Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшанкулов Бобомурод Инаятовичнинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хандон пистанинг (Pistacia vera L.) истиқболли шаклларини танлаш асосида янги навларини яратиш», 06.03.01 – Ўрмон экинлари. Селекция, уруғчилик ва шаҳарларни кўкаламзорлаштириш. Ўрмонлар агромелиорацияси ва ҳимоя ўрмонларини барпо этиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.DSc/Qx.226..
Илмий раҳбар: Хамзаев Абдишукур Худойқулович, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг селекция ютуғига патенти олинган: хандон пистанинг “Мустақиллик”, “Чақмоқ” ва “Фарход” навларига селекция ютуғи сифатида патент (NАР00302, NAP 00311, NАР00309).
II. Тадқиқотнинг мақсади хандон писта шаклларининг биоморфологик кўрсаткичларини аниқлаш орқали уларнинг қимматли хўжалик белгилари асосида янги навларни яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк маротаба хандон писта шакллари орасидан очиқлик даражаси 90% ва ҳосилдорлиги 12-15 ц/га бўлган шакллари (Б-175, С-10) танлаб олинган;
хандон пистанинг ташқи муҳит ноқулай омилларига, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, серҳосил, сифат кўрсаткичлари юқори бўлган шакллари (Б-175, С-10, ЧГ-1) асосида “Мустақиллик”, “Чақмоқ” ва “Фарход” навлари яратилган;
“Чақмоқ” нави ёнғоқмеваларининг ўртача вазни 1,14 г, “Мустақиллик” навиники 1,25 г бўлган ҳолда, мағзининг улуши мос равишда 56,5% ва 61,5% кўрсаткичи барқарор бўлиши исботланган;
«Фарход» чангчи навининг гуллаш муддати бошқа навлар билан бир пайтга тўғри келиши (14 апрелдан 10 майгача) ва чанглатиш самарадорлиги юқори бўлиши аниқланган;
хандон пистанинг “Мустақиллик”, “Чақмоқ” ва “Фарход” навларига селекция ютуғи сифатида патент (NАР00302, NAP 00311, NАР00309) олинган ҳамда Қишлоқ хўжалиги экинлари Давлат реестрига киритилган (2021 й.);
“Мустақиллик”, “Чақмоқ” ва “Фарход” навлари асосида Ғаллорол пистачилик тажриба станциясида оналик коллекцияси барпо этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хандон писта шаклларининг биоморфологик кўрсаткичларини аниқлаш орқали уларнинг қимматли хўжалик белгилари асосида янги навларини яратиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
хандон пистанинг “Мустақиллик”, “Чақмоқ” ва “Фарход” навлари Жиззах вилояти Хўжамушкент ўрмон хўжалигида 0,5 гектар, Пистачилик илмий тажриба станциясида 1 гектар, Андижон вилояти Андижон давлат ўрмон хўжалигида 0,5 гектар, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод давлат ўрмон хўжалигида 0,5 гектар майдонда жорий этилган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йилнинг 23 сентябридаги 04/20-4281 – сон маълумотномаси). Бунинг натижасида тоғ қияликларини эрозиядан сақловчи дарахтзорлар барпо этилган, мавжуд пистазорларга нисбатан 10 ц/га қўшимча ҳосил олишга эришилган. 
хандон пистанинг “Мустақиллик”, “Чақмоқ” ва “Фарход” навлари Наманган вилояти Чуст тумани “Шокир ота боғлари” фермер хўжалигида 10 гектар, Фарғона вилояти “РАНУ-БҲН” кўп тармоқли боғдорчилик фермер хўжалигида 4 гектар, Жиззах вилояти Янгиобод тумани “Абдураҳмонов Ислом ота” фермер хўжалигида 5 гектар, Сурхондарё вилояти Шеробод тумани “Илёсбек Пардаев” боғдорчилик фермер хўжалигида 0,5 гектар, Қашқадарё вилояти “Пахтаободлик Ислом кўрки” фермер хўжалигида 5 гектар, Тошкент вилояти “Истиқлол” фермер хўжалигида 5 гектар, Навоий вилояти Хатирчи тумани “Яшил олтин-2018” боғдорчилик фермер хўжалигида 2 гектар, “Eastern land” фермер хўжалигида 5 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши 23 сентябрдаги 01/03-2549 – сон маълумотномаси). Бунинг натижасида деҳқон-фермер хўжаликларининг даромади 60% га ошиши, атрофдаги бошқа хўжаликларда пистазорлар барпо этиш учун ўзида қимматбаҳо (серҳосил, йирик ёнғоқмевали, очилганлик даражаси юқори) белгиларини сақлаган уруғ ва пайвандуст тайёрлаш манбааси яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish