Sayt test rejimida ishlamoqda

Турдиқулов Шуҳрат Худойқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда коррупсияга қарши курашишнинг ижтимоий механизмларини такомиллаштириш» 22.00.02 – Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи (социология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/S121.
Илмий раҳбар: Матибаев Ташпўлат Балтабаевич, социология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Расмий оппонентлар: Каххаров Aбдулахат Ганиевич, социология фанлари доктори, профессор; Хайитов Хушвақт Сафарбоевич, юридик фанлари доктори, профессор. 
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: емпирик маълумотлар асосида Ўзбекистонда коррупсияга қарши курашнинг ижтимоий механизмларини социологик таҳлил етиш ва уни такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
коррупсиянинг ижтимоий ҳодиса сифатида маълум бир социал гуруҳлар шахсий манфаатлари учун давлат ресурсларини маълум гуруҳлар фойдасига қайта тақсимланиши шахсий манфаатлар доирасида институционализация механизмларидан фойдаланиш орқали давлат ҳокимиятида ижтимоий муносабатларнинг деформациясига олиб келиши асослантирилган;
давлат идораларининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари учун очиқлигини таъминлашнинг йўлга қўйилиши инсон омилини минималлаштириш, давлат хизматчилари ва фуқаролар ўртасидаги бевосита алоқани ахборот технологияларидан кенг фойдаланилиши коррупсия омилларининг сезиларли даражада пасайишига олиб келиши асосланган;
коррупсияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш ва уларни бартараф етишда таъсирчан миллий тизимни яратилиши асослантирилган;
коррупсияни олдини олишда аҳоли онгига диний-маданий, ахлоқий-маънавий қадриятларни сингдириш орқали «ҳалоллик ваксинаси»нинг шакллантирилганлиги кадрлар сиёсатида миллий, маънавий, маданий иммунитетнинг шаклланиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда коррупсияга қарши курашишнинг ижтимоий механизмларини такомиллаштириш бўйича ижтимоий-социологик таклифлар асосида ишлаб чиқилган: 
коррупсиянинг ижтимоий ҳодиса сифатида маълум бир социал гуруҳлар шахсий манфаатлари учун давлат ресурсларини маълум гуруҳлар фойдасига қайта тақсимланиши шахсий манфаатлар доирасида институционализация механизмларидан фойдаланиш орқали давлат ҳокимиятида ижтимоий муносабатларнинг деформациясига олиб келиши асослантирилганлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг «Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддасига таклиф киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва Коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 59-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси 04/2-10/5661-сонли маълумотномалари). Натижада, давлат ҳокимиятида ижтимоий муносабатларнинг деформациясига олиб келишини аниқлашга хизмат қилган;
давлат идораларининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари учун очиқлигини таъминлашнинг йўлга қўйилиши инсон омилини минималлаштириш, давлат хизматчилари ва фуқаролар ўртасидаги бевосита алоқани ахборот технологияларидан кенг фойдаланилиши коррупсия омилларининг сезиларли даражада пасайишига олиб келиши ҳамда коррупсияни олдини олишда аҳоли онгига диний-маданий, ахлоқий-маънавий қадриятларни сингдириш орқали «ҳалоллик ваксинаси»нинг шакллантирилганлиги кадрлар сиёсатида миллий, маънавий, маданий иммунитетнинг шаклланиши асосланганлигига оид таклифлардан Республика «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан 2021 йилда «Ўзбекистон замонавий жамиятининг ижтимоий таркиби ва ижтимоий стратификацияси» мавзусида ўтказилган социологик тадқиқотлардаги анкета саволларни тузишда фойдаланилган 
(16 савол) («Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 2021 йил 30 июндаги 01-3/260-сон маълумотномаси). Натижада, аҳоли ўртасида фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, мазкур худудлардаги коррупсия ҳолатларини олдини олиш ва у уни бартараф етишга қаратилган социологик тадқиқотларни ўтказишга ҳамда миллий кадрлар сиёсатида маънавий, маданий иммунитетнинг шаклланишига хизмат қилган; 
коррупсияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш ва уларни бартараф етишда таъсирчан (фуқаролик жамияти институтларини кўпроқ жалб етиш, кучли бошқарувни ташкил қилиш ва назоратни кучайтириш, истиқболли кадрларни танлаш ва улар билан ишлаш тизимини шакллантириш, давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритаётган ходимларни мунтазам равишда рағбатлантириш тизимини янада кучайтириш) миллий тизимни яратилиши асослантирилган маълумотларидан Ўзбекистон «Aдолат» социал демократик партиясининг ИХ Қурултойида қабул қилинган сайловолди дастуридаги аҳолининг барча қатламлари орасида коррупсияга қарши муросасиз кураш маданиятини кучайтириш йўналишига доир бандларнинг мазмун-моҳиятини очиб беришда фойдаланилган. (Ўзбекистон «Aдолат» социал демократик партиясининг 2022 йил 23 ноябрдаги 01-03/400-сон маълумотномаси). Натижада, партиянинг коррупсияга қарши кураш борасида олиб борган ишлари Президент фармонида хам ўз аксини топган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish