Sayt test rejimida ishlamoqda

Аҳмадова Гулраъно Азим қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий думли амарант уруғи ва ундан олинган мойни стандартлаш», 15.00.02-фармацевтик кимё ва фармакогнозия (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Far67.
Илмий раҳбар: Азизов Исматджан Казимович, фармацевтика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.04/30.12.2019.Far.32.01.
Расмий оппонентлар: Урманова Флюра Фаридовна, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Нишанбаев Сабир Зарипбаевич, кимё фанлари доктори, етакчи илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий думли амарант уруғи (Amaranthus caudatus L.) ва мойининг кимёвий таркибини аниқлаш, стандартлашнинг янги ёндашувларини экспериментал  ва назарий асослаган ҳолатда сифатини назорат қилиш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор маҳаллий думли амарант уруғи ва мойи таркибидаги асосий биологик моддалар ва уларнинг миқдори аниқланган;
илк бор «Думли амарант уруғи» хомашёси ва «Амарант мойи» дори воситасининг стандартлаш усуллари ишлаб чиқилган, чинлиги ва сифатига оид мезонлар аниқланган;
думли амарант мойи кўринишидаги дори воситасининг сифат кўрсаткичлари меъёрий ҳужжатлар талабларига мослиги исботланган;
думли амарант уруғи ва мойининг мўътадил сақлаш муддати ва шароитлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий думли амарант уруғи ва ундан олинган мойни стандартлаш бўйича олинган натижалар асосида:
«Думли амарант уруғи»  доривор ўсимлик хомашёси учун корхона фармакопея мақоласи Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш» Давлат маркази ДУКга рўйхатдан ўтказиш учун топширилган («Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш» Давлат маркази ДУКнинг 2022 йил 4 апрелдаги 29/01-145-сон хати; Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Ушбу меъёрий хужжатнинг тасдиқланиши тавсия этилаётган хомашё асосида регенератив хусусиятга эга бўлган дори воситаси ишлаб чиқариш имконини беради;
«Амарант мойи» дори воситаси учун корхона фармакопея мақоласи  ЎзР ССВ хузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш» Давлат маркази ДУКга рўйхатдан ўтказиш учун топширилган («Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш» Давлат маркази ДУКнинг 2022 йил 4 апрелдаги 29/01-145-сон хати; Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Натижада ушбу меъёрий хужжатнинг тасдиқланиши регенератив хусусиятга эга бўлган маҳаллий дори воситалар ассортиментини кенгайтириш имконини беради;
ўтказилган клиник олди синовлар натижасида «Амарант мойи» дори воситасининг специфик фармакологик фаоллиги ва безарарлиги исботланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Натижада, ишончли терини қайта тикловчи безарар дори воситасини ишлаб чиқариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish