Sayt test rejimida ishlamoqda

Султансуйнов Азамат Саметовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қорақалпоғистон Республикаси шароитида спортчи талабалар кардиогемодинамикасининг функционал хусусиятлари», 03.00.08 – Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/B556.
Илмий раҳбар: Утепбергенов Амангелди Қутлымуратович, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, РhD.03/30.12.2019.В.02.08.
Расмий оппонентлар: Курбонов Шониёз, биология фанлари доктори, профессор; Алламуратов Шухратулла Иноятович, биология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикаси шароитида (Нукус шаҳри мисолида) спортчи талабалар кардиогемодинамикаси хусусиятларидаги ўзига хосликларни ва соматометрик кўрсаткичларни  аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон Республикаси экстремал табиий иқлим шароитида яшовчи спортчи ва спорт билан шуғулланмайдиган талабалар соматик ривожланишининг функционал хусусиятлари аниқланган;
Қорақалпоғистон Республикаси шароитида жисмоний машғулотлар универсал адаптоген омил сифатида экстремал шароитларда организмнинг функционал фаоллигини ошириши исботланган;
Оролбўйи минтақасида яшовчи спортчи ва спорт билан шуғулланмайдиган талабаларнинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари вегетатив кўрсаткичлар билан ўзаро боғлиқлиги аниқланган;
мунтазам спорт машғулотлар натижасида Оролбўй минтақасида яшовчиларнинг юрак қон-томирлар тизими, вегетатив функциялари, соматик ва табиий чидамлилик кўрсаткичлари ошиб бориши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Қорақалпоғистон Республикаси шароитида спортчи талабалар кардиогемодинамикасининг функционал хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Оролбўйи ҳудудида яшовчи спортчи талабаларнинг жисмоний ривожланиш ҳамда кардиогемодинамик кўрсаткичларини оптималлаштириш, жисмоний қобилиятларини ривожлантириш ва жисмоний юкламаларга мослашиш хусусиятлари Қорақалпоғистон Республикаси спортни ривожлантириш соҳаси фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 7 апрелдаги 01-16/04-982-сон маълумотномаси). Натижада, жисмоний ривожланишнинг минтақавий нормативлари ва спортчи талабаларнинг кардиогемодинамик тизимининг функционал ҳолатини ва жисмоний юкламаларга мослашиш қобилиятларини баҳолаш имконини берган;
спортчи ва спорт билан шуғулланмайдиган талабаларнинг жисмоний ривожланиши, вегетатив реактивлиги, жисмоний машғулотлардаги ҳаракат фаоллиги даражаси ва жисмоний юкламаларда гипоксияга чидамлилик  кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш соҳаси фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 26 январдаги 01/522-сон маълумотномаси). Натижада, Орол бўйи ҳудудида яшовчи талабаларнинг соғлиғини сақлашга йўналтирилган дастурларни амалга оширишда, уларнинг жисмоний ривожланишида вегетатив кўрсаткичларини ва мослашиш қобилиятларини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish