Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Вохиджон Носиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Anacanthotermes авлоди термитларига қарши янги кураш воситаси ва усулларини ишлаб чиқишнинг биологик асослари», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/B316.
Илмий раҳбар: Холматов Бахтиёр Рустамович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Зоология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Зоология институти, DSc.02/30.12.2019.B.52.01.
Расмий оппонентлар: Акрамова Фируза Джалолиддиновна, биология фанлари доктори, профессор; Рахимов Матназар Шомуротович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Anacanthotermes авлоди термитларининг озиқланиш хусусиятларига кўра биологик фаол моддалар таъсирини аниқлаш, тарқалиши юзасидан ГАТ харитасини тузиш ҳамда уларга қарши самарали кураш воситаси ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистон флорасига мансуб 11 турдаги ўсимликларда термитларни жалб қилиш даражасига кўра аттрактантлик хусусиятлари аниқланган;
Artemisia rutifolia ўсимлигининг ер устки қисми спиртли экстрактининг бензинли фракцияси  Anacanthotermes авлоди термитларига нисбатан юқори даражадаги аттрактантлик хусусиятини намоён қилиши очиб берилган;
Anacanthotermes авлодига мансуб ишчи термит табақаларидан тайёрланган экстрактлар 75-85% гача термитларни жалб қилиши аниқланган;
 “Antitermit” ем-хўрагининг асосий озиқа субстрати хисобланган кунгабоқар Helianthus annus L. поясида учрайдиган Alternaria alternata, Alternaria tennus, Fusarium oxysporum ва Fusarium solani замбуруғ турлари аниқланган;
Anacanthotermes авлоди термитларининг озиқланишида “Antitermit” ем-хўраги мақбул таркибининг юқори биологик самарадорлиги илк бор очиб берилган. 
Anacanthotermes авлоди термитларига қарши “Antitermit” ем-хўрагининг янги саноат намунаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Anacanthotermes авлоди термитларига қарши янги кураш воситаси ва усулларини ишлаб чиқишнинг биологик асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
термитларнинг тарқалишини олдини олиш ва зарарини бартараф этиш юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси амалиётига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 14 октябрдаги 01/18-2214-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманидаги «Шибилий ота» зиёратгоҳи ҳудудида  A.ahngerianus Jacobs, 1904 тури термитларининг табиий уяларида термитларни жалб қилувчи-аттрактант, термитларга қарши термитоцид фаолликка эга бўлган табиий ва кимёвий воситалар, жумладан имидаклоприд ва ацетамиприд кимёвий препаратларининг атроф-муҳитга, инсонлар ва иссиққонли ҳайвонлар учун зарари сезилмайдиган даражада паст бўлган концентрациялари термитларга нисбатан  91,6% дан 97,8% гача биологик самарадорликка эришилган ҳамда ушбу зиёратгоҳ ва унга ёндош очиқ ер майдонлари ҳудудларини термитлар зараридан бартараф этиш имконини берган;
Anacanthotermes turkestanicus термит туридан 48 нусха ва Anacanthotermes ahngerianus термит туридан 52 нусха ҳашарот намуналари республикада етакчи бўлган Зоология институти «Зоология коллекцияси» ноёб объектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 19 июлдаги 4/1255-2061-сон маълумотномаси). Натижада, намуналар Республикамизнинг турли ҳудудларида тарқалган термитларнинг тур таркибини аниқлаш учун қиёсий таҳлил ўтказишда, анатомо-морфологик белгиларини тавсифлашда ҳамда термитлар тарқалишининг замонавий ҳолатини баҳолаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish