: Баймурадов Хусниддин Тошболтаевич, биология фанлари доктори, профессор; Борисов Сергей Николаевич, биология фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Зарафшон ва Ҳисор тизмалари ҳамда ёндош тексликларнинг Ўзбекистонга қарашли қисмида сирфид пашшалари фаунаси ва таксономиясини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Зарафшон ва Ҳисор тизмаларининг Ўзбекистонга қарашли қисмида 35 авлодга мансуб 104 тур сирфид аниқланиб, шундан Ўрта Осиё фаунаси учун 1 авлод, 6 тур, Ўзбекистон фаунаси учун 2 авлод, 15 тур илк бор қайд этилган;
фан учун янги сирфид тури - Eumerus bilobatus Barkalov, Mutin, Daminova et Rakhimov, 2020 га таъриф берилган;
Ўзбекистоннинг марказий ва жанубий худудлари сирфидофаунасининг хорологик структураси очиб берилган;
Зарафшон ва Ҳисор тизмаларинг Ўзбекистонга қарашли худудида сирфидларнинг ландшафтлар бўйлаб тақсимланиши, мавсумий ва суткалик динамикаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Зарафшон ва Ҳисор тоғ тизмалари (Ўзбекистонга қарашли кисмида) сирфид пашшалари (Diptera, Syrphidae) фауналарининг қиёсий таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида:
фан учун янги Eumerus bilobatus Barkalov, Mutin, Daminova & Rakhimov, 2020 турининг таксономик белгилари бўйича маълумотлар Зоологик номенклатуранинг халқаро расмий рўйхатига 0F82D42F-C5B4-4932-9B6D-A3BD92433BFC идентификация рақами билан жойлаштирилган (Зоологик номенклатура буйича халқаро расмий рўйхат, zoobank.org). Натижада, халқаро микёсда сирфид пашшалар турларининг таксономиясини таҳлил килиш имконини берган; 
Зарафшон ва Ҳисор тизмаларининг Ўзбекистонга қарашли қисмидан йиғилган сирфидлар коллекцияси Самарқанд вилоят Ўлкашунослик музейи фондига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 30 сентябрдаги 04-18/5340-сон маълумотномаси). Натижада, музейдаги умуртқасиз ҳайвонлар коллекцион фонди турлар хилма-хиллиги 19% бойитилиб, музейнинг табиат бўлимига ташриф буюрувчилар сонини 3,8 % ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish