Sayt test rejimida ishlamoqda

Баратов Жахонгир Нурмухаммадиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорамоллар пироплазмозига қарши махсус профилактик восита”, 03.00.06 - Зоология (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2017.1.PhD/V1.
Илмий раҳбар: Ғафуров Актам Ғафурович, ветеринария фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ветеринария илмий-тадқиқот институти, PhD.06/29.10.2021.V.139.01.
Расмий оппонентлар: Орипов Анвар Орипович, Ветеринария фанлар доктори, профессор; Турабаев Нурпулат Жамалович, Ветеринария фанлар номзоди.
Етакчи ташкилот: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жиззах вилоятининг турли хил географик-иқлим худудларида қорамоллар пироплазмидозларининг эпизоотик ҳолати ва қон сўрувчи каналар фаунасини аниқлаш, касалликларни профилактика қилиш учун янги маҳаллий Piroplazma begiminum uz штаммидан махсус профилактик восита яратиш ва ветеринария амалиётига жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жиззах вилоятининг турли географик иқлим ҳудудларида касалликни тарқатувчи каналардан: B.сalcaratus 72 %, H.anatolicum 70%, H.detritum 20 % эканлиги аниқланган;
пироплазмозга қарши Piroplazma begiminum uz штаммидан тайёрланган махсус профилактик воситанинг технологик жараёни  ишлаб чиқилган;
Piroplazma begiminum uz штаммидан тайёрланган махсус профилактик воситанинг зарарсизлиги, эмбриотоксик хусусиятлари, реактогенлиги ва сигирларнинг  сут маҳсулдорлигига салбий таъсир қилмаслиги аниқланган;
қорамоллар пироплазмозини профилактика қилишда ишлаб чиқилган Piroplazma begiminum uz штаммидан тайёрланган махсус воситанинг профилактик самарадорлиги экспериментал ва ишлаб чикариш тажрибаларида 6 ойгача бўлган муддатни ташкил қилиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жиззах вилоятининг турли иқлим-географик ҳудудларида қорамоллар пироплазмидоз касалликларини профилактика қилишда янги усулларни ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
Қорамолларнинг пироплазмозига қарши «Радиобиологическая вакцина для специфической профилактики пироплазмоза крупного рогатого скота и способ её использования» мавзусида 1 та ихтирога патент олинган (№IАР04997) ва амалиётда қўллаш учун тавсия қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2022 йил 10 мартдаги 02/23-91-сон маълумотномаси). Ушбу махсус воситани қўллаш натижасида Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани «Жавохир Пирматов», «Турдубек» ва «Умид-Б» чорвачилик хўжаликларида қорамолларнинг пироплазмоз билан касалланиши  бартараф этилган.
«Қорамоллар қон-паразитар касалликларига қарши даволаш-профилактика чора-тадбирларининг замонавий услуб ва воситаларини қўллаш бўйича» тавсиялар ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Давлат Ветеринария Бош Бошқармаси томонидан 9 июл 2014 йилда тасдиқланган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2022 йил 10 мартдаги 02/23-91-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияларни ветеринария амалиётида жорий этилиши натижасида қорамолларнинг пироплазмоз билан касалланиши минимал даражага камайган.
«Қорамолларнинг қон-паразитар касалликларига қарши курашиш тўғрисида» қўлланма ишлаб чиқилган  ва  Ўзбекистон Республикаси  Давлат Ветеринария Бош Бошқармаси томонидан 2016 йилда тасдиқланган ва пироплазмозни даволашда илмий услуб сифатида фойдаланилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2022 йил 10 мартдаги 02/23-91-сон маълумотномаси). Piroplazma begiminum uz штаммидан тайёрланган махсус профилактик воситани қўллашдан олинган иқтисодий самарадорлик ҳар бир бош қорамол учун 607111 сўмни ташкил этган. Пироплазмозни профилактика қилишда сарфланган 1 сўм харажатга 11 сўм иқтисодий самара олинган. Тавсия этилган чора-тадбирларни ишлаб чиқариш шароитида жорий этиш ҳисобига қорамоллар пироплазмозидан даволаш ва олдини олишда юқори самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish