Sayt test rejimida ishlamoqda

Хакимов Шадибой Икматуллаевичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Мураккаб геомеханик шароитдаги тикқия томирсимон олтин конини қазиб олиш технологик схемаларини ишлаб чиқиш», 04.00.10 – Геотехнология (очиқ, ер ости ва қурилиш) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.DSc/Т473.
Илмий маслаҳатчи: Раимжанов Баходир Раимжонович, техника фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.17/04.06.2021.T.06.02.
Расмий оппонентлар: Алиқулов Шуҳрат Шарофович, техника фанлари доктори, доцент; Наимова Рано Шукуровна, техника фанлари доктори, доцент; Салямова Клара Джаббаровна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мураккаб геомеханик шароитларга эга бўлган тикқия томирсимон олтин маъданли конларни ер ости усулида қазиб олишнинг хавфсиз ва самарали технологик схемаларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
магазинланган маъданнинг массивга берадиган горизонтал ва вертикал кучланишлар кўлами унинг баландлигига ва массивдаги кон жинсининг ички ишқаланиш бурчагига боғлиқ равишда аниқланган; 
қазиш чуқурлиги, чўзилиш босими, қазиб олиш ишлари камерасининг кенглиги ва узунлигининг ўзгаришига мос равишда турғун гумбаз баландлиги, камера шакли ва маъданни қулатиш схемаси аниқланган;
камералараро табиий маъдан бутунликларининг турғун кенглиги ва қотувчи сунъий тўлдирувчиларнинг меёрий мустахкамлиги кон ишларини олиб бориш чуқурлиги, маъдан танасининг ётиш бурчаги, камера узунлиги, тоғ жинсларининг тик босими ва массивнинг ёриқдорлилиги каби омилларнинг турли қийматлари асосида белгиланган; 
мураккаб геомеханик шароитлар учун қулатиб туширилган маъданни магазинлаш ва қотувчи қоришмалардан сунъий бутунликлар шакллантириб қазиш технологик схемаси ишлаб чиқилган;
мураккаб геомеханик шароитлар учун маъданни нимқаватлардан қулатиб тушириш ва қисман магазинлаш, ҳамда қотувчи қоришмалардан сунъий бутунликлар шакллантириб қазиб олиш тизими, шунингдек маъданни бўлинма тарзда нимқаватлардан қулатиб тушириш ва қотувчи қоришмалардан сунъий бутунликлар шакллантириб, оралиқ бўшлиқни қуруқ тўлдирувчилар билан тўлдириб қазиб олиш комбинациялашган қазиш тизими ишлаб чиқилган;
турли қазиб олиш чуқурликлари, массив ёриқдорлиги, маъдан танасининг ётиш бурчаги ва сиқилишга бўлган қаршилик кучи кўрсаткичларининг ўзгаришига хос тарзда камера узунлиги (сунъий бутунликлар орасидаги масофа) ва табиий бутунликлардаги маъдан ҳажми миқдори аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Мураккаб геомеханик шароитдаги тикқия томирсимон олтин конини қазиб олиш технологик схемаларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
камералар ва маъдан устунларидаги заҳираларни босқичма-босқич қазиб олишни назарда тутувчи қулатиб туширилган маъданни магазинлаш ва қотувчи қоришмалардан сунъий бутунликлар шакллантириб қазиш технологик схемаси «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ Зармитан конида амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2022 йил 10 октябрдаги 23.01-01-07/649-сон маълумотномаси). Натижада, мустахкамлагичларни яратиш бўйича операциянинг машаққатлилигига барҳам бериш, маъдан устунларини хавфсиз қазиб олишни таъминлаш, қазиб олинган блокдаги маъданнинг йўқолишига чек қўйиш ва ер ости қазиб олишнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш имконини берган;
камералар ва маъдан устунларидаги заҳираларни босқичма-босқич қазиб олишни назарда тутувчи маъданни нимқаватлардан қулатиб тушириш ва қисман магазинлаш ҳамда қотувчи қоришмалардан сунъий кўпбурчак бутунликлар шакллантириб қазиб олиш тизиминг технологик схемаси «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ Зармитан конида амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2022 йил 10 октябрдаги 23.01-01-07/649-сон маълумотномаси). Натижада, ишончли хавфсизликни таъминлаш, мустаҳкамроқ устунли материални олиш, тозалаш ишларини ташкил этишни енгилаштириш, моддий харажатларни камайтиришни аниқлаш, руда қазиб олишнинг нисбатан юқори сифат ва миқдорий кўрсаткичларига эришиш имконини берган;
камералар ва маъдан устунларидаги заҳираларни босқичма-босқич қазиб олишни назарда тутувчи маъданни нимқаватлардан қулатиб тушириш ва қисман магазинлаш ҳамда қотувчи қоришмалардан сунъий устунсимон бутунликлар шакллантириб қазиб олиш тизимининг технологик схемаси «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ Зармитан конида амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2022 йил 10 октябрдаги 23.01-01-07/649-сон маълумотномаси). Натижада, тозалаш ишларини олиб боршда  ишчи ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш, сунъий устунлар қуришда меҳнат ва моддий харажатларни камайтириш ҳамда маъдан қазиб олишнинг сифат ва миқдор кўрсаткичларини ошириш имконини берган;
камералар ва маъдан устунларидаги заҳираларни босқичма-босқич қазиб олишни назарда тутувчи маъданни бўлинма тарзда нимқаватлардан қулатиб тушириш ва қотувчи қоришмалардан сунъий бутунликлар шакллантириб, оралиқ бўшлиқни қуруқ тўлдирувчилар билан тўлдириб қазиб олиш комбинациялашган қазиш тизимининг технологик схемаси «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ Зармитан конида амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2022 йил 10 октябрдаги 23.01-01-07/649-сон маълумотномаси). Натижада, тоғ жинслари босимининг юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатлардан ишончли ҳимояни таъминлаш, қуйи иш жойларида кучланиш концентрациясининг олдини олиш ва ер ости конларини қазиб олишнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish