Sayt test rejimida ishlamoqda

Самединова Дилноза Нуриддин қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): ««Церумакс» ва «Церумакс Форте» таблеткаларининг технологиясини ишлаб чиқишнинг фармакотехнологик аспектлари», 15.00.01 - Дори технологияси (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Far78.
Илмий раҳбар: Юнусова Холида Маннановна, фармацевтика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.04/30.12.2019.Far.32.01.
Расмий оппонентлар: Тўхтаев Хаким Рахманович, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Маматханова Мунирахон Ахматхон қизи, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: антиэметик таъсирга эга таблетка технологиясини такомиллаштириш ва комбинирланган таблетка дори шаклини яратиш ҳамда уларнинг фармакотехнологик аспектларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор антиэметик таъсирга эга комбинирланган таблеткалар таркиби  ҳамда технологиялари ишлаб чиқилган; 
антиэметик таъсирга эга монофаол таблеткаларининг такриби такомиллаштирилиб, технологияси ишлаб чиқилган; 
тавсия қилинаётган «Церумакс» ва «Церумакс Форте» таблеткаларининг сифат меъёрлари белгиланган; 
«Церумакс» ва «Церумакс Форте» таблеткаларининг юқори биосамарадорлиги  исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
«Церумакс» ва «Церумакс Форте» таблеткаларининг  технологиясини ишлаб чиқишнинг фармакотехнологик аспектларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
«Церумакс» таблеткаси учун корхона фармакопея мақоласи «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази» ДУК томонидан тасдиқланган (КФМ 42Уз-15745533-2713-2020) ва тиббиётда қўллашга рухсат этилган (гувоҳнома  №DV/M 00168/06/15). Мазкур корхона фармакопея мақоласининг тасдиқланиши антиэметик таъсирга эга дори препаратларини ишлаб чиқариш имконини берган;
ўтказилган клиник олди синовлар натижасида «Церумакс Форте» таблеткалари учун специфик фаоллиги исботланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Натижада, ишончли антиэметик таъсирга эга безарар дори воситасини ишлаб чиқариш имконини берган;
«Церумакс» таблеткаси учун саноат регламенти «SAMO» МЧЖ билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (ПР РУз-42-03873/15745533-2915-2019). Мазкур ҳужжатнинг тасдиқланиши натижасида антиэметик дори препарати учун меъёрий ҳужжатларни ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилиши ва рўйхатга олиниши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish